«Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси доирасида COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ўрганишга қаратилган тадқиқотга кўра, аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда. Шунингдек, июнь ойида маҳаллий маҳсулотлар танқислиги камайди.
2020 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилди. Шулардан 120,5 минг нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.
Коронавирус беморлари сони 172 нафарга ортиб, жами 18703 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида камбағал уй хўжаликлари сони 8 фоиздан 21 фоизга кўпайган, ўртача ва юқори даромадли ўй хўжаликлари сони эса 13 фоизга камайган.
Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида биринчи Spark ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида вафот этди.
Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва бошқа мутахассислар ишга олинади. Икки ҳафталик иш фаолияти учун 10−25 млн сўмгача маош тўланади.
Ярим йил давомида Ўзбекистонга 1,2 млн чет эл фуқароси ташриф буюрди. Улар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга камайган. Келганларнинг аксарияти МДҲ давлатлари фуқаролари бўлиб, улар карантин чекловлари ўрнатишидан олдин мамлакатга ташриф буюрган.
Марказий банк базавий ставкани йилига 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Йил охирида инфляция прогнози 11−12,5% даражасида сақлаб қолинди.
Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари Туркманистонга кузатувчи мақомини беришни қўллаб-қувватладилар. Туркманистон собиқ совет республикалари орасида ЖСТ билан расмий муносабатлар ўрнатган охирги мамлакатга айланди.
Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга биринчи маълумотларни юборади.
Тошкентда карантин вақтида йўл ҳақларини оширган 25 та юридик корхона жаримага тортилди ва 64 та йўналишсиз таксининг лицензия варақалари бекор қилинди.
Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси жарима майдончасида дарахтга ўзини осмоқчи бўлди. Миллий гвардия ходимлари уни тўхтатиб қолди.
Массачусетс технология институти муҳандислари қайта ишлатиш мумкин бўлган, арзон ва N95 респиратори билан бир хил ҳимоя қиладиган силикон ниқоб ишлаб чиқишди.
UzAuto Trailer компанияси «КАМАЗ» билан ҳамкорликда эълон қилган мега акция тугашига оз қолди. 1 августга қадар катта чегирма билан «КАМАЗ» русумли юк ташувчи автомашинасини харид қилган акция иштирокчиларига сервис харажатлари ва бонуслар тақдим этилади.
Коронавирус беморлари сони 152 нафарга ортиб, жами 18531 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
22 июль куни Ўзбекистонда 498 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 18379 тага етди. Кун давомида рекорд даражада — 351 бемор соғайди, 3 киши вафот этди.
Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.
Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини мансабдор шахслари кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пули тўлаб берган. Оқибатда 82,2 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган.
Андижонда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдорлари 326,4 млн сўмлик дезинфекция воситаларини бозор нархидан 159,3 млн сўмга сотиб олиб, бюджет маблағларини талон-тарож қилди. Аввалроқ Навоий, Наманган, Бухоро ва Қашқадарёда ҳам худди шундай жиноятлар содир этилганди.
Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган Жомий бозори яқинидаги бир нечта қурилиш дўконларида ёнғин келиб чиқди. Аланга 200 кв м майдондаги иншоот ва мулкларга зарар етказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг