Архив

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 январь 2023, 23:36 1

Жаҳон янгиликлари дайжести

Вьетнам президентининг истеъфоси, Финляндиянинг ЕИда биринчи бўлиб уран қазиб олишни бошлаши, Microsoft 10 мингга яқин ходимини ишдан бўшатмоқчилиги, дунёдаги энг кекса аёлнинг вафоти ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Тасдиқланса, тўланиши мумкин». ССВ «Док-1 Макс»дан ўлган болаларнинг яқинларига компенсация тўланиши ҳақида
18 январь 2023, 22:18 1

«Тасдиқланса, тўланиши мумкин». ССВ «Док-1 Макс»дан ўлган болаларнинг яқинларига компенсация тўланиши ҳақида

«Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болаларнинг яқинларига компенсация тўлаб бериладими? «Газета.uz» мухбирининг ушбу саволига жавоб берар экан, ССВ раҳбари ўринбосари Эльмира Баситханова «ҳужжат билан тасдиқлансагина, компенсация тўлаш бўйича юридик жараёнлар бошланиши мумкин», дея жавоб берди.

18 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 январь 2023, 22:00

18 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг 3D тикланган кўриниши, суд тизимини яхшилаш стратегияси, пойтахтда енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқариши, 50% чегирма муддатини чўзган Uzbekistan Airways, Сингапур билан 5 млрд долларлик келишув ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

2022 йилда дунё бўйлаб 86 журналист ўз вазифасини бажаргани учун ўлдирилган
18 январь 2023, 21:58

2022 йилда дунё бўйлаб 86 журналист ўз вазифасини бажаргани учун ўлдирилган

2022 йилда дунёда 86 нафар журналист ўз касбий фаолияти учун ўлдирилган. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк сўнгги 10 йил ичида 1300 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга фавқулодда қўнди
18 январь 2023, 21:41

Москвадан Гоага учаётган самолёт Урганчга фавқулодда қўнди

Москвадан Гоага учаётган «Аэрофлот» самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. У рейсдан чиқариб ташланди.

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг собиқ раҳбари гаров эвазига озод қилинди
18 январь 2023, 21:07

«Ҳудудгаз Тошкент»нинг собиқ раҳбари гаров эвазига озод қилинди

Суд «Ҳудудгаз Тошкент» корхонасининг собиқ директори Музаффар Алиевни гаров эвазига озод қилди. У декабрь ойида Ўзбекистондаги энергетика инқирози вақтида ҳибсга олинган эди.

Қорақалпоғистонда совуқда қолган йўловчиларга бепул транспорт хизмати кўрсатилмоқда
18 январь 2023, 20:17

Қорақалпоғистонда совуқда қолган йўловчиларга бепул транспорт хизмати кўрсатилмоқда

Ўзбекистонда аномал совуқ сабаб газ-заправкалар ёпилиб, ҳудудларда транспорт муаммоси юзага келди. Қорақалпоғистонда кўнгиллилар ташаббус кўрсатиб, йўлда қолиб кетганларни бепул ташимоқда. Дастлаб Нукусда бошланган бу ҳаракат ҳозирда Хўжайли, Қонликўл, Чимбой ва бошқа туманларда ҳам оммалашган.

Сирдарёдаги хонадонда газ портлаб, 2 киши жароҳатланди
18 январь 2023, 18:10

Сирдарёдаги хонадонда газ портлаб, 2 киши жароҳатланди

Боёвут туманидаги уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабаб 2 киши жароҳат олиб, касалхонага юборилди.

Тошкентдаги қурилишнинг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди
18 январь 2023, 17:31

Тошкентдаги қурилишнинг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Пойтахтдаги қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарлангани аниқланди. Улар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. СЭС хабарига кўра, ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли.

Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизли чегирма муддатини узайтирди
18 январь 2023, 17:19

Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизли чегирма муддатини узайтирди

Uzbekistan Airways компанияси талабалар учун авиақатновларга бериладиган 50 фоизли чегирма муддатини 23 январга қадар узайтирди.

Тошкент-Новосибирск йўналишидаги халқаро поезд ҳаракати тикланади
18 январь 2023, 17:16

Тошкент-Новосибирск йўналишидаги халқаро поезд ҳаракати тикланади

2 февралдан Тошкент-Новосибирск йўналишидаги халқаро поезд ҳаракати қайта тикланади. Йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди.

USAID Ўзбекистонда мигрантлар учун иккинчи ресурс марказини очди
18 январь 2023, 17:01

USAID Ўзбекистонда мигрантлар учун иккинчи ресурс марказини очди

USAID Самарқандда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун иккинчи ахборот-маслаҳат марказини очди. Марказ хорижда одам савдоси билан шуғулланувчилар тузоғига тушиб қолмаслик учун тренинглар ўтказади ҳамда қайтиб келган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳат ва касб-ҳунар ўргатади.

Ўзбекистон ва Сингапур қарийб 5 млрд долларлик келишув имзолади
18 январь 2023, 16:16

Ўзбекистон ва Сингапур қарийб 5 млрд долларлик келишув имзолади

Ўзбекистон-Сингапур бизнес-форумида салкам 5 млрд долларлик шартномалар имзоланди. Президент Сингапур компанияларини Ўзбекистонда хусусийлаштириш, шаҳар, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа дастурларда иштирок этишга чақирди. Уларга кўмак чораларини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси этиб тайинланди
18 январь 2023, 15:57

Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси этиб тайинланди

Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган
18 январь 2023, 15:37

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган

Бешариқ тумани ва Фарғона шаҳрида юз берган ЙТҲларда икки нафар фуқаро вафот этди, бир киши жароҳатланди.

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди
18 январь 2023, 15:30

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди

Афсонавий цирк устаси Ҳаким Зарипов 99 ёшида вафот этди. У 80 йил давомида цирк манежида от устида томоша кўрсатиш билан шуғулланиб келган.

Суд тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш стратегияси тасдиқланди
18 январь 2023, 15:13

Суд тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш стратегияси тасдиқланди

Президент суд тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш учун тузилган 3 йиллик стратегияни тасдиқлади. Унга кўра, судлар фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси негизида Одил судлов соҳасида қонунчиликни таҳлил қилиш департаменти очилади.

Украинада авиафалокат оқибатида ИИВ раҳбарияти ҳалок бўлди
18 январь 2023, 14:22

Украинада авиафалокат оқибатида ИИВ раҳбарияти ҳалок бўлди

Киев вилоятида юз берган вертолёт қулаши оқибатида Украина ички ишлар вазири, унинг биринчи ўринбосари ва давлат котиби ҳалок бўлди. Ҳозиргача 17 кишининг, жумладан, икки нафар боланинг вафот этгани маълум — вертолёт болалар боғчасининг олдига қулаган.

Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг ташқи кўриниши намойиш этилди
18 январь 2023, 12:48

Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг ташқи кўриниши намойиш этилди

Олимлар Ўзбекистондаги Тешиктош ғоридан топилган неандертал боланинг кўринишини намойиш этди. Бу биринчи бор 3D-реставрация ёрдамида тошга айланган одам бош суягини компьютерда тикланиши.

Пойтахт марказида ҳаракатланаётган енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқартирилади
18 январь 2023, 12:48

Пойтахт марказида ҳаракатланаётган енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқартирилади

Тошкент шаҳрида кўча-йўл тармоғининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, тирбандликлар юзага келишининг олдини олиш ва уларнинг сонини кескин камайтириш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтнинг марказий кўчаларида ҳаракатланаётган енгил машиналар сони 20 фоизгача қисқартирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг