Совуқ об-ҳаво туфайли 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поездининг 16, 17, 18, 19, 20 январдаги 5 та рейси бекор қилинди.
Тошкентда газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароити яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аҳолидан қозонхона ва газ плиталарини текшириб туриш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Пискент туманига янги ҳоким тайинланди.
ТерДУ академик лицейи қозонхонаси портлади. 2 киши ҳалок бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ховос туманида газ портлаши туфайли 2 киши вафот этди, 1 киши жароҳат олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.
Пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев оиласи билан Туркияга учиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкент аэропортида тўхтатиб қолинган бўлиши мумкин.
«Агробанк» томонидан хориждан онлайн пул ўтказмалари хизматлари фойдаланувчилари учун эълон қилинган махсус акциянинг ғолибига Volkswagen e-Bora электромобили топширилди.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Ҳафта ўрталарига келиб кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даражагача, кечаси −8…−13 даражагача кўтарилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни лавозимидан озод этганига тушунтириш берди. «Қуруқ гап, ёлғон „сводка“ билан пастга тушмагани учун кечаси штабда ишдан олдим», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев 16 январдаги йиғилишда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш топширди.
Ўзбекистонда охирги ойларнинг ўзида нефтгаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқлангани ҳам «тизим ичидан емирилганидан» далолат беради, деди президент. ДХХ ва Бош прокуратурага тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев энергетика ва коммунал тизимларда юзага келган аҳвол сабаб Сингапурга ташриф давомийлигини 3 кундан 1 кунга қисқартирди. Сафар 16−18 январь кунларига мўлжалланганди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги селекторда Тошкент вилояти ҳокими огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилди.
Шавкат Мирзиёев аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказмоқда. Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди. Шу пайтгача биринчи ўринбосар бўлиб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳоким в.б. этиб тайинланди.
Тижорат банклари 16 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 375 сўм.
Аномал совуқ кунларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиши мумкин. Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечаётганини ҳисобга олиб, СЭС фуқароларни шамоллаш белгилари кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик, гумон бўлганда, коронавирусга тест топширишга чақирди.
Поп туманида 3 та МАN юк автомобили тўқнашиб, ёнғин юз берди. Ёнғинни салкам бир соат давомида 4 та қутқарув экипажи бартараф этди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.
Аномал совуқ туфайли Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо-Улуғбек ва бошқа туманларидаги аҳоли бир неча кундан бери чироқсиз қолмоқда, газ босими эса паст, батареялар уйни иситадиган даражада эмас. «Газета.uz» қишга тайёргарлик кўрмаган тошкентликлар энергия таъминотисиз қандай кун кўраётганига қизиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16−18 январь кунлари давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади. Мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказиш, «икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами»ни имзолаш режалаштирилган.
Бухоро вилояти ҳокимлиги кўҳна шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган «Туризм маркази» учун «бошқа мақбул ер майдонлари танланиши»ни маълум қилди. Маълумотларга кўра, марказ қурилишини тўхтатиш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг