Архив

Шахмат Олимпиадасининг 8-тури: Ўзбекистон Германияни мағлуб этди
6 август 2022, 23:58

Шахмат Олимпиадасининг 8-тури: Ўзбекистон Германияни мағлуб этди

Шахмат Олимпиадасида ўзбекистонликлар Германия терма жамоасини мағлуб этишди. Миллий терма жамоа турнир якунланишига уч тур қолганда 3-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги ўйинда ўзбекистонликлар мусобақа пешқадами — Арманистон билан куч синашади. Аёллар терма жамоаси Шимолий Македонияни мағлуб этди.

Чилонзорда кўчани кенгайтириш баҳонасида 100 га яқин дарахтга шикаст етказилди
6 август 2022, 22:51

Чилонзорда кўчани кенгайтириш баҳонасида 100 га яқин дарахтга шикаст етказилди

Тошкентда кўчани кенгайтириш ва «ободонлаштириш» бўйича қабул қилинган навбатдаги қарор натижасида 100 га яқин кўп йиллик дарахтга зарар етказилди. Жамоатчилик норозилигидан сўнг лойиҳа қайта кўриб чиқилди, аммо баъзи дарахтлар қуриб қолиши мумкин.

Ойбек Норибоев: Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш — асосий мақсадимиз
6 август 2022, 18:41

Ойбек Норибоев: Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш — асосий мақсадимиз

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ташкил этилганига бир йил тўлди. Ассоциация раиси Ойбек Норинбаев ушбу ташкилот олдида турган асосий вазифалар, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, ташкилот олдида турган муҳим вазифалар ҳақида маълумот берди.

Тошкент халқаро аэропорти реконструкцияси 2023 йилда якунланади
6 август 2022, 17:52

Тошкент халқаро аэропорти реконструкцияси 2023 йилда якунланади

Тошкент халқаро аэропорти ва вокзал олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Ўтказувчанлик икки мартага ортади. Аэропорт такси операторини танлади, тарифлар келишилган ҳолда белгиланади. Автотураргоҳ автоматлаштирилади, онлайн жой танлаш ва тўлаш имкони яратилади.

1 январдан адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади
6 август 2022, 16:14

1 январдан адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади

Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак. Малака имтиҳонидан муваффаққиятли ўтганларга чекланмаган муддатга лицензия берилади.

Тошкентда Tesla Model X аварияга учради
6 август 2022, 14:26

Тошкентда Tesla Model X аварияга учради

Тошкентда Tesla Model X ва Cobalt автомобиллари тўқнашди. Бунинг оқибатида электромобиль қатнов қисмидан чиқиб кетди. Жабрланганлар йўқ.

Йил бошидан бери ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят аниқланди
6 август 2022, 12:30

Йил бошидан бери ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят аниқланди

Йил бошидан буён ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят фош этилди, шундан 34 таси ўқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш билан боғлиқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп жиноят Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. 200 нафар ҳуқуқбузардан 31 нафари таълим соҳасида ишлаши маълум бўлди.

Ўзбекистонда киберхавфсизлик таъминланган давлат ташкилотларининг Топ-10 талиги эълон қилинди
6 август 2022, 11:00

Ўзбекистонда киберхавфсизлик таъминланган давлат ташкилотларининг Топ-10 талиги эълон қилинди

Киберхавфсизлик таъминланган вазирлик ва идораларнинг Топ-10 талиги эълон қилинди. Рейтингда Адлия вазирлиги (97.3 балл), Марказий банк (97 балл), Статистика қўмитаси (95.2 балл) ва Божхона қўмитаси (95.1 балл) юқори ўринларни эгаллади.

Нима тайёрлаймиз: Шафтолили ширинликлар
6 август 2022, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Шафтолили ширинликлар

Шафтолили «Светаевский» пироги, шафтолили ёзги пирог, шафтоли билан тайёрланган қовунли ва малинали смузилар, шафтолили музқаймоқ, шафтоли ва творогли хамирдан қилинган пирог, шафтолили лимонад ва бошқалар — Zira.uz турли хил ширин шафтолили ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Перуни мағлуб этиб, иккинчи ўринга кўтарилди
6 август 2022, 09:46

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Перуни мағлуб этиб, иккинчи ўринга кўтарилди

Шахмат олимпиадасининг еттинчи турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Перу устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа ҳали турнирда мағлуб бўлмаган бешта давлатдан бири бўлиб турибди. Аёллар терма жамоаси эса Сербияга имкониятни бой берди.

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади
6 август 2022, 09:40

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжоннинг Лондондаги элчихонасига қилинган ҳужумни қоралади

Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган. Саккиз киши ҳибсга олинган.

Маржона Худойқулова таэквондо бўйича ЖЧ вице-чемпиони бўлди
6 август 2022, 09:32

Маржона Худойқулова таэквондо бўйича ЖЧ вице-чемпиони бўлди

Болгарияда бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Маржона Худойқулова ҳамда Назарали Назаров кумуш, Гулшаной Исмоилова эса бронза медалини қўлга киритди.

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 август 2022, 22:00

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Иссиқ дам кунлари, солиқ маслаҳатига оид янги қонун, Навоийда очиладиган Халқаро шахмат мактаби, депутатлар олдида ҳисобот берадиган ИИБ бошлиқлари, Нукусдаги ҳолат ҳақидаги «Газета.uz» мақоласини «ёлғон» деган депутат, асорат билан туғилаётган чақалоқлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Самарқанд вилоятида Damas автомобилида 18 йўловчи ташилди
5 август 2022, 20:53

Самарқанд вилоятида Damas автомобилида 18 йўловчи ташилди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида тўхтатилган Damas автомобилида 18 нафар йўловчи — катталар ва болалар олиб кетилаётгани аниқланди.

Қирғизистонда ўзбекистонликлар транзити учун шароит яратиш сўралмоқда
5 август 2022, 18:31

Қирғизистонда ўзбекистонликлар транзити учун шароит яратиш сўралмоқда

Қирғизистонда депутат ҳукуматдан Ўш аэропортида таксичилар устидан шикоят қилаётган ўзбекистонлик йўловчиларнинг транзити учун қулай шарт-шароитлар яратишни сўради. «Ўзбекистон фуқаролари Ўш орқали ўзларига хуш келганидан учиб ўтаётгани йўқ. Шунда чипта 150 долларга арзонроқ бўлади», — дейди у.

Навоийда Халқаро шахмат мактаби очилади
5 август 2022, 17:12

Навоийда Халқаро шахмат мактаби очилади

Президент қарорига кўра, Навоийдаги «Тўдакўл» дам олиш базасида Халқаро шахмат мактаби ташкил этилади. Қолаверса, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили мукофоти 50 минг долларлик «Women's Chess Championship» халқаро турнири ҳамда «Uzbekistan Chess Open» халқаро турнири ўтказилади.

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди
5 август 2022, 16:54

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.

Давлат хизматчилари даромадини декларация қилувчи тизим тайёр, қонунни қабул қилиш қолди — Акмал Бурхонов
5 август 2022, 16:52

Давлат хизматчилари даромадини декларация қилувчи тизим тайёр, қонунни қабул қилиш қолди — Акмал Бурхонов

Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди. Президент фармонига мувофиқ, тизим 1 январдаёқ ишга тушиши керак эди.

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари
5 август 2022, 16:44

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари

Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

Шахмат бўйича халқаро турнир совриндорлари ва уларнинг тренерларига пул мукофоти берилади
5 август 2022, 15:49

Шахмат бўйича халқаро турнир совриндорлари ва уларнинг тренерларига пул мукофоти берилади

Президент қарори билан халқаро нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади. Жумладан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби — 600 млн сўм билан мукофотланади. Қолаверса, совриндорларнинг тренерлари ҳам шогирди мукофотининг ярмига тенг миқдорда пул олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг