Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази эпицентри Қирғизистонда жойлашган 4,5 магнитудали зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганини маълум қилди. Мамлакат шарқида зилзила кучи 2−3 баллни ташкил этган.
Rothschild & Cie компанияси маслаҳатчилари капитал бозорларининг юқори ўзгарувчанлиги сабабли «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига IPO`ни чиқариш муддатини кейинроққа қолдиришни тавсия қилди.
Фуқароларнинг хусусий боғча ва мактабларга тўлайдиган 3 млн сўмгача маблағлари солиқдан озод этилади, мобиль алоқа хизматлари учун солиқ ставкалари 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, тадбиркорлар ва балиқ етиштирувчиларга солиқ имтиёзлари берилади — Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов янги ўқув йилидан бошлаб мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. Мазкур тартиб 2025 йилгача босқичма-босқич амалга оширилади. Шунингдек, ўқувчи-қизлар мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраб келишлари ман этилмагани таъкидланди.
«Толибон»га Афғонистонда инклюзив сиёсий жараённи бошлаш учун ҳали ҳам кеч эмас, деди Евроиттифоқ махсус вакили Томас Никлассон. У аксарият афғонлар қарорлар қабул қилиш жараёнидан четда қолганини таъкидлаб, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ва қўрқувга асосланган жамият қуриш хавфи ҳақида гапирди.
2022 йил биринчи ярмида давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида 72,7 мингта қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Бунда айрим давлат идоралари давлат хизматларини вақтида кўрсатмай, фуқароларни сарсон қилган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган. 720 нафар давлат хизматчиси жаримага тортилди.
Солиқ қўмитаси июнь ойи учун истеъмолчиларга 61,9 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Шундай қилиб, 2022 йилнинг олти ойи давомида фуқароларга қайтарилган сумма 248,6 млрд сўмга етди.
Замонавий телевидение дунё юзини кўрган кунда «Газета.uz» мамлакатнинг илк «Ўзбекистон» телеканали ходимлари хотираларини чоп этмоқда. Улар устозлари, севимли дастурлари ва ЎзМТРК ташкил этилган йилларда у ерда ҳукм сурган муҳит ҳақида ҳикоя қиладилар.
ДХХ Фарғонада иккита ҳолатда қарийб 300 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг янги ўринбосари Комил Алламжонов Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини тарк этиши ҳамда барча бизнесларини бошқа эгаларига топширишини маълум қилди. «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман», — деди у.
Афғон ҳукуматини террор ташкилотлардан алоқаларини узишга чақирган Шавкат Мирзиёев, инклюзив ҳукуматни афғон халқи учун тинч келажак эканини айтган Владимир Норов, 4 нафар яқинини пичоқлаган эркак, ўз жонига қасд қилган Rash Milk асосчиси Раҳмиддин Мирзаев ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мушфиқ Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» асари нафс, илмсизлик, ўз ҳақ-ҳуқуқини билмаслик, фикрсизлик ортидан таназзулга юз тутган жамият тарихи ва тақдиридан сўзлайди. Асар, айниқса, жамиятда аёлларга нисбатан муносабат масалалари қаламга олинганлиги нуқтаи назаридан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи қурилишини бошлаш муддатини 31 августга қадар узайтиришга келишиб олинди. Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида тармоқнинг фақат бир қисми қурилган, лойиҳа 2021 йил июлидан тўхтатилган.
Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спорт анжомлари 1,2 млрд сўмдан зиёд қиммат нархга сотиб олингани маълум бўлди.
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ва олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини мажбурий фанлар ва бакалавриат йўналишлари фанлари бўйича ягона тест ўтказиш орқали бирлаштириш таклиф этилмоқда.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker-2 учун шартнома тузишни августдан, Onix учун эса октябрдан бошлашни режалаштирмоқда.
Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Афғонистон ҳукуматини яқин келажакда тан олиш масаласи ҳозир кун тартибида йўқлигини таъкидлади. Бироқ у «Толибон» ҳаракати ва жаҳон ҳамжамиятининг умумий тил топишга ҳаракат қилаётгани ижобий тенденция эканлигини айтди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг