Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш режаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳафта президент «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига боради. Бундан ташқари, Европа Кенгаши президенти Шарль Мишельни қабул қилади.
Ҳукумат қарори билан НТТ сифатида давлат мулки объектларини ижарага олиш муддати 10 йилгача узайтирилди. Шунингдек, ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 25 минг АҚШ долларигача қисқартирилди.
Япония Тошкент, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистондаги учта тиббиёт муассасасини жиҳозлаш учун 270 минг доллардан ортиқ маблағ ажратди.
Адабий тилни мукаммаллаштиришда қайси тамойиллар устунлик қилади? Умуммиллий талаффуз қандай бўлиши керак? Зуҳриддин Исомиддинов 2015 йилда ушбу саволларга излаш асносида ёзган мақоласида ўзбек талаффузи ингичкалашиб кетаётганини танқид қилганди. Сўз — ўзбекча, жумла тузилиши — русча, деганди у.
Марказий банк доллар курсини 11 125,00 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам мижозларга долларни янги қийматда таклиф қилди.
1 октябрь ҳолатига кўра, мавжуд банкларнинг аксариятида депозит ва кредитлар сонининг ўсиши кузатилди. Ўтган ой давомида «Миллий банк»да 5,3 трлн сўм депозитлар қисқарган. Муаммоли кредитлар сони бўйича эса «Халқ банки» (3 355) юқори кўрсаткични қайд этди.
Бизнес-парк Trilliant 300 дан ортиқ офис майдонлари, беш юлдузли InterContinental Hotels меҳмонхона, конгресс маркази ва очиқ савдо павильонларини тақдим этади.
Ўзбекистоннинг Мy Freighter авиакомпаниясида Jumbo Jet, шунингдек, «Осмон маликаси» деб номланувчи биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди. Бу авиакомпаниянинг биринчи хусусий юк самолёти ҳисобланади.
Президентнинг ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди. 1 январдан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.
Шаҳрихон туманида Spark билан тўқнашиб, ағдарилган Cobalt ёниб кетди. Ҳодиса сабаб икки киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар ҳақида эса маълумот келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқларда Деҳли шаҳрида тутқунликда бўлиб турган ўзбекистонлик аёлларнинг ватанга қайтишни сўраб йўллаган видеомурожаати тарқалди. Ҳолатга Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси расмий муносабат билдирди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг ўтган бир сутка давомида зарарланган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланганини маълум қилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.
Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига учинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади. «Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман», — дейилади табрикда.
Ўзбекистоннинг қаерида ўзбек (туркий) тили қўлланмаётган экан, ўша жойга ҳали истиқлол етиб бормабди, деганди Абдуқаҳҳор Иброҳимов 1992 йилда ёзган мақоласида. Унинг фикрича, ўзбек тилининг қаддини қонуний ўрнига кўтариш учун ички мухолифларга қарши курашни янги босқичга олиб чиқиш лозим.
Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC 280 мусобақасида бразилиялик Кайо Борральодан мағлубиятга учради. Бу унинг UFC`даги иккинчи мағлубияти бўлди.
«Биринчи осмон ёришди, кейин ер қимирлаб, кучли портлаш овози эшитилди». Сирдарёдаги ҳарбий омборхона яқинида яшовчи аҳоли шанба тонгини шундай хавотир ила кутиб олди. Зарарларни давлат қоплаб бериши айтилмоқда. «Газета.uz» мухбирлари воқеа жойидан фоторепортаж тайёрлади.
Поп туманида банк томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мампар, лапшалар солинган товуқли шўрва, қайнатма ва ошқовоқдан тайёрланган шўрва, мохора, анъанавий борш, дудланган товуқ гўшти солиб пиширилган нўхат шўрва — Zira.uz мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни истаганлар учун иссиқ шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг