Архив

ХТВ Тошкентдаги Меҳрибонлик уйидаги вазият юзасидан изоҳ берди
21 апрель 2022, 20:24

ХТВ Тошкентдаги Меҳрибонлик уйидаги вазият юзасидан изоҳ берди

Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият ўрганилганда, муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди, деб хабар берди ХТВ.

Айрим нодавлат ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизимидан шахсга доир маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлди
21 апрель 2022, 20:19

Айрим нодавлат ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизимидан шахсга доир маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлди

1 сентябрдан айрим нодавлат ташкилотларга «Электрон ҳукумат» тизими орқали шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилмоқда. Улар шахсга доир маълумотларни ошкор қилмаслик бўйича зарур чораларни кўришлари шарт.

Тошкентда Николай II даврига оид деб қалбаки тилла тангаларни сотаётган шахс ушланди
21 апрель 2022, 18:24

Тошкентда Николай II даврига оид деб қалбаки тилла тангаларни сотаётган шахс ушланди

Тошкентнинг Учтепа туманида Николай IIнинг номинал қиймати 5 рубль бўлган 20 дона қалбаки тилла тангани сотмоқчи бўлган йигит қўлга олинди. У ҳар бир тангани 300 долларга баҳолаган.

ШҲТ синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тез тарқалишини минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид деб ҳисоблайди
21 апрель 2022, 18:02

ШҲТ синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тез тарқалишини минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид деб ҳисоблайди

Синтетик гиёҳвандлик воситалари ва янги турдаги психофаол моддаларнинг тез суръатларда тарқалиши, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқаришда кимёвий моддаларнинг ноқонуний айланишининг кучайиши минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солади. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бўйича ваколатли органлар раҳбарларининг йиғилиши якуни бўйича маълум қилинди.

«Амир Темурнинг жангларда ғолиб бўлиш мероси ўрганилмаган» — президент
21 апрель 2022, 17:47

«Амир Темурнинг жангларда ғолиб бўлиш мероси ўрганилмаган» — президент

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари олдидан Амир Темурнинг Тўхтамишхон билан жанги ҳақида ўқигани, Соҳибқироннинг жангларни шахсан ўзи бошқаргани унинг учун янгилик бўлганини таъкидлади.

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида
21 апрель 2022, 17:27

«Бу бизга ҳам таъсир қилмай қолмайди». Шавкат Мирзиёев — дунё бозоридаги вазият ҳақида

«Шакар заводларимиз ишлаши учун хомашёни Бразилиядан келтирар эдик. Афсуски, ҳозирги айрим сиёсий вазиятлар туфайли йўллар ёпилиб қолиб, ишлар тўхтади», — дея маълум қилди президент. У нефть маҳсулотлари 50 фоиз, ўсимлик ёғи эса 70 фоизга қимматлашганини қайд этди. Шавкат Мирзиёев нарх ошиши ва инфляциянинг одамлар ҳаётига салбий таъсирининг олдини олиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.

Жиззахда сел туфайли ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди
21 апрель 2022, 17:12

Жиззахда сел туфайли ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди

Жиззах вилоятида бир кун аввал бедарак йўқолгани айтилган яна бир фуқаронинг жасади топилди. Сел қурбонларининг умумий сони беш нафарга етди. Жиззах вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда. Табиий офат оқибатларини бартараф этишга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.

Уларга, барибир, текинга сув етказилмайди — Деҳқонобод ҳокимлиги булоқ қуриши туфайли сувсиз қолган қишлоқ аҳолиси ҳақида
21 апрель 2022, 17:00

Уларга, барибир, текинга сув етказилмайди — Деҳқонобод ҳокимлиги булоқ қуриши туфайли сувсиз қолган қишлоқ аҳолиси ҳақида

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани «Нурли келажак» маҳалласидаги булоқ қуриб қолгани сабабли аҳоли ичимлик сувисиз қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда аёлларнинг булоқ сувини талашаётгани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги вакили «Газета.uz»га муаммо йил охиригача ҳал бўлмаслиги, аҳолига эса текинга сув етказилмаслигини маълум қилди.

Бу йил 5−6−7−8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди
21 апрель 2022, 16:42

Бу йил 5−6−7−8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди

Жорий ўқув йили якунида 5−6−7−8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари ўтказилмайди. Ихтисослаштирилган давлат мактаблари ва мактаб-интернатлар эса буни ички низомига кўра бажаради. Шунингдек, дам олиш кунлари ҳисобига 9-синф битирувчилари «Жисмоний тарбия» фанидан якуний назорат имтиҳонларини ҳар йилгидек 2−7 май кунлари эмас, балки 11−14 майда топширади.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида 13,15 млрд долларга етди
21 апрель 2022, 16:17

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида 13,15 млрд долларга етди

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон экспорти 2,4 баравар ошиб, 5,7 млрд долларга етди. Экспорт таркибининг ярмидан кўпроғи олтин савдосидан иборат бўлди. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ўсиши 15,8 фоизга тенг бўлди. Импорт эса 44,6 фоизга ўсиб, 7,4 млрд долларни ташкил этди.

МБ асосий ставкани 17 фоиз даражасида қолдирди ва макроиқтисодий прогнозларни ёмонлаштирди
21 апрель 2022, 14:57

МБ асосий ставкани 17 фоиз даражасида қолдирди ва макроиқтисодий прогнозларни ёмонлаштирди

Марказий банк асосий ставкани 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Асосий савдо-ҳамкор давлатларда иқтисодий вазият шу жумладан, валюта курсларининг маълум даражада мувозанатлашуви кузатилаётганига қарамасдан, барча макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўрта муддатли истиқболда ноаниқлик ва хатарлар даражаси юқорилигича сақланиб қолмоқда, дея қайд этди регулятор. МБ инфляция, пул ўтказмалари ва ЯИМ ўсиши бўйича прогнозларини ёмонлаштирди.

Хорижда туриб масофадан ишлаш учун Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олиш талаби бекор қилинмоқда
21 апрель 2022, 14:11

Хорижда туриб масофадан ишлаш учун Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олиш талаби бекор қилинмоқда

1 июлдан лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим талаб ва шартлари бекор қилинмоқда. Жумладан, хорижда туриб масофавий (онлайн) шаклда ишлаш учун Ўзбекистон ҳудудида тасдиқнома олиш шарт бўлмайди.

Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилади
21 апрель 2022, 13:13

Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилади

23−24 апрель кунлари Тошкентда Халқлар дўстлиги майдони атрофида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади.

Пахтаободда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган ирригация ва кадастр бўлими ходимлари ушланди
21 апрель 2022, 13:02

Пахтаободда захирадаги ерни сотмоқчи бўлган ирригация ва кадастр бўлими ходимлари ушланди

Пахтаобод туманида ирригация бўлимида ишлайдиган ака ўзининг кадастр бўлимида ишлайдиган укаси орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун сотмоқчи бўлганликда гумон қилинмоқда. Гумонланувчилар фуқародан 10,1 минг доллар олган вақтида ушланган.

ДХМларда ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади
21 апрель 2022, 12:55

ДХМларда ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади

1 июндан давлат хизматлари марказларида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи жойлар ташкил этилади. Шунингдек, ДХМлардаги банк шохобчаларида тўлов амалга оширилганда, фоизгача бўлган банк комиссияси олинмайди. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМларга кириш имтиҳонлари учун тўловдан озод қилинди.

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлаб, бутунлай яроқсиз ҳолга келди
21 апрель 2022, 12:20

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлаб, бутунлай яроқсиз ҳолга келди

Янгиер шаҳрида Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. 2 машина зарарланди.

Қирғизистондаги ОТМларга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
21 апрель 2022, 11:40

Қирғизистондаги ОТМларга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни Қирғизистондаги ОТМларга ўқишга киритиб, сўнг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилганликда гумонланган шахслар ушланди. Ушланганлар фуқаролардан жами 5680 доллар ва 26 млн сўм олган.

Уй-жойнинг «снос» га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
21 апрель 2022, 10:38

Уй-жойнинг «снос» га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги ҳолати тўғрисида маълумотнома 3 иш кунида ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади. Бундан ташқари, бино ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартириш, лойиҳа-смета ҳужжатларни келишиш, қурилишни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш зарурлиги белгиланмоқда.

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди
21 апрель 2022, 10:30

Сел оқибатлари: 260 та хўжалик талофат кўрди, 6 та мактаб, 2 та МТМга сув кирди, 6 киши қутқарилди

20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 1,5 соатда бир ойлик миқдорда ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Натижада ҳар икки вилоятда жами 364 та уй-жой, 6 та мактаб ва 2 та МТМнинг ертўла ва ҳовлиларигага сув кирган. 26 та хўжалик турли даражада талофат кўрди. 6 киши қутқарилди, 100 дан зиёд аҳоли эвакуация қилинди.

Телефон рақами орқали барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда
21 апрель 2022, 10:11

Телефон рақами орқали барча давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда

1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун Мобил-ID тизими жорий этилади. Бунда фуқаролар тизим орқали электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг