Тошкентдаги «Тинчлик» метро бекати яқинидаги иссиқлик тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда метрога тушиш йўлагида девордан иссиқ сув тошиб чиқиши кузатилди. «Тошиссиққувати» матбуот хизмати сув чиқиши тўхтатилгани ва ҳозирда аварияни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Янги ўқув йилида Kundalik учун йиллик тўлов нархи туширилди. Фойдаланувчилар учун Kundalik ва PRO Kundalik тариф режалари мавжуд.
Yandex Go буюртмалар вақтида автоулов тезлигини мониторинг қилиш хизматини ишга туширди. Унда ҳайдовчи белгиланган тезликдан ошиб кетса, тизим унинг иловаси орқали бу ҳақда огоҳлантиради. Бир нечта огоҳлантиришлардан сўнг, ҳайдовчининг хизмат кўрсатиш буюртмаларига кириши вақтинча чекланади.
Numbeo онлайн базасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача соф ойлик даромад 278,7 долларни (3 млн 38 минг сўмни) ташкил этмоқда. Бу МДҲ давларлари ичида энг паст кўрсаткич.
Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди. У Россия футболида ҳакамлар бўйича экспертлик қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатида дунёда янги узоқ муддатли кескинлик ўчоқлари шаклланаётганини қайд этди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов хавфсизлик таҳдидларига қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
«Русский стандарт» банки тадқиқотида россиялик сайёҳлар учун МДҲ давлатларига бўлган қизиқиш юқорилиги қайд этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, россиялик сайёҳ ўртача ҳисобда Ўзбекистонда 6,8 минг рубл (1,2 млн сўм) сарфлайди.
Жиззах вилоятида Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Январда Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компанияси Москвадаги Safisa ресторанини сотиб олганди. Орадан 7 ой ўтиб, ресторан «ПВС и ИАМ» компаниясига сотиб юборилди. Аввалроқ тадбиркор ўзининг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганини айтганди.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида фуқаро ўзига тегишли бўлмаган 17 сотих ер майдонини 8 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 100 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон️ ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича келишув имзоланди. Унга мувофиқ, ️Германия тараққиёт банки соҳа ривожи учун Ўзбекистонга қарийб 62 млн евро инвестиция киритади.
Тошкент ҳалқа йўлида 5-йўналишда қатновчи SAZ LE60 автобуси, Damas ва Matiz тўқнашди. Автобуснинг икки йўловчиси, Damas йўловчиси ва Matiz ҳайдовчиси жароҳатланди. ЙТҲга Matiz йўловчи олиш учун кескин тўхтагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Президент фармони билан эндиликда мулк ҳуқуқи фақатгина суд қарори билан бекор қилинади, юридик шахснинг тугатилиши ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилмайди, турар жой мулкдорлари қариндош бўлмаган шахсларнинг доимий пропискасини бекор қилиши мумкин. Адлия вазирлиги ҳужжат моҳиятини тушунтирди.
Қорақалпоғистондаги илк хусусий ОАВлардан бири бўлган KRuz.uz олти йиллик фаолиятдан сўнг ўз фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Унинг асосчиси Фурқат Юсупов 2018 йилда чўкиб кетаётган икки қизни қутқармоқчи бўлганида вафот этган эди.
Экология қўмитаси Тошкент вилоятидаги сув ҳавзалари икки марта бўялганини маълум қилди. Тозалаш иншоотлари эскиргани туфайли сувни тўлиқ тозалай олмаяпти, ифлосланишга эса тўқимачилик корхоналари сабабчи бўлиши мумкин. Бизнес омбудсманга улар фаолиятини текшириш бўйича ариза топширилган.
Туризм вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги «Газета.uz»га V-VII асрларга оид ёдгорлик бузиб ташлангани акс этган суратларни тақдим этди. Қашқадарёдаги «Кунжутлитепа» ёдгорлиги ва унинг қандай кўринишда бўлгани ҳақида қисқача маълумот.
«Газета.uz» мухбири Амударё ўртасидаги Пайғамбар оролида содир бўлган воқеада яраланган 6 нафар афғонистонлик даволанаётган Термиз шаҳридаги шошилинч тиббий ёрдам марказининг филиалига борди. Жабрланувчилардан бири оёғидан яралангани, қолганлари эса енгил тан жароҳатлари олгани маълум бўлди.
Ҳисоб палатаси раисининг собиқ ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
2022 йилда 1 млн 74 мингга яқин абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмаган. Энг ёмон кўрсаткич Тошкент вилоятида (55,9%) қайд этилди.
Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг