АКТ вазирлиги Ўзбекистонда ўтган йилнинг ёзидан бери блокда бўлган Twitter, «Вконтакте» тармоқлари ҳамда WeChat мессенжеридан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланганини маълум қилди. TikTok платформасига кириш эса ҳозирча тикланмади.
2−5 август кунлари саккизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.
JPMorgan Chase, Citi, Societe Generale и Credit Suisse`дан иборат хорижий банклар консорциуми Навоий кон-металлургия комбинатига инвестиция дастурини амалга ошириш учун 1,2 млрд доллар кредит ажратди.
Шоҳруҳ Садиров Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу спорт тури бўйича қитъа чемпионатидаги илк бош соврин ҳисобланади.
Ўзбекистонда август ойида ҳаво ҳарорати июлга қараганда 1,5−2,5 даража салқинроқ бўлади. Бу йилги август нисбатан қулай ҳарорат билан бошланади ва ой охирига қадар устунлик қилади. Бироқ, жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб хабар қилди Ўзгидромет.
Inha университети талабаси Ясмина Аблаева Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда ҳар йили IT-мухатассислар учун президент танловини ўтказиш таклифини билдирди. Давлат раҳбари бунинг учун $1 млнлик ажратилишини маълум қилди. «Биз бу пулни топиб, танловни эълон қилишга ҳаракат қиламиз», — деди президент.
Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади, ҳарорат +39 даражагача кўтарилади. Айрим ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.
Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.
Дилшадбек Каримов Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акмал Савурбаев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Ўткирбек Рахманов эса Зафаробод туманига ҳоким бўлди.
Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.
Мобил-ID тизими, Очиқлик индекси юритиладиган давлат орган ва ташкилотлари, ногиронлиги бўлган шахсларга 15 млн сўмгача субсидия берилиши, кинотеатрлар учун ишга тушган махсус ахборот тизими, «Ўзтрансгаз» компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланган «UzGasTrade» — 1 августдан нималар ўзгаради?
Тошкентнинг Бектемир туманида Matiz ва Howo юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида фуқаро бошқа фуқарога қарашли иссиқхона учун ажратилган 2 гектар ер майдонини ишлаб чиқариш цехи қурмоқчи бўлган шахсга 500 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. У сўралган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.
«Газета.uz» яна бир янги — «Замонавий касб эгалари» лойиҳасига қўл урди. Биринчи суҳбатдош «Тасниф» студияси раҳбари Лазизбек Ҳамидов нима сабабдан журналистикани тарк этгани, муваффақияти сирлари, қолаверса, компьютер графикаси ортидан йилига 3−4 млрд сўм топиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди.
Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган табригида мана шундай мураккаб замонда доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, бебаҳо бойлик бўлмиш барқарорликни сақлаш, жамиятда кўпмиллатли катта ягона оила туйғусини кучайтириш қанчалик муҳим ва долзарб аҳамият касб этиб бораётганини таъкидлади.
Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов АҚШда мексикалик Леонель Моренони нокаутга учратиб, вакант бўлган IBF North American камари соҳибига айланди. Ўзбекистонлик спортчи шу вақтга қадар мағлубиятга учрамаган ва ғалабаларининг 90 фоизини муддатидан олдин якунлаган.
Украинада маҳаллий аҳолига палов улашиб келган ўзбекистонлик Сардор Ҳакимов ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. У отишма пайтида ертўлада палов пиширишга тайёргарлик кўраётган бўлган.
Ҳукумат қарори билан профессионал таълим муассасаларига сиртқи ва кечки таълим шаклига қабул қилиш тартиби белгиланди. Унга кўра, сиртқи таълимда мустақил, жумладан масофадан туриб ўқиш, кечки таълимда эса бу икки услубга қўшимча равишда тушдан кейин аудиторияда машғулот ўтилиши мумкин.
Тошкентнинг Яшнобод туманида ППХ инспектори вояга етмаган бола билан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалди. Ходим болага унинг видеоси, жумладан «юзини интернетга чиқаришга ҳаққи йўқлигини» айтиб, акс ҳолда уни ва ота-онасини судга бериш билан қўрқитган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг