2022−2026 йилларга мўлжалланган «Хавфсиз ва равон йўл» дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойи ташкил этилади. Шундан 10 тасини 2022 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ўзбекистон энергетика соҳасида, жумладан, Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик иккинчи чоракда ҳам давом этди. Марказий банк маълумотларига кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи кўчмас мулк нархлари 2 фоизга, янги бинолардаги квартиралар 2,4 фоизга ошган.
Президент қарори билан 1 сентябрдан ДХШ асосидаги ва оилавий нодавлат боғчаларга ҳам 3 ёшга тўлмаган болаларни қабул қилишга рухсат берилади. Тарбиячи ва ёрдамчиларнинг бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.
Ўзбекистонликларни Россияга уюшган ҳолда ишга ёллаш 5,6 баравар камайди. Айни вақтда Корея Республикасига оқим кўпайган, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Сенат номинал қиймати 1000 сўм бўлган янги танга намунаси ва дизайнини маъқуллади. Марказий банк уни йил охиригача муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу номиналдаги қоғоз пулларнинг тангага алмаштирилиши ҳақида йил бошида хабар берилган эди.
Жанубий Кореяда ўтказилган ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги финалида ўзбекистонлик спортчилар 16 очко билан 3-ўринни эгаллади. Мусобақада 1-ўрин Италия, 2-ўрин эса Ҳиндистон вакилларга насиб этди.
Вазирлар Маҳкамасининг бизнес учун электр энергияси ва газ нархини ошириш тўғрисидаги қарори вақтинча тўхтатилди. Ҳукумат ушбу қарорни янги тарифлар кучга киришидан бир кун олдин қабул қилди.
Ўзбекистонга келган Туркманистон президенти, Конституцияга етишмаётган айрим қўшимчалар, тезда чиқиб кетган 200 минг сўмлик банкнот, реконструкцияси маъқулланган Шота Руставели кўчаси, бензинни кам қуяётган Айрим АЁҚШлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 14 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Маданий мерос агентлиги Бўстонлиқдаги Хўжакенттепа археологик ёдгорлиги ҳудудида дала ҳовли қурилаётгани юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ бу ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Марказий банк 200 минг сўмлик банкноталарни нима учун аввал режалаштирилган 2024 йилдан анча аввал муомалага чиқаришга қарор қилинганига изоҳ берди. Регулятор буни муомаладаги нақд пулларнинг умумий ҳажмида 100 минг сўмлик купюралар улушининг кескин ошгани билан изоҳлади.
Фарғонада қувиб ўтиш қоидасини бузган Damas ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва Lacetti билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Тошкентда «Кёшебаши» турк ресторанинг биринчи франшизаси очилади.
АҚШда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар — Достонбек Отаболаев карате бўйича бронза, Дарья Латишева эса ушу бўйича кумуш медални қўлга киритди.
Оммавий муҳокамаси эртага якунланадиган Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳасида зиддиятлар ва такрорланишларни учратиш мумкин. Ўз навбатида, унда ҳокимият тармоқларининг ҳаққоний бўлиниши ва репрезентатив демократиянинг мустаҳкамланиши бўйича ўзгартиришлар етишмайди. Комил Жалилов мақоласи.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини «Кўксарой» қароргоҳида кутиб олди. Шундан сўнг, икки давлат етакчилари тор доирадаги музокараларда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни жавоб ташрифи билан Туркманистонга келишга таклиф қилди.
RG Brands компанияси ўзи ишлаб чиқарадиган A’su ичимлик сувининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг муҳаррири, журналист Рухсора Каримова аварияга учраб, вафот этди. Бахтсиз ҳодиса жуналист иш юзасидан Тошкент шаҳрига келаётганда юз бергани айтилмоқда.
Бухорода бўлиб ўтган биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форумида 451 млн долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди. Қолаверса, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари ўртасида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар тузилиши маълум қилинди.
Тошкент вилоятида икки фуқаро 3 гектар ер майдонини 350 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 10 минг долларини олганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг