CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин ритейлерлар нима учун ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини ўрнатиши кераклиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Волгоград вилоятида тадбиркор ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига куч ишлатиб, уларнинг ҳужжатларини олиб қўйгани ва ойлик маошини ҳам тўлмагани аниқланди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан иш берувчини жиноий жавобгарликка тортишга эришди.
Янгиер шаҳридан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналига тушиб кетган 13 ёшли ўсмир ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди. Апрель ойида мазкур каналда чўмилган 17 ёшли бола чўкиб кетганди.
«Пахтакор» футбол клубига таниқли футболчи Максим Шацких бош мураббий этиб тайинланди. Клуб билан тузилган шартнома 3 йилга мўлжалланган.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ЙТҲга учради. Икки нафари вафот этган, уч нафари шифохонада. Ўзбекистон ФВВ жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Қозоғистон расмийлари билан алоқада.
Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича парламент комиссияси шанба куни текширувларни бошлади. Унинг таркибидан сенаторлар, депутатлар, ННТ ва Қорақалпоғистон вакиллари жой олган. Комиссия инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларини атрофлича ўрганади.
Март ойида Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш учун 15 млрд сўм сарфланган. Тадбирлар ва овқатланишни ташкил этиш учун Sky Events`га 7,2 млрд сўм, Mercedes ва Malibu автомобиллари ижараси учун Lyuks Taxi`га 2 млрд сўм, Akfa Dream World`га овқатланиш учун 2,5 млрд сўм харажат қилинган.
Менемен, скрембл, круассан сендвичлар, пишлоқ ва картошкали чалпак, творогли панкейклар, тухумли лаваш, мини панкейклар — Zira.uz турли хил мазали нонушталар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
2022−2023 йилларда Қозоғистон билан чегарадаги «Довут-ота», «Ғишткўприк», «Навоий», «С.Нажимов» божхона постлари тўлиқ реконструкция қилинади. Таъмирлаш жараёни қўшни мамлакат билан бир вақтда амалга оширилади.
Прокуратура Ўзбекистон-Ироқ футбол учрашувида Sevimli телеканали журналисти ички ишлар ходимлари томонидан калтакланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Терговни Бош прокуратура назорат қилади.
Сенат ва Қонунчилик палатаси Қорақалпоғистонда юз берган воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича қўшма комиссия тузди. Унга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.
Самарқандни зиёрат қилган Мирзиёев ва Бердимуҳамедов, метаннинг нархи ошганига изоҳ, антикоррупция бўйича ишлари баҳоланган ташкилотлар, муҳокамаси яна чўзилган Конституциявий қонун лойиҳаси, ўқишни кўчиришга онлайн қабул ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ҳукумат қарори билан давлат олий таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати 27 июлгача, чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун эса 17 июлгача узайтирилди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.
Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 31,64 сўмга қимматлаб, 10 981,93 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +36 даражадан +45 даражагача кўтарилади. Шанба куни шимолий ва чўл ҳудудларда, якшанба куни эса мамлакатнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кўтарилади, шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамасининг муддати олдинроқ 10 кунга узайтирилиши Нукус воқеалари билан боғлиқ эмас. «Бизга биров „чўзгин-чўзмагин“ деб кўрсатма бераётгани йўқ. Биз ўзимиз ҳал қиляпмиз», — деди у.
Эксперимент тариқасида 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланди. Рейтинг натижасига кўра, Божхона қўмитаси фаолияти «яхши», Адлия вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги фаолияти «қониқарли», ХТВ, ССВ, Қурилиш, Молия вазирликлариники эса «қониқарсиз» деб топилди.
Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддатини 1 августга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Оммавий муҳокамалар даврида лойиҳа бўйича 85 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг