Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев тўй ўтказишда карантин қоидаларини бузган артистлар фақатгина жарима билан қутулиб кетмасликлари керак, деб ҳисоблайди. Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилди.
Tashkent City`да тўй қилган эстрада хонандаси Вохиджон Исоқов МЖТКнинг 54-моддасига биноан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилди. Ушбу миқдор модданинг 1-қисми бўйича, яъни жамоат жойларида ниқобсиз бўлгани учун тайинланади. Пандемия бошланганидан бери Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузгани учун 619 мингдан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистонда кун давомида 597 та коронавирус ҳолати аниқланиб, жами ҳолатлар сони 49 162 тага етди.
Республика махсус комиссияси қарорига кўра дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда. Сентябрь ойининг бошида Соғлиқни сақлаш вазирлиги туннелларни фойдасиз деган эди. ЖССТ бу ҳақда баҳордаёқ таъкидлаган.
Ўзбекистонда 15 сентябрь куни 570 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиқланди. Бир кун муқаддам бу кўрсаткич 572 тани ташкил этган эди. Жами ҳолатлар сони эса 48,5 мингдан ошди.
Қашқадарёда коронавирусга тест топширган 855 нафар ўқитувчи инфекцияни юқтирганликда гумонланмоқда. Уларда коронавирус аломатлари мавжуд эмаслиги ва яна бир бор текширувдан ўтиши маълум қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этгани айтилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан бирида коронавирусни келтириб чиқарувчи «SARS CoV-2» вируси аниқланмаганини маълум қилди.
14 сентябрь куни Ўзбекистонда 572 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Жами аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони 48 мингтага яқинлашди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги икки нафар ходим коронавирус асоратларидан вафот этди. Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Жаббаров 12 сентябрь куни, Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник К.Акимов 14 сентябрь куни оламдан ўтган.
14 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 318 та мактабнинг атиги 141 таси ўқув йилини анъанавий шаклда (рўйхат) қайта тикламоқда. Қолган мактаблар «Онлайн-мактаб» (телеканаллар ва дастурлар жадвали) дарслари орқали бошлайди.
12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топди. Жами ҳолатлар эса 46 850 тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон аниқланган ҳолатлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида тўртинчи, дунёда 57-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистонда кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 46,2 мингдан ошди.
Болалар таълим ташкилотларини очиш жараёни 14 сентябрдан бошланади. Биринчи навбатда катта ва тайёрлов гуруҳлари, октябрда — ўрта, ноябрда — кичик гуруҳлар очилади.
Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида 248 кишида коронавирус тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 46 мингтага яқинлашди. Энг кўп янги ҳолатлар Тошкент шаҳри (147 та), Самарқанд вилояти (47 та), Андижон (14 та) ва Наманган (12 та) вилоятларида қайд этилди.
Ўзбекистонда кетма-кет тўртинчи кундирки коронавирус ҳолатлари сонида ортиш кузатилмоқда. 10 сентябрь куни янги аниқланган COVID-19 ҳолатлари 749 тани ташкил этди. Касалликка чалинганларнинг умумий сони эса 45679 нафарга етди.
Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева 250 млн сўмдан зиёд маблағларни талон-торож қилиш ҳамда мансабга совуққонлик билан қараш айблари билан қамоққа олинди. У Чирчиқдаги гўзаллик салонида қўлга олинди. Августда у шифохона учун ускуналар ҳамда тиббий ходимлар учун мукофот пуллари берилмаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Ноябрда Жиззахдаги янги заводда KIA K5 ва Seltos моделларини ишлаб чиқариш ишлари бошланади. Келгусида жаҳон брендларининг бошқа модделларини ҳам ишлаб чиқариши кутилаётган ADM-Jizzakh заводининг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 25 000 автомобилни, кейинчалик эса 100 000 автомобилни ташкил этиши режалаштирилган.
Буюк Британия ҳукумати коронавирус ҳолатлари сони кўпайгани сабабли олти кишидан ортиқ ҳолда гуруҳ бўлиб тўпланишни тақиқлади. Тақиқни бузганлар 100 фунтдан 3200 фунтгача жаримага тортилади.
Ўзбекистонда 230 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2580 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Кун давомида Ўзбекистонда 512 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 443, икки кун муқаддам — 312 та эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг