Хитойдан 200 мингта тест-системаси ва 50 мингта бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинезони сотиб олиниб, ҳарбий самолётда Ўзбекистонга олиб келинди. 31 март ва 3 апрель кунлари қўшимча ҳимоя воситалари олиб келиниши режалаштирилмоқда. Тиббиёт ходимлари учун қизил зонага мўлжалланган махсус комбинезонларни харид қилиш ҳам кутилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятларда даволанаётган COVID-19 беморларининг қайси ҳудудлардан эканини маълум қилди.
Андижонда карантин вақтида транспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қалбакилаштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
ССВ коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, Тошкентда даволанаётган беморларнинг қайси ҳудудлардан эканини маълум қилди.
2021 йилга қолдирилган Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Ўйинларга йўлланма олган барча спортчилар уларни сақлаб қолишади.
Гонконг университети олимлари COVID-19 коронавируси қайси даражада фаол бўлиши ва неча даражада ўз кучини йўқотишини аниқлади. Бундан ташқари, вируснинг пластик ва пўлат юзаларда қанча муддат сақланиши маълум бўлди.
Ўзбекистонда тиббий кузатувдаги фуқаролар сони 90 минг кишига етди. «Касаллик қўзғатувчиси юртимиз ҳудудида айланиб юрибди. Ҳар биримиз эҳтиётимизни қилишимиз, ортиқча мулоқотга киришишдан тийилишимиз керак», — деди Нурмат Отабеков.
Коронавирус беморларининг асосий қисми даволанаётган Вирусология институти бош шифокори ўринбосари Махмаражаб Раҳмонов «Газета.uz»га Ўзбекистонда COVID-19 пайдо бўлишига кўрилган тайёргарлик, шифокор бурчи ва тиббиёт ходимларининг жасорати ҳақида сўзлаб берди.
1 кун ичида автомобиллар ҳаракатланиши учун 5500 та рухсатнома (стикерлар) берилди. Мурожаатлар кўплиги боис, эндиликда рухсатнома учун аризани масофадан туриб, яъни онлайн тарзда топшириш мумкин бўлади. Барча тиббиёт ходимлари шахсий ёки хизмат мошиналарида ҳаракатланишларига рухсат берилди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 1 кишига ортиб, жами 150 нафарга етди.
Тошкентда автомобиллар ҳаракатига чеклов эълон қилинганидан кейин якшанба куни бозор ва супермаркетларда навбатлар пайдо бўлди. «Газета.uz» мухбири пойтахт бозорларига ташриф буюрди.
Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган яна бир президент фармони имзоланади. Унда ижтимоий ҳимояни кучайтириш, нархлар ошишига йўл қўймаслик ва солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилмоқда.
Марказий банк коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида тижорат банкларига кредит тўловлари муддатларини узайтириш бўйича соддалаштирилган тартибларни жорий этиш кўрсатмасини берди.
Корё университети (Жанубий Корея) профессори коронавирусга қарши курашишда халқаро эксперт сифатида Ўзбекистонга таклиф этилди.
Дональд Трамп Америка тарихида энг йирик миқдордаги иқтисодий рағбатлантириш қонунига қўл қўйди. Қонун коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган. Унга кўра, паст ва ўрта даромадга эга фуқаролар бир маротабалик тўлов тарзида 1200 доллар олишади. Ҳар бир ёш бола учун қўшимча 500 доллар берилиши белгиланган.
26 март куни Ўзбекистондан қайтган Қозоғистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган. Аниқланишича, у 14 нафар қариндоши билан Тўрткўлдаги тўй маросимида қатнашган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 нафарга ошиб, жами 149 кишига етди
Коронавирусдан вафот этган иккинчи беморнинг 14 ёшли жияни ҳам COVID-19 юқтиргани маълум қилинди. Унинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда. Бемор Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши тўхтади. Касалланганлар ва даволанаётганлар сони — 3000 нафардан камроқ.
Москванинг барча аҳолиси учун умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди. Яшаш жойини фақатгина ишга, яқин дўкон ёки дорихонага бориш, тез тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш мақсадида тарк этиш мумкин. Махсус рухсатнома бўлсагина кўчага чиқишга рухсат этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг