Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 23078 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистонда, 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 287 нафарга ортиб, жами 22872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Навоий, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
29 июль куни Ўзбекистонда 692 кишида коронавирус тасдиқланди, 672 киши эса инфекциядан соғайди. 5 киши, жумладан, 22 ёшли ҳомиладор аёл оламдан ўтди. 172 беморнинг аҳволи ўта оғир.
Ўзбекистон бош давлат санитар инспектори Нурмат Отабековнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.
Ўзбекистонда шу вақтда қадар 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқлангани, улардан 120 нафарининг соғайгани маълум қилинди. Ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ ҳомиладор аёл карантин назоратига олинган.
Коронавирус беморлари сони 205 нафарга ортиб, жами 22374 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 190 нафари Тошкент шаҳрида, 96 нафари Карантин марказида, 11 нафари Андижон вилоятида ва қолган 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 70 ёшли сирдарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 129 нафарга етди.
Юнусобод туманидаги «Олой» бозори автотураргоҳи ҳудудида Иммунитетни текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ерда аҳоли COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 128 нафарга етди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда июль ойи охиригача амалда бўлган карантин тадбирларини яна икки ҳафтага чўзиш ва ундан кейин босқичма-босқич юмшатишни буюрди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди. Унда касаллик симптомсиз кечганини ва у инфекцияни «оёқда» ўтказганини таъкидлади.
Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 22169 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
28 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ва ундан соғайиш бўйича рекорд қайд этилди. Умумий кўрсаткич эса 21893 тага етди. 91 беморнинг аҳволи ўта оғир.
Коронавирус беморлари сони 193 нафарга ортиб, жами 21699 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 122 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирусни аниқловчи тест тизими ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Ҳозирда 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия ишлаб чиқарилди. Ушбу стартап ҳафтасига 100 000 та тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларга жалб қилинади.
Президент фармонига кўра, коронавирусга тест натижалари ҳақида 3 кунда хабардор қилинади. Бундан ташқари, уй шароитида даволанаётганларга ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди.
Коронавирус беморлари сони 297 нафарга ортиб, жами 21506 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Андижон вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
27 июль куни Ўзбекистонда рекорд даражада 678 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 21209 тага етди.
Коронавирус беморлари сони 132 нафарга ортиб, жами 20952 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 84 нафари Тошкент шаҳрида ва 48 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг