Марказий банк аҳоли томонидан сезилган инфляция маълумотларини эълон қилишни қайта бошлади. Январь ойида бу кўрсаткич 19,5 фоизгача ўсган, бу пандемияси чўққисига чиққан 2020 йил июль ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Аммо унда расмий инфляция билан фарқ камроқ бўлганди.
Жаҳон банки жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва «яшил» энергияга инвестицияларни жалб қилиш учун 143 млн доллар кредит ажратди. Шунингдек, ландшафтлар барқарорлигини ошириш ва ўрмонларни қайта тиклаш учун 142 млн доллар тақдим этди.
Президент фармони билан Ўзбекистонга цемент, фанера, қолип ва бошқа қурилиш материалларини олиб кириш 2025 йилгача божхона тўловларидан озод қилинди. Аввалроқ давлат раҳбари ушбу чора уй-жой қурилиши таннархини пасайтиришга қаратилгани ҳақида айтганди.
Картадан картага (p2p) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар Солиқ қўмитаси томонидан рад этилди.
АҚШ Алишер Усмоновнинг USM холдинги ва унга алоқадор компанияларга қарши санкциялар киритди. Улар орасида «Оҳангаронцемент», Ucell улушига эга бўлган Digital Invest ва Ўзбекистондаги маркалаш тизимининг оператори ва бошқалар бор. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари ҳам санкциялар остида қолган.
Малайзиянинг 3 та компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаси ҳамда етказиб беришда фойдаланиш учун дронлар ишлаб чиқариш масалаларини кўриб чиқмоқда.
Малайзиянинг Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компанияси «Самавто» МЧЖ билан корхона эҳтиёжлари учун алюминий кузовлар етказиб бериш ва Ўзбекистонда биргаликда электробуслар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирди.
Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлагида реконструкция ишлари якунланди. Журналистлар янгиланган йўлакка қўнган биринчи самолёт — Uzbekistan Airways`нинг Дубайдан келган Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олди.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларнинг ишончли харидини ташкил қилиш вазифаси юклатилди. Фермерларга зовур сувларида ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Тижорат банклари 13 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.
Ўзбекистоннинг «Охангаронцемент» цемент заводи АҚШнинг янги санкцияларига учради. 2022 йил бошида заводнинг 98,6 фоиз улушини сотиб олган Алишер Усмоновнинг UMS холдинги томонидан ташкил этилган Akkermann Cement CA ҳам чекловлар остида қолган.
Қозоғистонлик тадбиркор Маргулан Сейсембаев Тошкентдаги нутқида қишлоқ хўжалигини Ўзбекистоннинг афзаллиги ва уни кучайтириш зарур бўлган соҳа деб атади. Шунингдек, у нейро тармоқларни тартибга солиш, тўсиқлар — жамиятга бўлган ишонч ҳақида нималар дейиши мумкинлигини сўзлаб берди.
Тижорат банклари 12 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 355 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 475 сўм.
Марказий банк уй хўжаликлари ва корхоналарнинг инфляция кутилмалари маълумотларини эълон қилди. Аҳолининг инфляцион кутилмалари январда 18,9 фоизга, тадбиркорликда эса 18,7 фоизга ошди. Бу коронавирус пандемияси авжига чиққан 2020 йилнинг июлидан бери кузатилган максимал кўрсаткичдир.
Ўзбекистонда «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси тайёрланиши кутилмоқда. Унга кўра, банклар омонатларни кафолатлаш фондига аъзо бўлиши талаб этилади, омонатчиларнинг банкдан устувор равишда талаб қилиш ҳуқуқи фондга ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев импорт товарларга истеъмол кредитлари беришга рухсат этувчи қонунни имзолади. Бунгача бу турдаги кредитлар фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилган. Жисмоний шахслар бошқа фуқаролардан иккиламчи бозорда автомобиль сотиб олиш учун кредит олишлари мумкин бўлади.
Тижорат банклари 11 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 340 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 415 — 11 465 сўм.
Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати сўровига кўра, ижтимоий соҳадаги давлат харажатлари шарҳини тайёрлади. Банк узоқ муддатда шифохоналар инфратузилмасини яхшилаш, таълимни иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштириш, ижтимоий ҳимоя органини яратиш ва пенсия ёшини оширишни тавсия қилди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 4,3 фоизга ошиб, 35,44 млрд долларга етди. Ўсиш олтин захиралари қийматининг ошиши билан боғлиқ.
МҲТИ таҳлилига кўра, 2022 йилнинг ўзида 9 миллиондан ошиқ аҳоли норасмий секторда банд бўлгани ҳисобига давлат буджетига солиқ кўринишида 32,9 триллион сўм маблағ тушмаган. Бу суммага 500 ўқув ўринли 4100 та умумтаълим мактаблари қуриш мумкин бўларди, дейилади таҳлилда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг