Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги техникаси импорти 3 йилга бож ва утилизация йиғимидан озод қилинади
24 март 2023, 16:39

Қишлоқ хўжалиги техникаси импорти 3 йилга бож ва утилизация йиғимидан озод қилинади

1 апрелдан барча турдаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун 15 фоизлик субсидия берилади, импорт қилинадиган техникалар 3 йил муддатга божхона ва утилизация йиғимларидан озод қилинади. Ускуналар харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси икки кунлик тушишдан кейин яна кўтарилди
24 март 2023, 10:46

Банкларда долларнинг сотиш курси икки кунлик тушишдан кейин яна кўтарилди

Тижорат банклари 24 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 410 — 11 470 сўм.

Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри $130 млн ажратади
23 март 2023, 23:49

Ўзбекистон ҳукумати тадбиркорларга озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри $130 млн ажратади

Йил бошидан озиқ-овқат саноатида пасайиш кузатилаётган бир пайтда Ўзбекистон президенти озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун 6,2 трлн сўм ажратилишини маълум қилди. Биринчи марта тадбиркорлар 130 млн долларни банклар воситачилигисиз тўғридан-тўғри олади, деди президент

36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, шоколад импортига нисбатан божхона божи қўлланмайди
23 март 2023, 17:58

36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, шоколад импортига нисбатан божхона божи қўлланмайди

Президент 2024 йилгача 34 турдаги озиқ-овқат ва товарлар — пишлоқ, творог, шоколад, қандолат маҳсулотлари, олма, нок, беҳи, йогурт, кефир, сут маҳсулотлари, макарон, чўчқа гўшти импортига 2024 йилгача ноль ставка жорий этилишини тасдиқлади. Пиёз, салат барги импортига ҳам имтиёзлар жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда жарималар бўйича чегирмалар 50 фоизгача оширилади
23 март 2023, 13:00

Ўзбекистонда жарималар бўйича чегирмалар 50 фоизгача оширилади

1 майдан ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарималарга 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз, 30 кун ичида тўланса, 30 фоиз чегирма берилади. Тартиб суд қарорларига асосан қўлланадиган жарималар учун ҳам амал қилади.

Жаҳон банки: Украинани қайта тиклаш учун $400 млрддан кўпроқ керак бўлади
23 март 2023, 11:59

Жаҳон банки: Украинани қайта тиклаш учун $400 млрддан кўпроқ керак бўлади

Жаҳон банки, Европа комиссияси ва БМТ ҳамкорлигида ўтказилган янги ҳисоб-китобларга кўра, Украинани урушдан кейин тиклаш учун камида 411 млрд доллар керак бўлади. Харажатларнинг энг катта қисми энергетика секторига тўғри келмоқда.

Ўзбекистон февралда Швейцариядан 86,5 млн долларга самолёт сотиб олди
23 март 2023, 11:34

Ўзбекистон февралда Швейцариядан 86,5 млн долларга самолёт сотиб олди

Февралда Ўзбекистонга Швейцариядан 86,5 млн долларлик самолёт олиб келинди. 2023 йилнинг дастлабки икки ойида эса қиймати 700 млн доллардан ортиқ бўлган 14 та самолёт импорт қилинди.

Банкларда доллар курси сезиларли арзонлади
23 март 2023, 10:13

Банкларда доллар курси сезиларли арзонлади

Тижорат банклари 23 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 390 — 11 430 сўм.

Янги Silk Avia авиакомпаниясининг биринчи самолёти 21 март куни етиб келади
19 март 2023, 15:37

Янги Silk Avia авиакомпаниясининг биринчи самолёти 21 март куни етиб келади

Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг биринчи ATR 72−600 самолёти 21 март куни Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. Бангкокдан ҳавога кўтарилган самолёт у олти жойга қўнади. Компания Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида арзон ҳаво қатновини йўлга қўйишга ваъда бермоқда.

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинди
18 март 2023, 18:16

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинди

Ўзбекистонда нархлар барқарорлашгани сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов 15 мартдан бекор қилинди. Аввалроқ ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш мақсадида маҳсулотни четга сотиш 1 январдан бошлаб 4 ойга тўхтатилган эди.

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичи бошланди
18 март 2023, 13:46

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг овоз бериш босқичи бошланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ва бошқа лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг жами 1,7 трлн сўмлик қисмини тақсимлашда иштирок этиши мумкин.

ТДТ аъзолари капитали $500 млнлик Туркий инвестиция фондини тузди, Ўзбекистоннинг улуши — $100 млн
17 март 2023, 16:26

ТДТ аъзолари капитали $500 млнлик Туркий инвестиция фондини тузди, Ўзбекистоннинг улуши — $100 млн

Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар томонидан тузилган Туркий инвестиция жамғармасининг устав капитали 500 млн долларни ташкил қилади. Ўзбекистоннинг ундаги улуши 100 млн долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда иккита янги банк рўйхатдан ўтказилди
17 март 2023, 11:50

Ўзбекистонда иккита янги банк рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистон Марказий банки иккита янги банк — Apex Bank ва Hayot Bank`ни рўйхатдан ўтказди ҳамда уларга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар берди.

Банкларда доллар курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди
17 март 2023, 10:12

Банкларда доллар курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Тижорат банклари 17 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 425 — 11 505 сўм.

«Мамлакатлар таназзули сабаблари»дан: Шу қадар яқин, шу қадар фарқли
16 март 2023, 23:45

«Мамлакатлар таназзули сабаблари»дан: Шу қадар яқин, шу қадар фарқли

Тошкентда «Мамлакатлар таназзули сабаблари» китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Мазкур тадбир ахборот ҳамкори ҳисобланган «Газета.uz» нега айрим мамлакатлар фаровонроқ деган саволга жавоб изланган китобдан парчалар эълон қилади.

Марказий банк инфляция кўрсаткичи пасайишини прогноз қилди
16 март 2023, 17:24

Марказий банк инфляция кўрсаткичи пасайишини прогноз қилди

Ўзбекистон Марказий банки маълум қилишича, йиллик инфляция кўрсаткичи пасайган, бу эса унинг иккинчи чоракда янада пасайиши эҳтимолини оширган. Аномал совуқ савдо ва саноатга салбий таъсир кўрсатди, лекин Марказий банк биринчи ярим йилликнинг охиригача соҳалардаги кўрсаткичлар тикланишини кутмоқда.

ИТБ Ўзбекистондаги қишлоқ жойларни ривожлантириш учун $200 млн ажратди
16 март 2023, 17:10

ИТБ Ўзбекистондаги қишлоқ жойларни ривожлантириш учун $200 млн ажратди

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги қишлоқ жойларни ривожлантириш учун 200 млн доллар ажратди. Лойиҳада 113 та қишлоқни ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, электр таъминоти тизимини яхшилаш режалаштирилган.

Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 14 фоиз этиб белгилади
16 март 2023, 12:17

Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 14 фоиз этиб белгилади

Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражада белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

EastFruit портали — Ўзбекистонда помидор нархининг кескин ошиши сабаблари ҳақида
16 март 2023, 10:51

EastFruit портали — Ўзбекистонда помидор нархининг кескин ошиши сабаблари ҳақида

Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг нархи кескин кўтарилди, бунинг сабаби сифатида январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда ҳосилнинг нобуд бўлгани кўрилмоқда. 10 мартга қадар қизил помидорнинг улгуржи нархи 27 минг сўмга, пушти ранглиси эса 33 минг сўмгача кўтарилган.

Банкларда доллар курси бироз кўтарилди
16 март 2023, 10:09

Банкларда доллар курси бироз кўтарилди

Тижорат банклари 16 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 460 — 11 505 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг