Президент тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни чекловчи, унинг чегараларини белгиловчи фармонни имзолади. Тадбиркорлик субъектлари учун тартибга солиш юкини камайтириш бўйича бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.
Россиянинг Wildberries маркетплейси Тошкентда Ўзбекистондан тайёр маҳсулотлар — тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва электр жиҳозларини сотиш бўйича тўлақонли логистика мажмуасини ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 130 млн долларга тенг.
Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Financial Times’нинг ёзишича, Ўзбекистон томони бу илтимосни амалдаги чекловлар миллиардернинг мамлакат иқтисодиётига инвестициялар киритишига халал бераётгани билан изоҳлаган.
Лицензияси бекор қилинган «Туркистонбанк» бир гуруҳ омонатчиларнинг маблағларини субординар қарз сифатида расмийлаштириши оқибатида, камида 59 киши ўзига тегишли 57 млрд сўм маблағларни қайтариб ололмаяпти. Марказий банк мижозлар мурожаатини кўриб чиқиш жараёнини назоратга олди.
Президент қарори билан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларда ички аудитни ташкил этиш бекор қилинади. 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.
Марказий банк ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 157,04 этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Осиё тараққиёт банки ажратадиган қарз Ўзбекистонда «яшил» ипотекани кенгайтиришни молиялаштиради. Бундай кредитлардан иситиш ва совутиш тизимларини таъмирлаш ёки ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, гидроизоляцияни яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш мумкин.
Маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда президент қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун «Cаноат ипотекаси» дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчилар учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича топшириқ берди.
Президент 65 та йирик корхонада ишлаб чиқариш камайгани, саноат зоналари инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ва қиммат хом ашё учун мутасаддиларни танқид қилди. Хом ашё импорти ҳисобига захира яратиш ва Европага саноат экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 171,04 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича таклифларини янгилади.
Президент заргарлик саноатини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни маълум қилди: жисмоний шахсларга қиймати $10 минггача бўлган заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилади, хомашё олиб кириш ва олиб чиқиш лицензияси бекор қилинади ва улар импорт божларидан озод қилинади.
Самарқандда ўтган II Ўзбекистон Иқтисодий форуми қатнашчилари қаторида ХВЖ департаменти директори Жиҳад Азур ҳам бор эди. У «Газета.uz» учун ёзган мақоласида минтақа давлатлари узоқ муддатли тузилмавий муаммолар ечими бўйича ислоҳотларни амалга оширса, кўпроқ натижага эришиши мумкинлигини қайд этди.
Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси маълумотларига кўра, пойтахтнинг 1-ярим йилликдаги даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган. Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор, Юнусобод ва Яшнободда қайд этилган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 5 йилдан кейинги Ўзбекистонга таъриф бера туриб, бу вақтда фақат битта давлат банки қолиши, эски электр станциялари янгиланиши, аҳоли жон бошига ЯИМ $2800 бўлишини айтиб ўтди. ЖБ вакили Анна Бьерде эса секин олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
1 АҚШ долларининг расмий курси 11 132,41 этиб белгилангандан сўнг тижорат банклари мижозлар учун таклифларни янгилади.
«Ўзавтосаноат» раҳбарининг биринчи ўринбосари Азизбек Шукуров бож тўловлари пасайиб, бозор «иномарка»лар учун очилган тақдирда ҳам UzAuto Motors «йўқолиб кетмайди», деган фикрда. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги 95 фоизлик улушни сақлаб қолишнинг имкони бўлмас, аммо улушда кескин пасайиш кузатилмайди.
Ўзбекистон фискал мувозанатни таъминлаш учун бюджет тақчиллигини камайтиришга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди молия вазири. «Барча харажатларни қисқартириш талаб этилса ҳам, бизнинг сиёсат инфляцияга қарши курашиш билан мувофиқ бўлиши керак. Бу фаровонликка хизмат қилади», — деди у.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов Uzcard`нинг 210,1 млрд сўмга хусусийлаштирилиши ва нега давлат улушининг очиқ савдоларга қўйилмаганига изоҳ берди.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, ҳозирда ташқи қарз олиш қимматга тушмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон иқтисодий сиёсатда эътиборни давлат бюджети ва қарз олиш имкониятларидан кўра, хусусий пул маблағларидан фойдаланишни кўзда тутувчи таркибий ислоҳотларга қаратиши керак.
Ўзбекистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи сабаб «Мир» карталари бўйича тўлақонли хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга ҳозирча тайёр эмас, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг