Туркиянинг Akça Holding компанияси Наманганда тўқимачилик бўйича $250 млнлик инвестиция лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари АҚШ, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.
Долларлашув даражасининг юқорилиги нархларни барқарорлаштиришга эришишдаги пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, дея қайд этди МБ. Бунга қарши курашиш учун регулятор инфляцияни пасайтириш ниятида, бу эса кредит ставкалари ва долларлашувни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Банкларда 1 АҚШ доллари 11 270 сўмдан сотилмоқда, аҳолидан эса 11 195 — 11 250 сўмдан сотиб олинмоқда.
Қашқадарёда ташкил этилганига 3 кун бўлган фирма жами 2 601 000 000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатиш бўйича танловда ноқонуний равишда ғолиб бўлгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, қайта танлов ўтказилишини маълум қилди.
Тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 285 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 210 — 11 270 сўм оралиғида.
Ўзбекистон МБ пул-кредит сиёсати самарадорлигини ошириш учун ҳукуматни импорт йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик субъектларини темир йўл ва ҳаво транспортига жалб қилиш, улгуржи савдони нақд пулсиз шаклга ўтказиш, имтиёзли ва йўналтирилган кредитлардан воз кечишга чақирмоқда.
28 ноябрь куни тижорат банклари 1 АҚШ долларини 11 300 сўмдан сотишни бошлади. Сотиб олиш эса 11 210 — 11 280 сўм оралиғида.
Ўзбекистон ва Озарбайжон мобиль телефонларни рўйхатга олиш соҳасидаги ҳамкорлик доирасида йўқолган ва ўғриланган IMEI-кодларнинг ягона «қора рўйхати»ни яратишга келишиб олди.
Навоий аэропортининг юк терминали ва «Навоий» эркин иқтисодий зонаси бошқаруви Бирлашган Араб Амирликларининг икки компаниясига топширилади. Президент ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан «Crypto Trade NET» ва «Crypto Market» компанияларига крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Аввалроқ ушбу фаолият билан шуғулланиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан октябрь охирида рўйхатдан ўтказилганди.
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессиясида президент саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини айтди. 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш ва 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш шулар жумласидан.
25 ноябрда тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 280 — 11 290 сўмдан сотилмоқда. Сотиб олиш 11 180 — 11 265 сўм оралиғида.
Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни утилизация йиғими, бутловчи, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва хомашёни эса божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, инвесторларга маълум миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат берилиши мумкин.
Давлат геология қўмитаси, «Навоийуран» ва Франциянинг Orano компанияси ўртасида уран қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни кенгайтириш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди. Orano «бир неча юз миллион евро» миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Октябрь ойида Ўзбекистонда 112,7 мингта автомобиль сотилди. Бу сентябрь ойига нисбатан 8 фоизга кам. Иккиламчи бозорда сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ кескинлашиб, 1,4 фоиз камайишни қайд этди.
Банкларда 24 ноябрь куни 1 АҚШ доллари 11 180 — 11 260 сўмдан сотиб олинмоқда, сотиш курси эса 11 280 сўмгача кўтарилди.
Молия вазири қуйи палата сессиясида 2022 йилдаги давлат бюджети ҳисобидан ХТВга қўшимча 922 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Шундан 106 млрд сўм Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1−4-синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш учун, 400 млрд сўм эса дарслик ижарасини бюджетдан қоплаш учун йўналтирилади.
Молия вазири Тимур Ишметов «2022 йил учун Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш бўйича муҳокамада бюджет тақчиллиги 3%дан 4%га оширилишини маълум қилди. Аввалроқ ҳукумат лимитга мослаша олмаётгани учун депутатлардан бюджет тақчиллигининг чекланган миқдорини оширишни сўраганди.
Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси Тошкентда трамвай йўлларини қуради. Лойиҳа қиймати 167,4 млн еврога баҳоланмоқда. Линиялардан бири «Дўстлик» метро станциясидан бошлаб, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг