Импорт қилувчилар томонидан юқори октанли автобензиннинг четдан келтириши камайиши натижасида, Аи-80 русумли автобензинга бўлган талаб ортмоқда, деб хабар берди «Ўзбекнефтгаз».
Нодир металларни қазиб олиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган «Янги Кон» компаниясини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, уран қазиб олиш ва захираларини икки баравар ошириш белгиланди. Ерости сувларидан самарасиз фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Умида Ҳақназар, Юлий Юсупов ва Илҳом Азизов аграр ислоҳотлар соҳасидаги муаммоларни таҳлил қилишди. Экспертлар Конституциянинг 55-моддасига таклиф этилган қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиши ҳақидаги ўзгартиришдан воз кечиш кераклигини таъкидламоқда.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 24,43 сўмга қимматлаб, 10 912,30 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Президент ипотека кредитларини ажратишда бюрократияни камайтириш бўйича топшириқлар берди. 1 сентябрга қадар аҳолига ҳар томонлама хизмат кўрсатадиган ипотека марказларини ташкил этиш топширилди.
Қорақалпоғистонда 30 гектар майдонда «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси ташкил этилади. Энергия тежамкор экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш технопарк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлади. Унга маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этилади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 27,73 сўмга қимматлаб, 10 887,87 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна пасайди.
Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилаётган хусусий бандлик агентликларининг аксарияти фуқароларни алдайди, дея хабар берди Меҳнат вазирлиги. Ўзбекистонда атиги 6 та хусусий агентлик хорижда ишга жойлаштириш учун лицензияга эга, яна 3 тасининг фаолияти тўхтатилган.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 23,45 сўмга қимматлаб, 10 860,14 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.
Ўзбекистондаги баъзи АЁҚШларда бензин нархи кескин кўтарилди. Хусусан, бир литр Аи-80 — 7,5 минг сўмгача, Аи-92 — 10 минг сўмгача, Аи-95 бензини эса — 11 минг сўмгача сотилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» эса ўзига қарашли шохобчаларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди.
Июнь ойида Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган учта ҳудуддан бирига айланди. Россия ишбилармонларининг мамлакатдаги бизнес сафарлари асосан уч кунгача давом этган.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 13,41 сўмга арзонлаб, 10 836,69 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.
1 июлдан Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига ўтди. Ташкилот 30 йил давомида ушбу тизимни бошқариб, газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўмни иқтисод қилиш ҳамда иссиқлик йўқолишини 44 фоиздан 20 фоизгача пасайтиришга кўмаклашади.
«Yangi O’zbekiston ko’chasi» ишбилармонлик маркази қурилиши учун 241,93 га ҳудуд, шу жумладан, 198,12 га суғориладиган ерлар аҳоли пунктлари ерлари тоифасига ўтказилади. Янги Ўзбекистон боғи олдидаги кўча бўйлаб хизмат кўрсатиш, савдо, кўнгилочар масканлар ва тураржой бинолари барпо этилади.
Марказий банк тижорат банкларида кузатилаётган нақд хориж валютаси дефицити билан боғлиқ хабарларга изоҳ бериб, банклар нақд валюта билан таъминлангани, айирбошлаш жараёнлари узлуксиз ишлаётганини маълум қилди. Регулятор аҳолидан муаммо юзага келганда ишонч телефонларига мурожаат қилишни сўради.
Uzbekistan GTL заводида Ўзбекистон нефт ва газ-кимёси саноатининг тарихида биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Аввалроқ мазкур заводда илк синтетик нефть маҳсулоти олинган эди.
«Савдогар» банк акциядорлари унинг номини «Гарант банк» этиб ўзгартиришни маъқуллади. Бу банк эгаси ўзгарганидан бир неча ой ўтгач содир бўлди.
1 июлдан электр ва газ учун тарифлар оширилмайди, чунки ҳукумат фуқароларнинг тарифларни ўзгартириш ва ижтимоий нормани жорий этиш бўйича юбораётган таклифларини ўрганишда давом этмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Россия корхоналарига қарши санкциялар режимини бузгани учун Ўзбекистоннинг Promcomplektlogistic компаниясига нисбатан чекловларни жорий қилди. У бошқа компаниялар қаторида «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш» да гумон қилиниб, «қора рўйхат» га киритилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг