«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.
Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қишлоқ хўжалиги, биология, тиббиёт, филология, IT ва бошқа соҳаларда 12 та стартап лойиҳасини маъқуллади. Улар орасида 1,2 млрд сўмлик Google ва «Яндекс» қидирув тизимлари учун ўзбек морфологияси дастурий анализаторини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳам бор.
Молия вазирлиги ўқиш ва имтиҳон харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлади. Улар орасига ACCA ва CIMA сертификатлари кирган. Шунингдек, кимнинг ўқиш ва имтиҳон харажати компенсация қилиниши маълум қилинди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,63 сўмга пасайиб, 10 705 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Roodell компанияси Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш тафсилотларини маълум қилди. Биринчи автмобиль ноябрь ойидаёқ тайёр бўлади. Дастлаб сотувга иккита кроссовер, сўнгра йўлтанламас чиқарилади.
Safia қандолат маҳсулотлари тармоғи асосчиси Бекзод Самигжонов компаниянинг яқинда қурилган янги заводини қутқаришни сўраб президентга мурожаат йўллади. Завод қурилган ер президент топшириғи билан берилганди. Бироқ, ернинг аввалги ижарачиси суд орқали ер ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга эришди.
Ўзбекистон деривативлар бозорини ривожлантириш орқали хорижий валютага боғлиқликни камайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда мамлакат ЕТТБ билан илк синов своп операциясини ўтказишга келишиб олди.
Тўққиз ой мобайнида электрон хизматларни кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Тўловларнинг аксарияти Facebook, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.
UzAuto Motors заводида микрочиплар етишмовчилиги туфайли деярли тайёр Lacetti автомобилларини қўйиш учун жой тугади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи чиплар етказиб берилгунига қадар машиналарни ун омборида сақлаб туришга мажбур бўлмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,60 сўмга кўтарилиб, 10 710,63 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси реконструкцияси тендерида Discover Invest компанияси ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда.
Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз ҚҚСни ҳисобга олиш талаб этилади.
Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,02 сўмга кўтарилиб, 10 700,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши 2017 йил декабрда таҳминан 413,5 млрд сўмга баҳоланган эди. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари баҳоси 4 баравар — 1,7 трлн сўмгача ($161,8 млн) ошиб кетди. Лойиҳа «Трест-12» томонидан амалга оширилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,01 сўмга кўтарилиб, 10 684,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса пасайди.
Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингларини «BB-» даражасида барқарор башорат билан сақлаб қолди. Рейтинг агентилигининг кутилмаларига кўра, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,2%га, инфляция 9,8%га ва давлат қарзи ЯИМнинг 42%гача ўсади. Шу билан бирга, пандемия ва вакцинация жараёнини амалга ошириш бўйича кечикишлар Ўзбекистонга салбий таъсир қилиши мумкин.
Ўзбекистон банк секторида активлар сифатининг ёмонлашиши хавфи ортиб бормоқда, дея қайд этди Fitch. Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йилда активларнинг сифат кўрсаткичлари пасайган ва бундан кейин ҳам ёмонлашиши кутилмоқда. Бунга сабаб — кредит таътиллари муддати ниҳоясига етганлиги ва кўп сонли кредитлар учун имтиёзли даврлар якунланганлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг