Хитойнинг PowerChina компанияси Андижонда қиймати 400 млн долларлик 400 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қуради. Компания Энергетика вазирлиги билан тендерсиз шартнома имзолади. Энергетика вазири лойиҳалар нима сабабдан бевосита музокаралар орқали амалга оширилаётганини тушунтирди.
Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди. «Марказий банк тижорат фаолияти билан шуғулланмайди, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ёки молиявий ёрдам кўрсатмайди», дейилади регулятор хабарида.
«Газета.uz» кеча хабар берган Freedom Payments компанияси ходимларининг текширувдан ўтказилиши бўйича ҳолат «мамлакатдан капитал олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича стандарт жараён билан боғлиқ», дея хабар берди компания. Бундай текширувлар бир қатор бошқа тўлов ташкилотларида ҳам ўтказилади.
Тижорат банклари 4 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 590−11 650 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 680−11 710 сўм.
Тошкентдаги Freedom Payments (Freedom Pay) хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани айтилмоқда. Бир неча ходим ҳибсга олинган. Сабаблари ҳозирча номаълум.
Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.
Аҳолига кредит бериш ҳажми уларнинг даромадларидан тезроқ ўсиб бормоқда, бу эса иқтисодиётдаги қарз юки ортаётганидан далолат беради, деди Марказий банк раиси. Унинг айтишича, чакана кредитлашда «қизиб кетиш»нинг олдини олиш учун тартибга солувчи чора-тадбирларни кўриш бошланган.
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев маъмурий ислоҳотдан 7 ой ўтиб яна Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайтди. Бир кун аввал президент давлат бюджети даромадлари етарли эмаслигини айтиб, солиқ идоралари ходимлари ишини танқид қилганди.
Шавкат Мирзиёев 2023 йил якунига қадар камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлигини таъкидлади. Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.
Тижорат банклари 3 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 580−11 660 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 715 сўм.
Марказий банк раҳбари давлат банкларини хусусийлаштириш нега кечиктирилаётгани ҳақида гапириб, «бу нафақат бизнинг хоҳишимизга, балки хорижий инвесторларнинг ишончига ҳам боғлиқ», деб таъкидлади. Ўтган йилги геосиёсий инқироз инвесторларнинг постсовет мамлакатлари бозорига киришини қийинлаштирган.
Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорга муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган солиқ ходими бириктирилади, дея маълум қилди президент. 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этмайди, 2024 йилдан эса кичик бизнес субъектлари электрон ҳисобот тизимига ўтади.
Ўзбекистон президенти «Қишлоқ қурилиш банк», «Асакабанк», «Алоқабанк», «Агробанк» ва бошқаларни хусусийлаштириш ҳамда акциялари IPO`сини кечроқ муддатга қолдирди. Тўлиқ хусусийлаштириш режалаштирилган «Ўзсаноатқурилишбанк»даги давлат улуши 2024 йил охиригача 50 фоизга камайтирилади.
МҲТИ экспертларининг уй-жой нархлари бўйича ўтказган таҳлил натижаларига кўра, ҳар бир квадрат метр учун энг арзон уй Қорақалпоғистонда ($390,1), энг қиммати эса Тошкент шаҳрида ($1251) қайд этилди. Бир йил ичида янги уй нархи ўртача 44 фоизга, иккиламчи бозордаги эса ўртача 33 фоизга қимматлашди.
Статистика агентлигининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этган. Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7 миллион сўм), Навоий вилояти (5,6 миллион сўм) ва Тошкент вилоятида (4,3 миллион сўм) кузатилган.
Тижорат банклари 2 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 575−11 630 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 670−11 690 сўм.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексидаги «оғир вазият» туфайли деярли барча ҳудудларда куннинг маълум вақтларида электр энергиясини узишга тўғри келмоқда, деяб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Чекловлар таъмирлаш ишлари, йирик аварияларнинг олдини олиш ва бошқа омиллар билан изоҳланди.
Россия рублининг қадрсизланиши Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмига, шунингдек, ўзбекистонлик экспортёрлар даромадига салбий таъсир қилади, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.
Иқтисодчи Миркомил Холбоев «Мифономика» подкастининг протекционизмга бағишланган сонида қайсидир соҳа узоқ вақт ҳимоя қилинса, вақт ўтиши билан аҳоли унинг фойдасизлигини сезишини таъкидлади. «Масалан, 2000 йилда одамларимизда бизга автомобиль заводи керакми, деган савол бўлмаган», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг