Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.
Банк кассалари орқали нақд пул айланмасининг кўпайиши пул муомаласининг бир қисми сифатида муомаладаги нақд пул миқдорининг кўпайганини англатмайди, дея изоҳ берди Марказий банк. 2021 йил бошидан буён муомаладаги нақд пуллар ҳажми камайиб, депозитлар улушининг ортиши кузатилмоқда.
Долларнинг расмий курси 20,88 сўмга пасайди ва жами 10 589,03 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайган.
24 майдан бошлаб Тошкент — Тел-Авив — Тошкент мунтазам авиақатновлари қайта тикланди. Авиақатновлар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади.
Долларнинг расмий курси 8,37 сўмга кўтарилди ва жами 10 609,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайган.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойидан яхши ўзлаштирган мактаб ўқувчиларига 500 минг сўм миқдорида ҳоким стипендияси жорий этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, уларнинг ўқитувчиларига 1 млн сўмдан берилиши белгиланди.
Тошкент вилоятида 9 минг 614 та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмагани қайд этилди.
Долларнинг расмий курси 4,78 сўмга кўтарилди ва жами 10 601,54 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
UzReport TV ўз мобил иловасида телеканалларнинг қайта трансляцияси туфайли Unitel (Beeline) компаниясини муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблаб, унга қарши судга мурожаат қилди. Beeline Uzbekistan ушбу айблов билан рози эмаслигини ва ўз позициясини қонунлар доирасида ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири Amazon`да савдо қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига кирди. Сотишни бошлаш учун тадбиркорлар рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетларини ўрнатишлари, тасдиқловчи ҳужжатларни қўшишлари, банк ҳисоб-рақами ва халқаро тўлов карталарини очишлари керак.
Долларнинг расмий курси 18,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 596,76 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилган, рубль эса бироз пасайган.
Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли автойўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши қиймати 280 млрд сўмдан 518,3 млдр сўмгача оширилди. Қурилиш ишлари Grand Road Tashkent томонидан олиб борилади. Ҳукумат лойиҳани тендерсиз ўтказишга рухсат берди.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 156 та электромобиль импорт қилинди — бу 2020 йилги жами кўрсаткичдан ҳам кўпроқ ва 2019 йилга қараганда тўрт бараварга ортган. Уларнинг кўп қисми Хитойдан келтирилган.
Тўрт ой давомида ташқи савдо айланмаси 3,5 фоизга камайиб, 10,3 млрд долларни ташкил этди. Экспорт 19,1 фоизга — 3,5 млрд долларгача қисқарди, бироқ олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми 26,7 фоизга ўсди. Импорт 7 фоизга — 4,7 фоизгача ўсди. Ўзбекистон рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва автомобиллар экспортини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортини кескин оширди.
Aвстралиянинг 45 шаҳрида иқлим ўзгаришларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтгани, Илон Маскнинг халқаро ой базасини яратишни таклиф қилгани, Таиландда фавқулодда ҳолатнинг 31 июлгача узайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Долларнинг расмий курси 19,47 сўмга пасайди ва жами 10 578,28 сўм этиб белгиланган. Шунингдек, рубль ва евро курси эса бироз кўтарилган.
Навоий вилоятида тадбиркорларга БМТТДнинг техник кўмаги асосида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки мавждудларини кенгайтиришлари учун 37 дона ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва махсус техникалар топширилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пойтахт Банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталидаги давлат акция пакетлари сотилаётганини эълон қилди. Халқаро Deloitte ва Grant Thornton консалтинг компаниялари хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танланди.
Долларнинг расмий курси 11,75 сўмга қимматлади ва жами 10 597,75 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси кўтарилган, евро эса бироз пасайган.
Ўзбекистон президенти ва РЖД бош директори «Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда илгари суриш масаласини муҳокама қилди. РЖД темир йўллар қурилишларига ўзбекистонлик ишчиларни жалб қилишга тайёрлигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг