Май ойида ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 1,1 баробарга пасайди.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Ушбу маблағлар Тошкент ҳокимлиги бюджетини қўллаб-қувватлаш, Президент мактабларини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сурхондарёда касалхоналар ҳамда карантин марказлари қуриш ва бошқа мақсадларда сарфланди.
«Ўзагросуғурта» компанияси Бухорода бўлиб ўтган кучли шамолдан зиён кўрганлар учун қарийб 5,5 млрд сўм суғурта товонларини тўлаб берди.
Марказий банк 1 июль кунидан бошлаб 200 ва 500 сўмлик қоғоз пуллар қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотишини маълум қилди.
Давлат улуши бор корхоналарни сотишдан олдин бозорга тайёрлаш билан шуғулланувчи UzAssets инвестиция компанияси ташкил этилади. Компания, шунингдек, корхоналар фаолиятини комплекс таҳлил қилиш (due diligence), «бенчмаркинг» усулида таққослаш орқали ривожланиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш билан ҳам шуғулланади.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон молиявий шаффофлигини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай, ҳалигача бу соҳа минимал талабларга жавоб бермайди дея баҳолади.
1 августдан икки йил муддатга уни узайтириш имконияти билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудий аэропортларида «Очиқ осмон» режими жорий этилади.
Victory Investing компаниясининг вакиллари «UZINVEST.UZ» инвестицион майдони ва сармоя киритишда унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.
Хизмат кўрсатиш соҳасига 1 триллион сўм ёки 100 миллион доллар эквивалентида кредит ресурслари ажратилади. Маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация каби соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.
Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганчга ва Нукусга авиақатновлар сонини кўпайтириб, пойтахтдан Бухорога рейсларни йўлга қўяди.
Коронавирус инфекциясини юқтирганларни карантинда сақлаш ҳаражатларини тадбиркорларга юклаш қарори «маъсулият ҳиссини» уйғотиш учун қабул қилингани, шунингдек, тадбиркор COVID-19 унинг ҳудудида юқтирилмаганлигини қандай қилиб исботлаши тушунтирилди.
Молия вазирлиги 2020 йилнинг I чораги бўйича Ўзбекистоннинг давлат қарзи $18,2 млрд (ЯИМга нисбатан 31,3 фоиз) ташкил этганини маълум қилди. Бунда, мазкур қарзнинг асосий қисми энергетика, транспорт инфратузилмалари ва сув таъминоти бўйича лойиҳаларга йўналтирилган. Давлат қарзининг макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражаси ЯИМга нисбатан 50 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.
Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши 2-иккинчи босқичида қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари якунига етиб, «Шаҳристон» бекатига уланди. Йўналиш бўйича метро поездларининг синов қатновлари амалга оширилди.
Тошкентдаги Versal ресторани биноси 35,33 млрд сўмга сотилди. Онлайн аукцион 14 дақиқа давом этди.
Долларнинг расмий курси қарийб 1,29 сўмга арзонлашди ва 10 151 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг уч ҳафта давомида биринчи бор тушиши.
«Аэрофлот», «Сибирь», Turkish Airlines, Fly Dubai, Korean Air, Asiana и Air Astana ва бошқа авиакомпаниялар чекловлар олиб ташланиши билан Ўзбекистонга авиақатновларни қайта йўлга кўйишга тайёр эканликларини билдирди.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Туркманистонга туташ ҳудудларида «Қўнғирот» ва «Дўстлик» эркин савдо зоналари ташкил этилиши мумкин. ЭСЗларнинг фаолият муддати 30 йилга мўлжалланиб, унинг иштирокчиларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.
Транспорт воситалари учун утилизация йиғимининг жорий этилиши «Ўзавтосаноат» автомобиллари нархига таъсир кўрсатмайди.
Суд Sulton Tex Group кластерининг Қарши туман ҳокими ва бошқа мансабдорларга қарши даъвосини қисман қаноатлантирди. Ҳокимнинг ҳаракатлари, шунингдек, кооперацияни рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ноқонуний деб топилди. Ҳозирча компаниянинг кластер сифатидаги тақдири ва кооперацияга берилган 13 минг гектар ернинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
АҚШнинг Tesla компанияси акцияларининг нархи илк бор $1000 долларидан ошиши оқибатида Tesla Япониянинг Toyota компаниясини ортда қолдириб автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат компанияга айланди, Илон Маскнинг бойлиги эса $42,9 млрд гача кўпайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг