Рақобат қўмитаси YandexGo, Yandex Eats ҳамда Express24 компанияларини хизмат бозорида устун мавқега (монопол) эга деб топди.
Ўзбекистонда январь-июнь ойларида автомобиль нархлари ўсиши секинлашди. Бу автокредитлар фоиз ставкаларининг ошиши ҳамда бундай кредитлар берилишининг 2,1 баробарга камайиши фонида юз берди. Бозордаги фаолликнинг пасайиши автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўлови оширилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тўққиз ой якунларига кўра, Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,1 миллион сўмдан ошди. Ўсиш суръати 18,5% дан 16,4% гача секинлашди. Ўқитувчилар ва шифокорлар иш ҳақининг республика даражасига нисбатан тафовути ўсди.
Президент Тошкент шаҳридаги Бобур кўчаси бўйлаб пойтахт халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгични масофадан туриб ишга туширди.
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг маълум қилишича, Eriell KAM компанияси Афғонистондаги газ конини ўзлаштириш бўйича шартнома имзолаган. Унга кўра, Ўзбекистон 25 йил давомида лойиҳага йилига 100 миллион доллар сармоя киритади, қазиб олинган газни ҳам қайта ишлайди.
Yandex Uzbekistan ва Express24 ягона технологик платформани яратиш бўйича битим имзолади. Бунда Yandex Go`даги Eats ва Express24 хизматлари ягона технологик платформага ўтади. Express24 иловаси ўз фаолиятини давом эттиради.
Bond Investments компанияси (БАА) «Пойтахт банк» акцияларининг 100% эгасига айланди. Июнь охирида Давактив шу инвестор билан банкни 10 млн долларга сотишга келишилгани ҳақида хабар берганди.
Президент топшириғи билан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
Январь-сентябрда муомаладаги нақд пул улуши йиллик кўрсаткичда 3,2 фоиз бандга — 23,9 дан 20,7 фоизга пасайди, деб хабар қилди Марказий банк. Карта эгалари маблағларини тобора камроқ нақдлаштирмоқда.
Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев нима учун Ўзбекистонда инфляцион таргетга эришиш муддати 2025 йил эмас, 2026 йилга тўғри келиши кутилаётганини изоҳлади. Муддатнинг учинчи бор кечиктирилишига энерготарифларнинг икки босқичда оширилиши ва бошқа омиллар таъсир қилган.
Маҳаллийлаштириш импорт ўрнини босиш эмас, балки нарх бўйича ҳам, сифат бўйича ҳам рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни ҳам кўпайтиришдир, дея таъкидланди президент билан учрашувда. «Ўзавтосаноат» 2 млрд долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқ текширувлари ўтказилмаслиги белгиланмоқда. Жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно бўлади.
Манғистау вилояти ҳокими Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида бож олинмайдиган махсус савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилди. Бунинг натижасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4 баробар ошиши кутилмоқда.
2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 4 миллиондан ошди. Кўрсаткич бир йилда 86 фоизга ўсган.
Ҳукумат қарори билан ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари ҳамда бино ва иншоотларнинг энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Эндиликда бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифаларга қараб белгиланади.
Президентга тақдимотда айтилишича, Ўзбекистонга сўнгги етти йилда жами 78 млрд, жумладан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида 23,7 млрд долларлик хориж инвестицияси кириб келган. Бу орқали 1800 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган, 120 та йирик қувват ишга тушган.
Франциялик иқтисодчи, Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль «Газета.uz» билан суҳбатда давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни, хусусийлаштириш, монополиялар қаердан пайдо бўлиши, уларга қарши кураш ҳақидаги саволларга жавоб берди. «Давлат саноат ўйинидаги футболчи эмас, ҳакамдир», — деди Тироль
Сентябрда Ўзбекистон 806,1 млн долларлик олтин экспорт қилди. Тўқимачилик экспорти пасайишда давом этмоқда, мева ва сабзавотлар етказиб бериш эса кескин ошди. Мамлакатга газ ва нефть маҳсулотларини катта ҳажмда импорт қилиш ҳам давом этмоқда. Туризм иқтисодиётга 2,4 млрд доллар ҳисса қўшди.
2024 йилнинг 9 ойи давомида божхона органлари ходимлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинди.
Ўзбекистонга газ импорти январь-сентябр оралиғида 1,28 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил тўққиз ойидаги кўрсаткичдан 3,6 баробар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 479,5 млн долларгача (+16,5 фоиз), сентябрь учун эса (бир йил аввалгидан) 2,2 баравар ошди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг