Иқтисодиёт

Ўзбекистонда саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режалаштирилмоқда, президент ушбу сонни кўпайтиришни буюрди
21 октябр 2024, 19:14

Ўзбекистонда саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш режалаштирилмоқда, президент ушбу сонни кўпайтиришни буюрди

Ўзбекистон саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш ва Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлашни режалаштирмоқда, лойиҳаларга қарийб 1,3 млрд доллар инвестиция киритиш кутиляпти. «Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири», — деди президент.

Антикоррупция агентлиги 4 вазирликнинг 160 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади
21 октябр 2024, 17:58

Антикоррупция агентлиги 4 вазирликнинг 160 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади

Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликларининг 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритмоқда.

Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда
21 октябр 2024, 17:50

Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди
21 октябр 2024, 17:43

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар жами тахминан 99 долларга (6,5 минг афғони миқдорида) камайтирилди. Бунда юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди
21 октябр 2024, 17:33

Ўзбекистонда газ қазиб олиш қисқариши давом этмоқда, бензин ва дизель ишлаб чиқариш камайди

Сентябрда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди ва 3,55 млрд куб метргача камайди (2023 йил сентябрига нисбатан -5,8 фоиз). Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 99,2 минг тоннагача (-11,1 фоиз), дизелники эса 72 минг тоннагача (-5,5 фоиз) пасайди.

Рақамли технологиялар вазирлигига 50 млн доллар миқдорида фоизсиз кредит ажратилади
21 октябр 2024, 10:44

Рақамли технологиялар вазирлигига 50 млн доллар миқдорида фоизсиз кредит ажратилади

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун 2025 йил 1 январдан бошлаб Рақамли технологиялар вазирлигига 5 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилишини таъминлайди.

Малайзия экспорт-импорт банки Ўзбекистоннинг ислом банк бозорига кириш масаласини муҳокама қилмоқда
19 октябр 2024, 16:23

Малайзия экспорт-импорт банки Ўзбекистоннинг ислом банк бозорига кириш масаласини муҳокама қилмоқда

Малайзия экспорт-импорт банки раҳбари ва Ўзбекистон элчиси банкнинг Ўзбекистон Ислом банкинг ва суғурта (такафул) бозорига кириши, шунингдек, мамлакат банкларига молиявий ресурслар ажратилишини муҳокама қилди.

Жанубий Кореянинг HAEAHN компанияси Янги Тошкентдаги 500 млн долларлик тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди
18 октябр 2024, 22:06

Жанубий Кореянинг HAEAHN компанияси Янги Тошкентдаги 500 млн долларлик тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди

Жанубий Кореянинг HAEAHN Architecture компанияси Янги Тошкентда 420 гектар майдонда тиббий кластер бош режасини ишлаб чиқди. Унинг қиймати 500 млн долларга баҳоланмоқда. 2007 йилда компания ҳозирги Тошкент шаҳри ўрнида бизнес мажмуаси лойиҳасини ҳам ишлаб чиққанди.

Вазирларда рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар пайдо бўлади — Давактив раҳбари
18 октябр 2024, 19:53

Вазирларда рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар пайдо бўлади — Давактив раҳбари

2025 йил Ўзбекистонда барча соҳаларга хусусий секторни жалб қилиш йили бўлади, деди Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқов президентга таяниб. Унга кўра, давлат раҳбари вазирларнинг рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосарларини тайинлаш бўйича топшириқлар берган.

Ўзбекистон 2030 йилгача ЯИМни 160 эмас, 200 млрд долларга етказмоқчи
18 октябр 2024, 12:55

Ўзбекистон 2030 йилгача ЯИМни 160 эмас, 200 млрд долларга етказмоқчи

2030 йилгача Ўзбекистон ЯИМни 200 млрд долларга етказиш режалаштирилган, бу аввалги (160 млрд доллар) прогноздан кўпроқ, деди Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари. Инфляцияни 5 фоизгача пасайтириш мақсадига 2027 йилда эришилиши кутилмоқда, бу эса Марказий банк прогнозидагидан кечроқ.

«Бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатларни оптималлаштирамиз». Президент 2025 йилги давлат бюджети ҳақида гапирди
18 октябр 2024, 11:38

«Бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатларни оптималлаштирамиз». Президент 2025 йилги давлат бюджети ҳақида гапирди

Президент 2025 йилги бюджет параметрларини муҳокама қилди. Унда рақамлаштириш, сунъий интеллект ёрдамида харажатларни оптималлаштириш ва даромадни ошириш муҳимлиги айтилди. Экспортни 25 фоизга етказиш, маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш режа қилинди. Янги йилда 78 туман ўзини ўзи қоплашга ўтади.

Ўзини ўзи банд қилганлар IT парк резидентига айланиши мумкин бўлади
17 октябр 2024, 22:11

Ўзини ўзи банд қилганлар IT парк резидентига айланиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда 2028 йилгача рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади. Дастур иштирокчилари IT парк резиденти мақомини олади ва бошқа IT компаниялари каби тиббий хизматлар, спорт заллари ва офис майдонларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат»га раҳбар бўлди
17 октябр 2024, 20:46

Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат»га раҳбар бўлди

Бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат» бош директори этиб тайинланди.

ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари қисқартирилмоқда
17 октябр 2024, 20:26

ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари қисқартирилмоқда

Президент фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритилди. Муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлган тадбиркорларга берилган қатор енгилликлар бекор қилинмоқда, ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари ҳам қисқартирилмоқда.

Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг тез ўсаётган уч иқтисодиётдан бири — Жаҳон банки
17 октябр 2024, 17:46

Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг тез ўсаётган уч иқтисодиётдан бири — Жаҳон банки

Жаҳон банки 2024 йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодиёти энг тез ўсаётган мамлакатлар Грузия, Тожикистон ва Ўзбекистон эканини қайд этди. Минтақада бир қатор инқирозлардан сўнг иқтисодий ўсиш барқарорлашмоқда, аммо кўрсаткичлар 2000 йиллар бошига нисбатан анча паст даражада қолмоқда.

Ажемўғли, Жонсон ва Робинсонга нега Нобель мукофоти берилди? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов тушунтиради
17 октябр 2024, 15:37

Ажемўғли, Жонсон ва Робинсонга нега Нобель мукофоти берилди? Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов тушунтиради

Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти сиёсий институтларнинг фаровонликка таъсирини ўрганишга доир тадқиқотлари учун Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz» билан суҳбатда мукофотга нега айнан улар лойиқ кўрилганини тушунтирди.

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди
17 октябр 2024, 12:31

Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

Президент қарори билан сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни кейинга қолдирди
17 октябр 2024, 12:30

Марказий банк асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни кейинга қолдирди

Марказий банк халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилинишини кутмоқда. Шу муносабат билан регулятор асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилди.

IT парк резидентларига қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади
17 октябр 2024, 12:01

IT парк резидентларига қўшимча фаолият турлари бўйича хизмат кўрсатишга рухсат берилади

Президент фармони билан IT парк резидентлари бизнес-жараёнлар аутсорсинги йўналиши бўйича таълим фаолиятини амалга ошириши ва интернет орқали билим жараёнлари аутсорсинги хизматларини хорижий давлатларга экспорт қилиши белгиланди.

Тошкентда пулли «парковка» учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди
17 октябр 2024, 11:14

Тошкентда пулли «парковка» учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди

Тошкент шаҳри ҳокими қарори билан пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тартиби ва транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорлари тасдиқланди. Тўловлар тариф зоналарига кўра бир соат учун 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг