Турк инвесторларининг Ўзбекистонга қарши савдо тармоғини экспроприяция қилиш бўйича даъволарининг 90 фоизи рад этилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.
Ўзбекистон 2023 йилгача энг камида 20 та давлат компаниясини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати билан Корея ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим президент қарори билан тасдиқланди.
Президент ҳузуридаги хорижий инвесторлар кенгаши хорижий компаниялар, банклар, инвестициявий тузилмалар, халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларидан тузилади.
Ўзбекистон Туркия билан соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартномани тайёрлашни тезлаштириш мақсадида.
Президент «Марказий банк тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжат Марказий банкка эркин шаклланувчи алмашув курси режими шароитида ички валюта бозорига интервенцияларнинг фақатгина валюта курсининг кескин тебранишларини олдини олиш мақсадида амалга оширишга рухсат беради.
Умумий майдони 70 гектардан ортиқ бўладиган «Nukus city» шаҳарчасида 16 қаватли уйлар, 20 қаватли меҳмонхона, бизнес марказлари, кўнгилочар масканлар, банклар, савдо дўконлари қурилади.
Хитой Ўзбекистонда диабет, гипертония, юрак-қон томир касалликларини даволаш учун доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қуришни режалаштирмоқда. Бунинг учун 100 миллион доллар сармоя киритилади.
Янгиер эркин иқтисодий зонаси ҳудудида хитойлик ва афғонистонлик инвестор иштирокидаги лойиҳалар қурилишига старт берилди.
Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Ориф Бўтаев Саноатқурилишбанк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, Ўзбекистоннинг улуши бир фоизга ҳам етмаяпти. Президент боғ ва токзорларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, минглаб гектар эски боғлар йиллар давомида ҳосил бермаётгани каби муаммоларни санаб ўтди.
«Ўзкимёсаноат» ва «Ўзбекнефтгаз» компанияларига коррупцияга қарши комплеанс назорат жорий этилади.
Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияга ортиқча нефть маҳсулотлари олиб чиқилишига қарши курашиш учун уларни олиб чиқишни тақиқланди.
«Ўзэнергоинспекция» октябрь ойи давомида 123 истеъмолчининг 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганини аниқлади.
UzAuto Motors сотадиган Chevrolet Trailblazer Таиланддан етказиб берилади.
Ҳукумат қарори билан электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, экспортини кўпайтиришни кўзда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.
Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати кенгайди. Яна 15 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
ЕТТ банки кредит линияси орқали Самарқандда туризмни ривожлантириш мақсадида 74 та лойиҳани қамраб олган 1311,8 млрд сўмлик дастур ишлаб чиқилди
Хитой Халқ Республикасининг «DA XING NEW MATERIALS» Co компанияси билан Гулистон туманида завод ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг