Хитой Халқ Республикасининг «DA XING NEW MATERIALS» Co компанияси билан Гулистон туманида завод ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
Октябрда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,8 фоизга қимматлашди.
Молия вазирлиги 2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасини эълон қилди. Давлат даромадлари — 128,4 трлн сўм, харажатлар — 131,1 трлн сўм.
Президент қарорига мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.
Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди. У асосан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.
«InnoWeek — 2019» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтказилаётган Халқаро инновацион-инвестиция форумида инвесторлар билан 96,5 миллион долларлик шартномалар имзоланди.
Халқ банки раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Фарҳод Саломов банк бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Дилмурод Нуритдинов унинг биринчи ўринбосари бўлди.
Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси Истанбулдан Бухоро ва Самарқандга чартер рейсларни йўлга қўяди.
2020 йилнинг биринчи ярим йиллигидан бошлаб Намангандаги «Hyundai» заводидан кичик юк машинаси, микроавтобус ҳамда автобуслар ишлаб чиқарила бошлайди.
Тошкентда Carrefour халқаро брендининг супермаркет ва гипермаркетлари тармоғи очилади.
Қашқадарёдаги «Ёрмок» конидaн тaбиий гaзнинг сaноaт оқими олинди
Пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
«Ўзбекнефтгаз» корхоналари томонидан 350 тадан ортиқ нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2019 йилнинг охиригача 207 та нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш мўлжалланган.
Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан ишлар ва хизматлар кўрсатишни белгиланган муддатларда таъминламаган импортёрлар томонидан жарималар тўлашда айрим имтиёзлар белгиланди.
Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан инвесторлар иштирок этаётган «Invest in Tashkent Region» форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.
Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш, нефть-газ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга мунтазам етказиб бериш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг