Қўшилган қиймат солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизгача тушириш режалаштирилмоқда. Бу Давлат буджетига тушумларни тахминан йилига 10 трлн сўмга камайтириши ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади. У реклама бозорини тартибга солади ва товарлар хариди устидан назорат ўрнатади.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда ўрта бизнес тоифасини жорий этиш, ҚҚС ставкасини камайтириш бўйича топшириқлар берди.
Япониянинг «JTB Соrроrаtiоn» компанияси Бухоро, Хива, Самарқанд шаҳарларида туризмни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиб, соҳа истиқболини ўрганиш ва зарур тавсияларни ишлаб чиқиши режалаштирилмоқда.
2019 йилги пахта ҳосилини машина ва қўлда териш учун нархлар белгиланди.
«Ўзтўқимасаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров 9−13 сентябрь кунлари ўтказиладиган «Глобал тўқимачилик кунлари Тошкент 2019» кўргазмаси ҳақида маълумот берди.
5 октябрдан «Тошкент — Киев — Тошкент» йўналиши бўйича ҳафталик чартер рейси очилади. Икки шаҳар ўртасида самолётлар қатнови 2015 йил май ойидан буён амалга оширилмаётган эди.
Тошкентда «Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда Хитой Халқ Республикаси тажрибаси ва уни Ўзбекистон Республикасида қўллаш имконияти» мавзусида ўзбек-хитой конференцияси бўлиб ўтади.
Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Ўзбекистоннинг тўртта вилоятидан Хитойга қовун экспорт қилинади.
Тимур Азаматов етти ой ўтиб Mirzo Ulugbek Innovation Center директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Дониёр Жунайдуллаев эгаллади.
Октябрда Тошкентда илк бор чек асосидаги ютуқли ўйинлар ўтказилади. Унинг ўтказилиши учун 1 млрд сўм ажратилади.
Атом электр станцияси қурилиши учун танланган Тузкондаги майдонча МАГАТЭнинг қурилишни сўроқ остида қолдириши мумкин бўлган 15 та ноқулай омилдан 14 тасидан ҳоли экани аниқланди.
Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали ярим қайта ишланган талк минерал тоши ортилган илк контейнер поезди Хитойга йўл олди.
Иккинчи чоракда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари юқори даражада қолаётгани сўмнинг кучсизлангани ҳамда иш ҳақлари ва коммунал тўловларнинг оширилиши билан изоҳланди.
Айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида чет эл валютасида давромад олувчи ЯТТлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб олиши белгиланди.
Президент фармони билан «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси «Нукус» эркин иқтисодий зонасига айлантирилди.
«Росатом» Ўзбекистонда 2020 йил бошидан атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди корпорация раҳбари Алексей Лихачёв.
«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар сотиладиган сайтини янгилади. Интернет орқали сотиб олинган чипта кассадан олинган чиптага қараганда арзонроқ бўлади.
Андижонда кунига 15 минг йўловчига хизмат кўрсатишга қодир аэропорт қуриш режалаштирилмоқда. Водийдан Россия, Туркия, БАА ва Жанубий Кореяга парвозлар амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг