Иқтисодиёт

«Нима учун ҳокимлар 70−80% корхоналарда 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?» — президент
16 декабрь 2022, 19:59

«Нима учун ҳокимлар 70−80% корхоналарда 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?» — президент

Ўзбекистоннинг 47 та туманида 70−80 фоиз корхоналарда ишчилар сони 1 нафарни ташкил этмоқда. Президент бунинг учун ҳокимларни танқид қилиб, нима учун корхоналар ижтимоий солиқ ставкаси туширилганига қарамасдан, «адолатли солиқ тўлашга» ўта олмаётганини сўради.

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради
16 декабрь 2022, 18:14

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради

Ўзбекистон Туркманистондан табиий газ импортини ошириш бўйича келишувга эришди. Уч ой ичида 1,5 млрд куб метрга яқин газ импорт қилиниши режалаштирилган, бу эса қиш мавсумида тақчилликни қоплашга ёрдам беради.

Ўзбекистоннинг 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ҳануз парламентга киритилмади
16 декабрь 2022, 17:52

Ўзбекистоннинг 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ҳануз парламентга киритилмади

Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджети 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак эди, бироқ лойиҳа ҳануз жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмади ва парламентга киритилмади. Ҳукумат кетма-кет тўртинчи йил муддатларни бузмоқда.

UzAuto Motors Damas ва Labo автомобиллари учун аризаларни қабул қилишни тўхтатди
16 декабрь 2022, 16:05

UzAuto Motors Damas ва Labo автомобиллари учун аризаларни қабул қилишни тўхтатди

Cobalt ва Lacetti`дан кейин UzAuto Motors компанияси Damas ва Labo автомобиллари бўйича шартнома тузишни тўхтатди. Айни пайтда харидорлар учун буджетли автомобиллардан фақат етказиб бериш муддати 2023 йил 31 декабрь бўлган Onix мавжуд.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 285 сўмгача тушди
16 декабрь 2022, 09:33

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 285 сўмгача тушди

Тижорат банклари 16 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 220 — 11 270 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 285 сўм.

Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ инфляцион хатарлар ҳақида огоҳлантирди
15 декабрь 2022, 15:31

Марказий банк асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ инфляцион хатарлар ҳақида огоҳлантирди

Марказий банк ички ва ташқи иқтисодий омиллар ҳисобига нархларга бўлган босим юқори қолаётганини қайд этди. Шунингдек, логистика ва ташиш нархларининг қимматлашуви товарлар ва хизматлар нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ялпи таклифдаги айрим узилишлар инфляцияни ошириши эҳтимолдан ҳоли эмас.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди
15 декабрь 2022, 12:51

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Ноябрь ойида Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 41 фоизга ошди — ИТИМ
15 декабрь 2022, 11:13

Ноябрь ойида Ўзбекистонда автомобиллар сотуви 41 фоизга ошди — ИТИМ

ИТИМ таҳлилларига кўра, ноябрь ойида Ўзбекистонда 160 мингга яқин автоулов сотилиб, ойлик ўсиш 41%ни ташкил этди. Ҳудудлар кесими бўйича юқори фаоллик Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида кузатилди. Шунингдек, маҳаллий автомашиналар 58%га, хорижий автомобиллар сотуви эса 69%га ўсди.

Банкларда долларнинг сотиш курси 30 сўмга арзонлашди
15 декабрь 2022, 09:47

Банкларда долларнинг сотиш курси 30 сўмга арзонлашди

Тижорат банклари 15 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 230 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 310 сўм.

Uzbekistan Airways`ни ислоҳ қилишга Turkish Airlines`нинг собиқ раҳбари ёрдам беради
14 декабрь 2022, 22:42

Uzbekistan Airways`ни ислоҳ қилишга Turkish Airlines`нинг собиқ раҳбари ёрдам беради

Uzbekistan Airways`ни ислоҳ қилишга Turkish Airlines`нинг собиқ раиси Илкер Айжи жалб қилинди. У Ўзбекистон президентига авиакомпанияни трансформация қилиш стратегияси ҳақида ахборот берди. Uzbekistan Airways`ни етакчи минтақавий авиакомпанияга айлантириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда янги ташкил этилган Air Samarkand авиакомпанияси кимга тегишли?
14 декабрь 2022, 22:17

Ўзбекистонда янги ташкил этилган Air Samarkand авиакомпанияси кимга тегишли?

Ўзбекистонда янги Air Samarkand хусусий авиакомпанияси ташкил этилди. Унинг товар белгисига тадбиркор Бахтиёр Фозилов томонидан таъсис этилган Sam Air компанияси эгалик қилади. Авиаташувчи Россия ва Осиёга 14 та йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади
14 декабрь 2022, 18:31

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади

ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ
14 декабрь 2022, 13:28

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ

Марказий банк 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда миллий валютадаги пул массаси 0,4 трлн сўмга кўпайиб, 125,1 трлн сўмга етганини маълум қилди. Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи эса 2,4 трлн сўмга қисқариб, 41,3 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди
14 декабрь 2022, 12:22

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди

ИТИМ маълумотларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, уй-жой ижараси бозоридаги вазият барқарорлашаётгани қайд этилди.

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари бироз юқорилади. Сабаблар
14 декабрь 2022, 11:05

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари бироз юқорилади. Сабаблар

Ноябрь ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляция бўйича кутилмалари бироз ошди. Респондентлар томонидан валюта курсининг қадрсизланиши, ёқилғи ва энергия ресурслари, шунингдек, импорт қилинадиган хом ашё ва бутловчи қисмлар нархининг қимматлашуви нархларни оширувчи омиллар сифатида қайд этилди.

Банкларда доллар курси яна ошди
14 декабрь 2022, 09:41

Банкларда доллар курси яна ошди

Тижорат банклари 14 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 340 сўм.

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади
13 декабрь 2022, 12:03

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

Президент қарори билан 1 апрелгача тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари текширилади. Текширув президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан амалга оширилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди
13 декабрь 2022, 09:58

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 13 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 245 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 330 сўм.

Президент АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади
12 декабрь 2022, 20:14

Президент АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон президенти АИ-80 бензинини 2023 йил 1 мартига қадар акциз солиғидан озод қилишни назарда тутган қарорни имзолади. Ҳужжатда «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция»га бизнес омбудсман билан келишмасдан тадбиркорлар фаолиятини текширишга рухсат берилмоқда.

Шавкат Мирзиёев OTP Bank банк бошқарув раиси Шандор Чаньи билан учрашди
12 декабрь 2022, 15:15

Шавкат Мирзиёев OTP Bank банк бошқарув раиси Шандор Чаньи билан учрашди

12 декабрь куни Ўзбекистон президенти ОTP Bank банк бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Давлат раҳбари «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича битими муваффақиятли якуни ва Европанинг етакчи банк-молия институти Ўзбекистон бозорига кириб келгани билан банк бошқаруви раисини табриклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг