Даниянинг Grundfos A/S компаниясининг тармоқли таъминотни бошқариш мувофиқлаштирувчиси, «BUYUK KELAJAK» экспертлар кенгаши аъзоси Захриддин Тохиров занжирли таъминот бошқарув тизими, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди.
«Ипотека-банк» устав капиталидаги давлат улуши 2022 йилга қадар 50 фоиздан камайтирилади. Банк Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштирилади.
«Dubai Port World» компанияси Навоий халқаро аэропорти базасида қуруқлик портини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Махсус қонун қабул қилингандан сўнг утилизация ишлари билан шуғулланувчи корхоналар ташкил этилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов «Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг монополия субъекти саналишини билдирди.
Аҳоли билан нақд пулда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб борувчи назорат-касса машиналари босқичма-босқич жорий этилади.
Миллий авиакомпания самолётлар сотиб олиш стратегиясини ўзгартирмоқда. Uzbekistan Airways Канаданинг Bombardier ёки Бразилиянинг Embraer компанияларидан кичик сиғимли самолётларни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Навоий вилоятида фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга оширишга ёрдам берувчи Scaling Solar дастурига қўшилди. Дастур шу вақтгача фақат Африка қитъаси мамлакатларида амалга оширилаётган эди.
Муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари ҳамда ҳуқуқий асослардаги муаммолар сабабли Ўзбекистон эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари чет эллик инвесторлар учун жозибадор эмас, дея маълум қилди депутатлар.
Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Электр энергияси нархларини ошириш, уларни бозор даражасига олиб чиқиш — энергетикага инвестицияларни жалб қилишнинг ягона йўли, деди президент Шавкат Мирзиёев.
Тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция ҳисобини яхшилаш доирасида аҳоли орасида аноним тарзда ўтказилган сўровнома натижалари маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг «Лукойл» олдида 600 млн доллар қарзи мавжудлигини тан олди ва нима учун маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битимни имзолашда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаганини сўради.
«Барнаул автоформацияланган иссиққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш» заводининг Мирзачўлда филиали очилади.
Беларусь Ўзбекистонга биргаликда юк, махсус ва тиркамали техникалар ҳамда автобусларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Тошкентда 1560 нафар якка тартибдаги тадбикорнинг 21 млрд сўм, 3250 фуқаронинг 1,7 млрд сўмлик солиқ қарзи ундирилди. Энг кўп солиқ қарздорлиги қурилиш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.
ҚҚС бўйича имтиёзларнинг бекор қилиниши GM Uzbekistan компаниясини логистика ва харажатларни оптималлаштиришга мажбур қилади, деб ҳисоблайди Молия вазирлиги. ДСҚ рақобат муҳитини яратиш мақсадида чет эл машиналари учун божларни қайта кўриб чиқади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолиятига фойда келтирадиган илмий-техник лойиҳаларнинг 50 фоизини молиялаштиради.
Жиззах вилоятида Хитойнинг Shaanxi компанияси билан ҳамкорликда юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда чек лотореясини жорий этиш режалаштирилмоқда. Товар ва хизматлар харидори пул ютуғи ёки солиқларни пасайтириш учун чеклардан фойдаланиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг