Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
2019 йил 1 мартга қадар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Банкротлик тартиб-таомилини қайта кўриб чиқиш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштиришни назарда тутувчи президент қарорининг лойиҳаси тайёрланди.
Самарқандда фаолият юритаётган «Azia metall prof» МЧЖда металл қувурлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 3 миллион 300 минг доллар инвестиция киритилди.
Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Сурхондарёда 396 нафар жисмоний шахснинг 2 млрд. 66 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилди.
Иқтисодий судлар йил давомида даъвогарлар фойдасига 12,6 трлн сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилди. Уларнинг 1 трлн сўми — кичик бизнес фойдасига.
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ILAC ва IAF тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг рўйхати эълон қилинди.
«Рақамли ишонч» жамғармаси «Ўзбекгидроэнерго» устав капиталидаги давлат улушига эга бўлди.
Президент қарори билан «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси ташкил этилди ва 2022 йил 1 январгача мол-мулк ва фойда солиғидан озод этилди.
Президент «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
ДСҚ томонидан 2019 йилги солиқ сиёсатидаги янгиликларни солиқ тўловчиларига етказиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Россиянинг «Метровагонмаш» АЖ билан ерости метроси учун бешта состав харид қилиш тўғрисидаги меморандумга эришди.
Пойтахтнинг магистрал каналларига туташ ҳудудларда «Book cafе» ва «Open air» кинотеатрлари ташкил этиладиган бўлди.
Зарафшон миллий табиат боғида сайёҳлар давомий ва қисқа муддатли дам олиши мумкин бўлган курорт ҳудуд ташкил этилади.
ЕТТБ Таллимаржон ИЭС учун қуввати 900 МВт бўлган газ турбиналарини ўрнатиш учун 240 млн долларгача миқдорда кредит ажратмоқда.
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидлари ва лицензиялаш бўйича ваколатлари бошқа давлат идораларига ўтказилди.
Президент фармонига кўра Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.
Тошкентда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг