Сергели туманида йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ошган 430 тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
Қорақалпоғистон гўшт етказиб беришга ихтисослашган 15 млрд. 400 млн. сўмлик, тухум етказиб бериш бўйича эса 20 млрд. сўмлик паррандачилик кластерлари ташкил этилади.
Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади.
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Президентнинг Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ва уч раис ўринбосари тайинланди.
Вобкент туманида тикувчилик, бўёқ ва пойабзал ишлаб чиқариш цехи иш бошлади.
«Тошкент-Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналиши Хивага қадар узайтирилди.
Президент қарори билан 2019 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастур учун 975 миллиард сўмлик маблағ ажратилди.
2019 йил 1 январдан пенсия учун иш стажи ва ойликларни ҳисоблаш тартиблари ўзгаради.
Ҳукумат мобил алоқасини жорий этиш вазифалари UMS зиммасига юклатилди. Маълумотларни криптографик ҳимояловчи UzChat мессенжери унинг асосий ўзига хосликларидан бири бўлади.
Ўзбекистон Солиқ кодексининг янги таҳририни 1 июлга қадар қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Ялпи тушуми 3 млд сўмдан ошмайдиган юридик шахслар, шу жумладан ҚҚС тўловчилари ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга.
Президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга биноан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Яшнобод туманида йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ошган 525 та тадбиркорлик субъектининг 442 таси ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
Flydubai авиакомпанияси Тошкент ва Дубай ўртасида доимий йўловчи рейсларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ярмида 500 млн долларлик еврооблигациялар чиқаради. Бу иш билан JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва «Газпромбанк» шуғулланади.
Табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш бошланган вақтдан кейин 3 йил давомида ҳар йили 1 гектар сув ҳавзаси камида 50 дона ўсимликхўр балиқларнинг чавоқлари билан балиқлантирилиши лозим.
Fitch ва Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистонга барқарор прогнозли «BB-» рейтинг даражасини берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг