Ёшлар стартаплари дастурида 32 лойиҳа иштирок этмоқда. Э-тижорат йўналишлар қатори таълим ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар ҳам бор.
2019 йилда ижтимоий харажатларга 57,8 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда, унинг 5,3 трлн сўми кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
GE Ўзбекистондаги Тахиатош ИЭСни модернизация қилиш учун асосий энергетика ускуналарининг биринчи навбатини етказиб берди.
Инновацион технопаркларнинг давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритиши кўзда тутилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Аксарият хорижий инвесторлар Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарга маблағ киритганидан афсусланмоқда, дейилади «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Швейцариянинг PeaceNexus жамғармаси хулосасида.
Октябрда Тошкентдаги иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган ўртача нархлар сентябрга нисбатан ўзгармади.
Хоразм вилоятида юридик шахс мақомида фаолият кўрсатаётган 19762 та корхона мавжуд бўлиб, бугунги кунда 676 та корхонанинг товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган.
Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси «Трастбанк"ка 4 млн АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини ажратди.
Президент қарори билан республика ҳудудида хорижий малакали мутахассисларнинг меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ўзбекистонда чиқарилган кобейжинг карталари бир вақтда Uzcard ва UnionPay тизимларида ишлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган қарорни имзолади.
Бизнес вакилларига пулли магистраллари, автотураргоҳлар ва техник хизмат кўрсатиш объектларига инвестиция киритиш таклиф этилмоқда.
Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази ташкил этилди.
Ҳукумат 2019 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози, солиқ ва бюджет сиёсати концепцияси, Давлат бюджети лойиҳасини тасдиқлади.
Наманган вилоятида 4 та — Наманган «IT» технопарки, Наманган текстилтехнопарки, Чортоқ агро ва косметика технопарки, Косонсой тиббиёт технопарки ташкил этиладиган бўлди.
«Ўзбекистон темир йўллари» йўловчи поездларига автоматик тизимда чипта сотишни вақтинча тўхтатди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Акмал Бурҳонов Пекинда Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким билан норасмий учрашув ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 404,7 мингтадан 433,8 мингтага етди, якка тартибдаги тадбиркорлар сони 196,6 мингтадан 238,1 мингтага етди.
2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, олтин-валюта захиралар 26,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, умумий ташқи қарздан 1,7 баробар кўп бўлиб, 20 ойлик импорт харажатларини қоплай олади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг