Тижорат банклари 10 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 120−12 135 сўм. Банкларда доллар курси бирдан 400 сўмга қимматлади.
Улуғбек Носиров Ўзбекистон Марказий банки раисининг янги ўринбосари бўлди, дея хабар берди «Газета.uz» манбаси. У «кадрлар сиёсати ва режим назорати» учун масъул бўлади.
Давактив 2022 йилда энг кўп фойда кўрган топ-30 ва энг кўп зарар кўрган топ-20 та давлат улуши бўлган компаниялар рўйхатини эълон қилди. «Миллий электр тармоқлари» энг кўп зарар кўрган компания бўлди. 2021 йилда фойда билан чиққан «Темир йўллар» ва ҲЭТ ҳам катта зарар кўрди.
Тижорат банклари 9 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 610−11 665 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 690−11 735 сўм.
Андижондаги Sino International компанияси Nike кроссовкаларини ишлаб чиқаришни бошлади. Nike стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кроссовкалар дастлаб Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига, 2024 йилдан Покистонга, келажакда эса Европа давлатларига етказиб берилади.
Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартномалар бериш бир кунда тўхтатилганидан сўнг интернетда ушбу автомобиллар бўйича шартномаларни сотиш тўғрисидаги эълонлар пайдо бўлди. UzAuto Motors бундай шартномаларни харид қилмасликка чақирди. Олиб-сотарлар учун машина бериш вақти 270 кунгача узайиши мумкин.
Citibank`нинг Лондон филиали «Ўзметкомбинат»га кафолатсиз ва гаровсиз 100 млн доллар миқдорида тезкор кредит линияси тақдим этди. Ушбу пуллар айланма маблағларни молиялаштириш ва кредит портфелини қайта молиялаштиришга йўналтирилади.
Ўзбекистоннинг халқаро валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ойдирки камайиб бормоқда. Июль ойида улар 71,8 миллион долларга камайди ва 33,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. Йил бошидан буён мамлакатда «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 2,1 миллиард долларга камайди.
Қозоғистоннинг Magnum Cash & Carry компанияси Ўзбекистондаги барча Carrefour дўконларини Majid Al Futtaim Uzbekistan`дан сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Қисқа муддатли ёпилишдан сўнг супермаркетлар Magnum бренди остида фаолиятини бошлайди.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига лойиҳалар киритиш тугатилди. 20 кун ичида порталга республика бўйлаб жами 49,4 мингта таклиф келиб тушди. Энг кўп таклиф ички йўл таъмири билан боғлиқ. Энди лойиҳалар кўриб чиқилади. 27 августдан уларга овоз бериш бошланади.
Пойтахтнинг Сергели ва Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Чиноз туманларида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди.
Тижорат банклари 8 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 615−11 675 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 735 сўм.
Uzbekistan Airports компанияси раиси Раъно Жўраеванинг 2022 йил ноябрида 3 йилга узайтирилган шартномаси бекор қилинди. «Газета.uz» бир кун аввал унинг лавозимидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Компания раиси в.б. этиб Жавлонбек Умархўжаев тайинланди.
Ўзбекистон давлат бюджети харажатлари даромадларидан 29 трлн сўмга (2,5 млрд доллар) кўпроқ бўлди. 2023 йилда профицит прогноз қилинганига қарамай дефицит деярли 6,2 фоизни ташкил этди. Бу маълумотларни эълон қилаётиб Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров «дефицит» сўзини ишлатмади.
Тижорат банклари 7 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 600−11 660 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 735 сўм.
Ўзбекистондаги иккита йирик тўлов хизмати ўз фаолиятидаги узилишлар ҳақида хабар берди. Oson Uzcard ва Humo карталари тизимдан вақтинча узилганини маълум қилди. Payme`да ҳам Uzcard ва Humo орқали пул ўтказмалари ишламаяпти.
Davr Bank кредит портфели 25% га, депозит портфели эса 21% га ўсди. Банк прогноз қилишича, йил охирига қадар фойда тахминан 40 млн долларни ташкил этади.
UzAuto Motor етти ойдан кўпроқ вақт ўтгач, Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартнома тузишни қайта бошлади, шунингдек, Style Plus приставкали янги комплектацияларни тақдим этди. Автомобилларни топшириш вақтини қисқартириш учун компания «ишлаб чиқариш жадвали бўйича сотиш тизими»ни жорий қилмоқда.
Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери тракторлар ишлаб чиқаришни бошлади, маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоизни ташкил этмоқда. Завод йилига 15 мингта трактор, тиркама ва бошқа техникаларни ишлаб чиқариш қувватига эга.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ZoodPay платформасига қарши ташкилотнинг 99 фоиз акцияси БААдаги Zooduz компаниясига сотилгани сабабли иш қўзғатди. Қўмита компанияга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарликни қўллаш чораларини кўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг