12 декабрь куни Венгрия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш шартлари битими бўйича олди-сотди шартномасини имзоланди. Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.
Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг айтишича, 2022 йил қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлди. Бироқ шундай оғир йилда ҳам барча тармоқларда юқори кўрсаткичлар қайд этилди. 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт, 3,5 млн тонна пахта олишга эришилди, деди у.
1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 17 467 та корхона томонидан 6,6 трлн сўм солиқ тўланган. Хусусан, умумий солиқ тушумларининг 41,1 фоизи ёки 2,7 трлн сўми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади.
Тижорат банклари 12 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 275 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.
UzAuto Motors компанияси Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартнома тузишни тўхтатди. Шундай қилиб, харидорлар учун ҳамёнбоп моделлардан фақат Onix қолди.
Ўзбекистон Марказий банки банк секторидаги кибертаҳдидлар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи Киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) сайтини ишга туширди. Сайтда сохта (фейк) ҳаволаларни ҳам текшириш мумкин.
Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши унинг 1000−1200 сўмгача арзонлашиши ҳамда АЁҚШларда 5500 сўм атрофида сотилишига олиб келиши кутилмоқда.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Тошкент вилояти прокурори Олмалиқдаги газга ноқонуний уланиб олган ғишт заводини узиб қўймасликни сўраганини маълум қилди. «Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ», — деди у.
РФ президенти Владимир Путин яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ бўйича ҳамкорлик масаласини кўтарди. Унинг қайд этишича, бу давлатлар иқтисодиётида газга бўлган талаб ортиб бормоқда, шу билан бирга, экспорт мажбуриятлари ҳам мавжуд.
Туркманистон Ўзбекистонга суткалик электр энергияси етказиб бериш ҳажмини қарийб 17 фоизга — 20−21 млн кВт/соатгача оширди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида керакли ҳажмда электр энергиясини ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Шунингдек, у қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтирилаётганини айтди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» олиб борган ўрганишлар давомида 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширгани, бундан ташқари, 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланган. Уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилган.
Тижорат банклари 9 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 205 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги тақдимотда 7 та вилоятда ер ости сувлари сатҳи 5 метргача пасайиб кетгани маълум қилинди. Шунинг учун 2024 йил 1 январга қадар ер ости сувлари иншоотларини ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилди.
Сардор Умурзаков аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиш мақсадида Энергетика, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Қозоғистонга тегишли компания Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқига эга чиқди. Унинг бошқаруви 2011 йилдан бери «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонасида эди. Янги компания аввалгидан 5 баравар узунроқ линияга деярли 4 баравар арзонроққа хизмат қилади.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр истеъмоли ошиши ҳисобига мамлакатда яна такроран «блэкаут» бўлиш хавфи бор-йўқлиги ҳақида гапирди. Вазир бундай хавф доим мавжудлигини таъкидлаб, «агар чекловлар киритилмаса, бу энергия тизими издан чиқишига олиб келиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Тижорат банклари 7 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларни 11 250 − 11 310 сўм оралиғида сотиб олмоқда. Сотиш курси эса 11 330 − 11 340 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг