Иқтисодиёт

МДҲ мамлакатларида пул ўтказмалари инқирози кутилмоқда — Жаҳон банки
16 май 2022, 12:21

МДҲ мамлакатларида пул ўтказмалари инқирози кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банки прогнозига кўра, Россияга қарши санкциялар ва Украинадаги инқироз МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистонда пул ўтказмаларининг қисқаришига олиб келади. Шунингдек, 2022 йилда Россия ЯИМ тушиши ва рублнинг долларга нисбатан қадрсизланиши мигрантларнинг бандлиги ва даромадларини камайтириши мумкин, бу эса МДҲда қашшоқлик муаммосини янада кучайтиради.

«Ўзбекнефтгаз» томонидан Устюртдаги газ захиралари ҳажми 395,6 млрд куб метрга етказилди
16 май 2022, 11:01

«Ўзбекнефтгаз» томонидан Устюртдаги газ захиралари ҳажми 395,6 млрд куб метрга етказилди

«Ўзбекнетгаз» томонидан Устюрт ҳудудида 5 та янги газконденсат кони очилиб, улар сони 25 тага етказилди. Мазкур ҳудуддаги умумий захиралар ҳажми 395,6 млрд куб метр табиий газ, 96 млн тонна нефть ва 14,6 млн тонна газ конденсатини ташкил қилмоқда.

Москва биржаси сўмда валюта савдосини йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқади
15 май 2022, 18:19

Москва биржаси сўмда валюта савдосини йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқади

Москва биржаси яқин вақтда савдо қилинадиган валюталар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Хусусан, ўзбек сўми билан савдоларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради РБК. Бундай қарорнинг кўриб чиқилиши ғарб санкциялари, доллар савдоси ҳажмининг камайиши ва Россиядаги валюта назорати билан боғлиқ. Ушбу механизм параллель импорт учун ҳам қўлланилиши мумкин.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларни мукофотлаш тартиби белгиланди
14 май 2022, 11:46

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларни мукофотлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга жариманинг 20 фоизи миқдорида пул мукофотини тўлаш тартиби белгиланди. Фуқаролар терминал мавжуд эмаслиги, нақд ва карта орқали тўловда тафовут, товарларни қалбаки маркировкалаш ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби ҳолатларни аниқласа Soliq мобил иловаси орқали хабар бериши мумкин.

«Бу инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ поймол қилиш». Ҳуқуқшунос «тонировка» ҳақида
13 май 2022, 17:26 1

«Бу инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ поймол қилиш». Ҳуқуқшунос «тонировка» ҳақида

Ҳуқуқшунос Камолиддин Баҳавадинов «тонировка»га қўйилган талаб мантиқсизликдан бошқа нарса эмаслиги ва унга қўйилган нарх «космик» даражада қимматлигини танқид қилди. «Одам ёзда ўзини бироз қулай ҳис қилиши учун 6 ойлик ойлигини емай, ичмай бериши шахсан мен учун мантиқсизлик. Бу инсон ҳуқуқларини очиқдан-очиқ поймол қилиш», — деди у. Қолаверса, машина орқа ён ойнасига парда тақишга рухсат борлиги ва «тонировка» мумкин эмаслигини ҳеч ким тушунтириб бера олмаслигини айтди.

Буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар ун ва нон нархига қандай таъсир қилади?
12 май 2022, 23:04

Буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар ун ва нон нархига қандай таъсир қилади?

Молия вазирлиги буғдой ишлаб чиқаришдаги ислоҳотлар, яъни буғдой нархини эркинлаштириш ортидан ун ва нон нархларининг сезиларли ўзгаришини кутмаяпти. Молия вазирлиги департамент директори Тўлқин Мирзаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда буғдой ва ун бозорининг 70−80 фоизи бозор нархларида шаклланмоқда. Қолаверса, давлат ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.

Air Marakanda иш ва хизматлари нархлари хорижий валютага боғланишига рухсат берилди
12 май 2022, 11:51

Air Marakanda иш ва хизматлари нархлари хорижий валютага боғланишига рухсат берилди

Президент фармони билан Самарқанд аэропортини бошқарувчи Air Marakanda компаниясига иш ва хизматлар нархлари чет эл валюталарига боғланишига рухсат берилди.

Кутилаётган сув танқислиги шароитида суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди
12 май 2022, 10:46

Кутилаётган сув танқислиги шароитида суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

Ҳукумат кутилаётган сув танқислиги шароитида Ўзбекистонда суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлади. Мамлакат бўйича лимит 28,2 млрд куб метр сувни ташкил этади, бу ўтган йили олинган сувнинг тахминан 94,5 фоизига тенг.

«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди
12 май 2022, 09:24

«Ўзбекнефтгаз» раисига янги ўринбосарлар тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясида раиснинг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари, қурилиш ва транспорт ҳамда иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимга тайинланди.

«Биз иштаҳамизни йўқотмадик». ОТP Bank вакили — Ўзбекистон бозорига кириш ҳақида
11 май 2022, 18:30

«Биз иштаҳамизни йўқотмадик». ОТP Bank вакили — Ўзбекистон бозорига кириш ҳақида

ОТP Bank «Ипотека-банк» нинг давлат улушини сотиб олишни Россия ва Украинадаги вазиятга ойдинлик киритилгунгача кечиктирди, деб хабар берди банкнинг молиявий директори Ласло Бенчик. Унинг сўзларига кўра, Венгриянинг ОТP банки келишувга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда, бироқ Ўзбекистон томони уларни кутишга мажбур эмас.

1 июндан ғаллани сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади
11 май 2022, 17:10 1

1 июндан ғаллани сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади

1 июндан давлат ғаллани бозор нархларида сотиб олади ва сотади. Шавкат Мирзиёев эски тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаётганини таъкидлади. 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмга оширилади.

Германия элчиси — UzAuto Motors монополиясини бекор қилиш ҳақида
11 май 2022, 15:45

Германия элчиси — UzAuto Motors монополиясини бекор қилиш ҳақида

Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш маъмурий кўрсатмалар ҳимоясида эди ва германиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан янги сармоялар киритиш имкониятлари анча паст бўлган, дея таъкидлади Германия элчиси Тило Клиннер. Бу вазият ўзгариши керак, чунки унинг сўзларига кўра, 2025 йилгача UzAuto Motors монополиясига барҳам бериш режалаштирилган.

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади
11 май 2022, 15:14

Ўзбекистонда россияликларга тегишли компаниялар сони кўпая бошлади

2022 йил бошидан бери Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпая бошлади. Хусусан январь ойида 23 та янги компания ташкил этилган бўлса, апрелнинг ўзида уларнинг сони 103 тага ошган, шундан 45 таси АКТ йўналишидаги компания ҳисобланади.

Март ойида хорижий валютадаги омонатларга қизиқиш кескин ошди. Сабаблар
11 май 2022, 11:03

Март ойида хорижий валютадаги омонатларга қизиқиш кескин ошди. Сабаблар

Биринчи чоракда ўзбекистонликлар хорижий валютадаги омонатларга 2,2 трлн сўм эквивалентидаги маблағларни йўналтирди. Уларнинг аксарияти март ойига тўғри келади. Марказий банк хорижий валютадаги омонатларга талаб ортиши сабабларини тушунтирди.

Глобал беқарорлик шароитида ҚҚС бўйича имтиёзлар нархлар ўсишининг олдини олишга ёрдам берадими?
10 май 2022, 10:15 1

Глобал беқарорлик шароитида ҚҚС бўйича имтиёзлар нархлар ўсишининг олдини олишга ёрдам берадими?

Глобал беқарорлик шароитида ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишда ҚҚСнинг нол ставкаси муддати 31 декабргача узайтирилди. Имтиёзли даврнинг узайтирилиши гўшт ва картошка бозорида кутилган натижани бериши кутилмоқда, бироқ ўсимлик ёғи нархлари барқарорлашуви учун етарли бўлмаслиги мумкин. Иқтисодчи, «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев Украинадаги уруш ортидан жаҳон иқтисодиётида юзага келган танглик шароитида ҚҚС имтиёзларининг ички бозордаги нархларга қандай таъсири қилиши ҳақида сўз юритади.

Ўзбекистонда валюта курси инфляцияга қандай таъсир кўрсатади?
8 май 2022, 14:40

Ўзбекистонда валюта курси инфляцияга қандай таъсир кўрсатади?

Марказий банк валюта курси нархларга қандай таъсир кўрсатишини таҳлил қилди. Валюта курсининг ўзгариши инфляцияга бевосита — импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар нархларининг ўзгариши ҳисобига ҳамда билвосита — импорт қилинадиган хом ашё нархларининг ўзгариши ҳисобига таъсир қилиши мумкин. Алмашув курсининг 1 фоиз бандга қадрсизланиши узоқ муддатда инфляциянинг 0,28 фоиз бандга тезлашишига сабаб бўлади.

Корхонанинг охирги бенефициарини ошкор қилишни қонун ҳужжатларига киритиш таклиф этилмоқда
7 май 2022, 17:16

Корхонанинг охирги бенефициарини ошкор қилишни қонун ҳужжатларига киритиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси қабул қилинса, айрим корхоналар ўзларининг охирги бенефициар эгаларини ошкор қилишлари талаб этилади. Шунингдек, вазирлик ушбу қонун коррупция ва пул ювишга қарши курашда қандай ёрдам беришини тушунтирди.

Шухрат Расулов «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари этиб тайинланди
7 май 2022, 09:50

Шухрат Расулов «Ўзагросуғурта» компанияси раҳбари этиб тайинланди

«Ўзагросуғурта» компанияси кузатув кенгаши қарори билан Шухрат Расулов ташкилот бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. «Ўзагросуғурта» компаниясини 2019 йилдан буён Сарвар Отамуродов бошқариб келаётган эди.

«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда
6 май 2022, 20:24

«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 20 майдан бошлаб Москва — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда. Парвозлар Airbus A330 лайнерларида улар лизингига ЕИ санкциялари юмшатилгани ортидан амалга оширилади.

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди
6 май 2022, 15:52

Тошкентдаги музейларни реконструкция қилиш бўйича лойиҳачи ва пудратчи тендерсиз танланди

Туркиянинг Outdoor Factory компанияси Тошкентдаги учта давлат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида тендерсиз лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат ишларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.Компания «Истиқлол» мажмуаси, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи ва университети, Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудидаги сайёҳлик маркази ва бошқаларни лойиҳалаш ва қуришда иштирок этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг