Иқтисодиёт

Долларнинг расмий курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди
15 декабрь 2021, 17:13

Долларнинг расмий курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,85 сўмга пасайиб, 10 830,15 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Давлат бюджети харажатларини бир йил ичида учинчи марта ошириш маъқулланди
15 декабрь 2021, 15:38

Давлат бюджети харажатларини бир йил ичида учинчи марта ошириш маъқулланди

Қонунчилик палатаси йил давомида учинчи марта давлат бюджети харажатларини оширишни маъқуллади. Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, экспорт соҳаларини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа соҳалар учун 2,2 трлн сўм ажратилмоқда. Тузатишлар уч ўқишдаёқ қабул қилинди.

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?
15 декабрь 2021, 10:25

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?

Келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,5 фоиз ва 15,6 фоизгача ошди. Респондентлар ёқилғи нархларининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишини умумий нархлар даражасининг кутилаётган ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида келтирмоқда.

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин
14 декабрь 2021, 19:05

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди
14 декабрь 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,71 сўмга кўтарилиб, 10 845 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

Ҳиндистон Эксимбанки Ўзбекистонга таълим соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар ажратади
13 декабрь 2021, 19:53

Ҳиндистон Эксимбанки Ўзбекистонга таълим соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар ажратади

Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш учун 448 млн доллар миқдорида маблағлар ажратилиши маълум қилинди.

«Фарғонаазот» АЖнинг 99,02% акциялари сотувга қўйилади
13 декабрь 2021, 19:51

«Фарғонаазот» АЖнинг 99,02% акциялари сотувга қўйилади

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини сотиш режасини маълум қилди. Deloitte TCF LLP — ушбу хусусийлаштириш жараёни бўйича агентлигининг етакчи маслаҳатчиси/ Халқаро молия корпорацияси ҳам ушбу жараёнга ёрдам беради.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
13 декабрь 2021, 16:46

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,81 сўмга кўтарилиб, 10 826,49 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Тошкент шаҳридаги ҳарбий шаҳарча аукцион орқали 266,4 млрд сўмга сотилди
13 декабрь 2021, 16:10

Тошкент шаҳридаги ҳарбий шаҳарча аукцион орқали 266,4 млрд сўмга сотилди

Чилонзор туманидаги бошланғич нархи 204 млрд сўмга баҳоланган ҳарбий шаҳарча онлайн савдо орқали 266,4 млрд сўмга сотилди. Аукционда 2 декабрь куни ташкил этилган «Do'mbrobod city group» компанияси ғолиб бўлган.

Савдони эркинлаштирмоқчимизми ёки тескариси?
13 декабрь 2021, 11:04

Савдони эркинлаштирмоқчимизми ёки тескариси?

Ҳукумат қарори билан импорт товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби низоми тасдиқланди. Квоталар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев ушбу қарорнинг салбий оқибатлари, тариф квоталарининг иқтисодиётга таъсири ва ҳукуматнинг квоталардан кўзлаган мақсади ҳақида «Газета.uz» учун мақоласида фикр юритади.

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин
10 декабрь 2021, 18:09

Ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳамда акциз солиқлари ўртача 10 фоизга ўсиши мумкин

Депутатлар муҳокама қилаётган Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига мувофиқ, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳамда акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Долларнинг расмий курси сўмга нисбатан рекорд даражани қайд этди
10 декабрь 2021, 17:10

Долларнинг расмий курси сўмга нисбатан рекорд даражани қайд этди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,75 сўмга кўтарилиб, 10 807,48 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн кредит ажратади
10 декабрь 2021, 17:04

ОТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун $100 млн кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес фаолиятини кенгайтириш ва улар учун қулай муҳитни яратиш мақсадида 100 млн доллар кредит ажратади. Бунда кредит ОТБ махсус дастурининг биринчи кичик қисмини молиялаштиришга йўналтирилади ва 20 млн доллар эквивалентидаги маблағ сўмда тақдим этилади.

To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга оширмоқда
10 декабрь 2021, 15:12 1

To’palang HPD Platinum Сурхондарёда $138 млнлик лойиҳани тендерсиз амалга оширмоқда

Тўпаланг сув омборидан Сурхондарё вилоятигача магистрал сув қувурини ётқизиш лойиҳасининг қиймати 138 млн доллар деб баҳоланмоқда. Ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан бош пудратчи сифатида To’palang HPD Platinum компанияси танланган. Компания «Ўзбекгидроэнерго» раҳбарининг ўғли директори ва таъсисчиси бўлган To’palang HPD Holding таркибига киради.

Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгарди?
10 декабрь 2021, 09:59

Ўзбекистон иқтисодиёти 30 йил мобайнида қандай ўзгарди?

30 йил давомида собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари ЯИМининг умумий ҳажми уч баробардан зиёдга ўсди. 2020 йилда Ўзбекистон реал ЯИМ ҳажми 1991 йилга нисбатан 3,4 бараварга кўпайди, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи 2,9 фоизга ошди. Мамлакат экспорти таркибида пахта хомашёси улуши кескин қисқариб, олтин етакчи экспорт маҳсулотига айланди.

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисида қарор 2017 йилда қабул қилинган
9 декабрь 2021, 22:54 1

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш тўғрисида қарор 2017 йилда қабул қилинган

«Қўйлиқ» бозорини кўчириш ва Тошкент вилоятида янги савдо мажмуасини қуриш тўғрисидаги қарор 2017 йилдаёқ қабул қилинган эди. «Газета.uz» бозор кўчирилиши режалаштирилаётган Food City савдо маркази вакили билан суҳбатлашиб, лойиҳанинг бошқа тафсилотларини ҳам аниқлади.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 декабрь 2021, 18:00

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Хитой компанияси Фарғонада технопарк ва қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда
7 декабрь 2021, 17:43

Хитой компанияси Фарғонада технопарк ва қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.

Йил бошидан бери шаҳарлараро автобусларда йўлкира нархи 9,4 фоизга ошди
7 декабрь 2021, 17:20

Йил бошидан бери шаҳарлараро автобусларда йўлкира нархи 9,4 фоизга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга ошди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 9,4 фоизга қимматлашган.

Долларнинг расмий курси пасайди
6 декабрь 2021, 17:50

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,56 сўмга пасайиб, 10 769,78 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг