«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2-мавсуми 6 июлдан бошланади. Лойиҳаларни 26 июлга қадар киритиш мумкин. Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Андижон вилояти прокурори сифатида ишлаб келаётган Маруфхон Ходжаев «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг янги раҳбари бўлди. Компания очилганидан буён унга Баҳодир Эшмуратов раислик қилиб келаётганди.
«Ўзбекнефтгаз» UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини Данияр Камилов компаниясига 519 млрд сўмга (42,3 млн доллар) сотган бўлиши мумкин. Давактив ва «Ўзбекнефтгаз» ҳалигача келишув тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.
Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, апрель-май ойларида Ўзбекистон хорижга олтин сотишни сезиларли даражада қисқартирган. Февраль-март ойларида 23 тонна олтин экспорт қилинган бўлса, апрель-майда кўрсаткич 1 тоннани ташкил этган.
Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалиги субъектларига экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади.
2024 йилда газ субсидиясига 9,5 трлн сўмдан кўп бўлмаган маблағ ажратилган, бироқ унинг 85 фоизи биринчи чоракда ўзлаштириб бўлинди, деди ҳукумат аъзоларининг сўзларига таянган депутат Дониёр Ғаниев. Аммо унда субсидиялар ҳажми ва ижтимоий соҳада ўзлаштирилмаган харажатларга оид саволлар туғилган.
BYD Ўзбекистонга киргач, нархлар тушиб бормоқда, деди BYD Uzbekistan Factory бош директори Шафқатбек Алимов. Унга кўра, Жиззахдаги заводдан чиқадиган машиналар нархи четдан олиб келинадиганлари нархидан арзон бўлади. Завод 3 та янги моделни ишлаб чиқармоқчи, маҳаллийлаштиришни 60 фоизга етказмоқчи.
Президент энергия самарадорлигини оширишга доир йиғилишда энегрия истеъмолида ўғирликлар кўпайганини таъкидлади. У буни ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, оқибатига қарши курашилаётгани билан изоҳлади. Энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъуллар жавобгарлигини ошириш зарур, деди у.
Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди. Ушбу муддатдан кўпроққа қолишни истаганлар аэропортга киришда виза олишлари мумкин.
Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.
Давактив агентлиги радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқарувчи «Фотон» корхонасининг 85,58 фоиз давлат улуши Havvo Group МЧЖга 151 млрд сўмга сотилганини маълум қилди.
IT-тадбиркор электр таъминотининг тез-тез узилишидан шикоят қилди, шу сабабли у хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бузмоқда. Тадбиркор электр тармоқлари корхоналарига нисбатан жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. Бизнес-омбудсман ҳозирда шундай таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. У мамлакатда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи ва деярли барча корхоналар фойдаланадиган платформанинг машҳурлигидан фахрланишини таъкидлади.
Январь-май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 26,73 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил шу даврига нисбатан 3 фоизга кўп. Сўнгги ойлар динамикаси ўсиш секинлашганини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, газ импорти кескин — 643,2 млн долларга ошди, олтин экспорти эса деярли 4,2 млрд долларга етди.
Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади. Жамғарма ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб, уларга «бизнес пакет» қилиб беради. Шунингдек, 14 та туманда «тўртинчи саноат» касбларига ўқитиш маркази очилади.
Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади, деди «Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов. Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш ва кичик модулли реакторларни танлаш зарурлигини тушунтирди.
Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.
Ўзбекистонда 1 июлдан парранда гўшти экспортига қўйилган барча чекловлар бекор қилинади. Янги, совитилган ёки музлатилган парранда гўшти импорти учун божхона тўлови бекор бўлади.
Шавкат Мирзиёев BYD президенти Ван Чуаньфу билан компаниянинг Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режаларини муҳокама қилди. У инновацион тадқиқот марказини яратиш, Blade батареялари ва BYD электробусларини ишлаб чиқариш кабиларни ўз ичига олади.
Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет олтинчи савдо куни пасайиб, 12 555 сўмга етди. Бу март ойи ўрталаридан бери энг минимал кўрсаткич.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг