Халқаро молия корпорацияси Sturgeon Capital номли янги фондга 5 миллион доллар ажратади. Инвестициялар Марказий Осиёдаги технологик стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Биринчи чорак якунига кўра, Ўзбекистонда валюта айирбошлаш ҳажми 2,7 фоизга камайиб, 5,82 миллиард долларни ташкил қилди. Кўрсаткич ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан 6,8 фоизга пасайган.
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси ҳажми кетма-кет учинчи ойда пасаймоқда, апрель ойида у 19 фоизга камайди. Пасайиш бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам кузатилмоқда. Электромобиллар савдоси қисқа турғунликдан сўнг яна ўсишни бошлади.
Ўзбекистонда тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва электр жиҳозлари, шунингдек, мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари жорий этилмоқда. Минимал нархлар режими бузилган тақдирда, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига билдиришнома юборилади.
«Миллий банклараро процессинг маркази» (Humo) акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Аввалроқ ундаги давлат улуши сотувга чиқарилиши хабар қилинганди. Тўлов тизимининг соф фойдаси 2023 йилда салкам 2 баравар, 2024 йил биринчи чоракда эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 88 фоизга ошган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов давлатга тегишли бўлган мулклар ёпиқ қарорлар асосида хусусийлаштирилаётгани ҳақидаги фикрларга жавоб қайтарди. «Бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас. Ҳаммасининг ҳуқуқий асоси бор», — деди у.
Ижтимоий тармоқларда тошкентлик тадбиркорлардан солиқ идоралари ходимлари маълум турдаги назорат-касса машинасидан фойдаланишни талаб қилаётгани ва текширув билан таҳдид қилинаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Солиқ қўмитасининг таъкидлашича, тадбиркорлар НКМ моделини ўзлари танлашлари мумкин.
Ўзбекистоннинг 15 та чекка ҳудудида IT-шаҳарчалар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, уларда ёшлар IT, хорижий тиллар ва замонавий касбларга бепул ўқитилади. «Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак», — деди президент.
Апрель ойида Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Мартда ўртача нарх атиги 0,2 фоизга ошган бўлса, апрелда кўрсаткич мос равишда 1,1 фоизга ошди. Йиллик ҳисобда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 13 фоизга кўтарилди.
Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш ҳажмини 2024 йилда 8 млн тоннага, 2025 йилда эса 10 млн тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Кўрсаткич 2016 йилда 4 млн тоннадан кам, 2023 йилда эса 6,5 млн тонна бўлган. Аввалроқ президент кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 22 фоизга ошириш бўйича топшириқ берганди.
Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида 2025−2027 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди. Ҳамкорлик энергетика, транспорт, сув таъминоти, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги сектори ва табиий ресурсларни бошқариш, молия, давлат бошқаруви, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини қамраб олади.
Халқаро стандартлар бўйича 2015−2022 йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 баробар — 17 фоизгача камайди. ЖБга кўра, ўсаётган иқтисодий тенгсизлик камбағалликни қисқартириш темпини секинлаштирди. Энг бой фуқаролар даромади аҳолининг энг камбағал қатламиникига қараганда 5 баробар тезроқ ўсди.
2023 йилда Ўзбекистонда 3 млрд долларга яқин Россия сармояси ўзлаштирилди, 2024 йилда буни 5 млрд долларга етказиш кутилмоқда. «Вазифани бемалол бажарса бўлади… Лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишда ностандарт ёндашувни таъминлаш топшириғи берилди», — деди ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов.
Венгрияда Ўзбекистондан келган атом энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланди, деди Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги раҳбари Петер Сийярто. Шунингдек, у қўшма фонд ҳажмини 50 миллиондан 150 миллион еврогача оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг икки вилоятида чарм кластерларини ташкил этиш, зотли чорва молларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, пилланинг харид нархини ошириш ва чарм саноати ҳамда ипакчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чора-тадбирларни маълум қилди.
Президент Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур билан танишди. Унда 1 млн гектар агроэкологик ландшафт ва деградацияга учраган яйловлар ҳолатини яхшилаш, ҳимоя ўрмон зоналарини яратиш ва бошқа чора-тадбирлар бор.
Иссиқхона хўжаликлари самарадорлигини ошириш учун уларга маълум мутахассисларни ёллаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини ва кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизигача қисмини қоплаш таклиф этилмоқда.
Ҳукумат Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлади. У Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва газ бозорини тартибга солиш бўйича функцияларга эга бўлмайди.
2024 йилнинг январь-март ойларида 58 минг нафар, апрелда 57 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат миграциясидан қайтиб келди. Йил охиригача яна 250−300 минг нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтиши прогноз қилинмоқда. Президент қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқ берди.
Хитойнинг Universal Energy компанияси Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциясини қуради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг