Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У мева-сабзавотчилик йўналишидаги маҳсулот етиштирувчи, қайта ишловчи, иссиқхона хўжаликлари ҳамда агентлик манфаатларини кўзлаб судга киритилган даъволар ва шикоятлар юзасидан бож тўламайди.
Сентябрда Ўзбекистонда инфляция 1,23 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция бироз пасайиб, 10,46 фоиз бўлди. Пропан нархи юқори суръатларда — 15,7 фоизга (йил давомида — 52,1 фоизга) ўсишда давом этмоқда. Мол ва қўй гўшти йил бошидан буён 11,3 — 11,9 фоизга, дорилар эса қарийб 25 фоизга қимматлашди.
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбарлигидан кетган Комил Алламжонов хусусий секторга қайтишини маълум қилди. 2022 йилда у администрация раҳбари ўринбосари бўлгач, компанияларини бошқа эгаларига ўтказишини айтганди: «Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман».
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб мактаб очадиган тадбиркорларга 20 млрд сўмгача кредит ажратилади. Шунингдек, бу кредит фоизининг асосий ставканинг 1,5 баробаридан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади.
Ўзбекистонда яқин уч ой ичида иссиқхоналарга газ учун жорий 100 фоиз эмас, 50 фоизлик олдиндан тўловни амалга оширишга рухсат берилади. Шунингдек, уларга электр ва газ узилишлари ҳақида олдиндан хабар берилади.
Биринчи ярим йил якунларига кўра, Навоий кон-металлургия комбинатининг соф фойдаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ошиб, 882 млн долларни ташкил қилди. Даромади эса 3,35 млрд долларга етди. Олтиннинг ўртача сотиш нархи 14 фоизга ошиб, 2206 долларни ташкил қилди.
Ўзбекистонда 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили 7,5 фоизга ошади, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг айтишича, қайта тикланадиган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш билан бирга, ГЭС қуриш, ИЭСларни модернизация қилиш ва қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 63,4 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди (ёпиқ ҳужжатлар билан тақдим этилган имтиёзларни ҳисобга олинмаган). Коррупцияга қарши курашиш агентлиги энг кўп имтиёз олган компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Россиянинг «Газпром нефть» компанияси Ўзбекистонда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятини муҳокама қилмоқда, деди компания раҳбари. Энергетика вазирлиги ушбу компанияни Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчалари қурилишига жалб қилиш режалари ҳақида хабар берди.
Қирғизистон парламенти депутати маҳаллий маҳсулотлардан арзон бўлган Ўзбекистон цементи импортига тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Иқтисодиёт вазири ўринбосари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар нархлар демпингига йўл қўйганини айтди ва импорт маҳаллий заводларни вайрон қилишини таъкидлади.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Аввалроқ 2025 йилдан бошлаб ушбу маркадаги ёнилғидан воз кечилиши хабар қилинган эди.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этди ва 3,78 млрд куб метрга (бир йилда -3,6%), нефтники — 60,3 минг тоннага (-6,2%) етди. Қуёш ва шамол станциялари ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш ошди — 54,4 млрд кВт/с (+4,1%). Кўмир қазиб олиш яна рекордни янгилади.
Хивада темирйўл вокзали ёнидан узунлиги 450 метр бўлган ерости йўл ўтказгичи қурилади. Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсуновнинг айтишича, лойиҳа шаҳарни шимолий ва жанубий қисмларга ажратиб қўйган аллеянинг ноқулайликларини бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
ҚХВ фермер ва кластерлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, пахта етказиб бериш шартномаларини бекор қилиш бўйича ҳудудий бошқармалар ва уларнинг раҳбарларига ҳеч қандай кўрсатма бермаганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, фермерларнинг 90 фоизи аллақачон шартномаларини янгилаган.
Ўзбекистонда пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди, концепция президент администрациясига 2025 йил 1 мартга қадар тақдим этилиши керак. Аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонга пенсия ёшини босқичма-босқич 65 ёшга оширишни тавсия қилган эди.
Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Hamster Kombat ўйинидан олинган HMSTR токенларини фақат рухсат этилган криптобиржа ва криптодўконда сотиш мумкинлигини маълум қилди. Криптоактивлар айланмаси қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилганини эслатди.
Ўзбекистонга газ импорти 1,15 млрд долларга етиб, 2023 йилнинг саккиз ойига нисбатан 5,7 бараварга ошди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги. Йил бошидан буён «зангори олов» экспорти ҳам 404,8 млн долларга (+7,1 фоиз) ўсди, август ойининг ўзида бу ўсиш (йилига) 2,4 баравар бўлди.
Ўзбекистон яқин беш йилда сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш ҳисобига 15 млрд куб метр сувни тежаш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишни бошлади, деди президент. У ОИИБ билан ҳамкорликда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ҳудудий марказ ташкил этишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев ОИИБ билан инфратузилмани ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган стратегик шериклик дастурини қабул қилишни қўллаб-қувватлади. Банк президенти Цзинь Лицюн мамлакат раҳбари билан учрашувда Ўзбекистондаги ислоҳотларни бундан буён ҳам қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев келгуси уч йилда Ўзбекистонда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан яна 4 млрд долларлик лойиҳалар дастурини амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг