Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 ноябрь)
1 ноябрь 2024, 15:07

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 ноябрь)

Тўққизта кинопремьера, Америка цирки томошаси, кўргазма ва ярмаркалар, болалар ҳамда катталар учун ижодий маҳорат дарслари, шунингдек, келаётган дам олиш кунларида ўтказиладиган бошқа тадбирлар.

Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари қайта сайланди. Рўйхат
1 ноябрь 2024, 14:57 1

Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари қайта сайланди. Рўйхат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари (42,7 фоизи) қуйи палатанинг бешинчи чақириғига қайта сайланди (аввалги сайловда 27 фоиз эди). Аввалги чақириқда Сенат аъзоси бўлганлар орасида парламент қуйи палатасига сайланганлар ҳам бор. «Газета.uz» тўлиқ рўйхатни эълон қилади.

Зарафшон аэропорти қайта ишга туширилиши мумкин
1 ноябрь 2024, 14:30

Зарафшон аэропорти қайта ишга туширилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев масъулларга Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Навоий вилоятида 3 та корхона ишга туширилиб, 12 та лойиҳанинг қурилиши бошланди
1 ноябрь 2024, 14:02

Навоий вилоятида 3 та корхона ишга туширилиб, 12 та лойиҳанинг қурилиши бошланди

Президент Навоий вилоятида янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимида қатнашди. Хусусан, Конимехда ёнувчи сланецларни қазиш ва қайта ишлаш, Карманада қуёш фото электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш тизими лойиҳалари қурилиши бошланди. Навоий шаҳрида пахта целлюлозаси корхонаси ишга тушди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан вафот этди
1 ноябрь 2024, 12:41

Тошкент вилоятида бир оиланинг икки аъзоси ис газидан вафот этди

Тошкент вилояти Бекобод туманида ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизни катта умид билан кутмоқда». Президент — сайланган депутатларга
1 ноябрь 2024, 12:34

«Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизни катта умид билан кутмоқда». Президент — сайланган депутатларга

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида ўтказилган йиғилишда 27 октябрда ўтган парламент сайлови ҳақида гапирди. «Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда», деди президент.

Таргетга эришиш муддати макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида узайтирилди — МБ
1 ноябрь 2024, 12:22

Таргетга эришиш муддати макроиқтисодий барқарорликка салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида узайтирилди — МБ

Марказий банк 5 фоизлик инфляция бўйича таргетга эришиш муддатини учинчи бор кечиктирди. МБ раиси барқарор институционал шароит яратмай туриб, ялпи талабни чекловчи кескин чоралар кўриш иқтисодий фаоллик ва молиявий барқарорликка жиддий хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлади.

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди
1 ноябрь 2024, 12:06

Президент Навоий вилоятида 2025 йилни «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев 2025 йилни Навоий вилоятида «Алишер Навоий йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Бу йил доирасида «Ҳазрат Навоийни англаш — ўзлигимизни англаш» мавзусида президент совғаси учун танлов ташкил этилади. Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей очилади.

Андижонда 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди
1 ноябрь 2024, 12:01

Андижонда 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди

Андижон шаҳрида 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юбориб, жонига қасд қилишга уринди. У куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли қизча қутқарилди
1 ноябрь 2024, 11:30

Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли қизча қутқарилди

Андижоннинг Асака туманида 1 ёшли қизалоқ ҳожатхонага тушиб кетди. ФВБ қутқарувчилари қизни чуқурдан олиб чиқди.

1 ноябрдан «Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
1 ноябрь 2024, 11:25

1 ноябрдан «Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади

«Пахтакор» метро бекатидаги эскирган эскалатор янгиланиши сабабли 1 ноябрдан бекатнинг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади. Жараён қачон тугаши маълум эмас. Метрополитен ундан сўнг Чилонзор йўналишидаги «Мустақиллик майдони» ва «Ҳамид Олимжон» бекатларидаги эскалаторларни ҳам янгилайди.

Такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
1 ноябрь 2024, 10:50

Такси ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Тошкент яқинидаги далада Yandex Go ҳайдовчисига пичоқ билан ҳужум қилган икки талаба 7 ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда улардан бири қарзлари туфайли жиноятни режалаштирганларини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда иккита корхона 1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
1 ноябрь 2024, 09:54

Қорақалпоғистонда иккита корхона 1,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди

Қорақалпоғистонда иккита корхона умумфойдаланишдаги тармоққа ноқонуний уланиш орқали 1,5 млрд сўмлик электрни ўғирлагани аниқланди. Тошкентда ишлаб чиқариш цехи 578 млн сўм зарар етказди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари очилди.

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиган ташкилот 274 млрд сўм тўлайдиган бўлди
1 ноябрь 2024, 09:37

Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиган ташкилот 274 млрд сўм тўлайдиган бўлди

Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси бўйида қум-шағал аралашмаси қазиб олган хусусий ташкилот табиатга 273 млрд 802 млн сўм зарар етказгани аниқланди. У аввал ҳам шу қонунбузарлиги учун жавобгарликка тортилган.

Навоий давлат университети ташкил этилади
1 ноябрь 2024, 09:31

Навоий давлат университети ташкил этилади

Президент Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мақсад — аниқ ва табиий фанлар, IT, иқтисодиёт, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш.

Тошкентда Nexia 3 бордюрга урилиши оқибатида ёниб кетди
31 октябр 2024, 23:41

Тошкентда Nexia 3 бордюрга урилиши оқибатида ёниб кетди

Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia 3 йўл четидаги бетон бордюрга бориб урилди. Оқибатда машинада ёнғин юзага келди. Уни ўчириш учун бетон аралаштиргич транспортидаги сувдан ҳам фойдаланилди.

Октябрда доллар курси қандай ўзгарди?
31 октябр 2024, 23:17

Октябрда доллар курси қандай ўзгарди?

Сўм учинчи ойдирки, долларга нисбатан бироз қадрсизланмоқда. Октябрь ойи охирида доллар курси 59 сўмга (+0,46%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 8,8 фоизга нисбатан атиги 3,5 фоиз девальвацияга учради.

Тўққиз ойда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга ошди
31 октябр 2024, 23:02

Тўққиз ойда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга ошди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 34,8 фоизга ошиб, 11,3 млрд долларни ташкил этди. Жанубий Корея, Буюк Британия, Польша ва БААдан тушумлар кескин ошди, Россиянинг улуши эса пасайишда давом этмоқда.

2025 йил апрелида газ ва электр энергияси тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?
31 октябр 2024, 22:38

2025 йил апрелида газ ва электр энергияси тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

2025 йил апрелида электр энергияси ва газ нархининг ўсиши инфляция даражасини қўшимча 1,5−1,8 фоиз пунктига оширади ва бу омил келаси йил учун инфляция прогнозида ҳисобга олинади, деди МБ раиси. Шу билан бирга, майдаги нархлар ўсишининг таъсири дастлабки ҳисоб-китоблардан юқори бўлиб чиқди.

«Билим ва ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади» . Президент — мактаб ўқувчиларига
31 октябр 2024, 22:05

«Билим ва ҳунарингиз келажакда сизларга қанот бўлади» . Президент — мактаб ўқувчиларига

Навоийга ташриф буюрган президент шаҳарнинг янги маҳаллаларидан бирида жойлашган 22-мактабни кўздан кечирди. Унда 10 дан ортиқ тўгараклар — амалий санъат, меҳмонхона хизматлари, рассомчилик, сураткашлик, IT, робототехника, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик гуруҳи ташкил этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг