Тошкент шаҳар ҳокими аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари тарифларини 15 фоизга ошириш қарорни имзолади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ноябрь ойининг бошида илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи +20 даражагача исиши мумкин. 8−10 ноябрдан бошлаб кунлар совиб, ҳарорат кундузи +12, кечаси −5…−0 даражагача тушади. Ёғингарчилик октябрдагидан кўпроқ, давомий ва жадал бўлади.
Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия вазифалари белгиланмоқда. Шунингдек, халқаро кинофестивалларда тақдирланган миллий фильмлар ижодкорларини рағбатлантириш тизими жорий этилмоқда.
Сурхондарё вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади. Газ ва электр таъминоти корхоналарига қозонхоналар, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Навоий Конимех туманида 10 нафар йигит келишмовчилик ортидан чўлга бориб жанжаллашди. Оқибатда улардан бири бошқасини пичоқлаб ўлдирди.
Ўзбекистон президенти Навоий вилоятига ташрифи аввалида Uzbekistan hydrogen peroxide қўшма корхонаси билан танишди. У ерда водород пероксиди ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, импорт ўрнини тўлдириши кутилмоқда.
Ўзбекистонда 2023 йил ноябрь ойидан буён кўпхотинлиликни тарғиб қилган 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 7 нафар шахс эса жинс бўйича камситишни тарғиб қилгани учун жавобгарликка тортилди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Регулятор инфляцияни оширувчи босимлар сақланиб қолаётганини қайд этди. Йил якунида умумий инфляциянинг 9,5 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.
Cobalt автомобилининг янги модификацияси — Cobalt Midnight ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 млн сўм қимматроқ бўлади. Биринчи босқичда янги модификацияда ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлади. Кейинги босқичларда эса интерьер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилади.
Тунда Россия қўшинлари Харьковга авиабомба ташлади. Тўққиз қаватли бинонинг икки қавати вайрон бўлди. Ҳозиргача 34 киши яралангани, икки киши, жумладан, 12 ёшли бола ҳалок бўлгани маълум.
Сурхондарёнинг Денов туманида 17 ёшли қиз ўзи яшайдиган кўп қаватли уйнинг 8-қаватидан йиқилиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Нарпай туманида Yutong автобуси қайрилиб олаётган тракторнинг тиркамасига бориб урилди. Ҳодисадан сўнг автобуснинг бир йўловчиси шифохонага ётқизилди.
2024 йил октябрь ойида Хитойнинг Уҳу шаҳрида «Келажак учун технологиялар» шиори остида Chery 2024 Глобал инновацион конференциясининг (CGIC) очилиши бўлиб ўтди.
АҚШ Ўзбекистондаги иккита компания — Uzstanex ва The Elite Investment Group`ни санкциялар рўйхатига киритди. Улар Россия компанияларига электр трансформаторларини етказиб берганликда айбланган.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат чегара зонасига кириш-чиқиш, ундан ўтиш, у ерда бўлиш ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Самарқандда АҚШга жўнатиш учун уй-жой, Жиззахда Жанубий Кореяга юборишга — 12,600 доллар талаб қилганлар қўлга олинди. Шу каби ҳолат Тошкентда ҳам содир бўлди. Фирибгарлик бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Испаниянинг Валенсия провинциясида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари 60 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳукумат уч кунлик мотам эълон қилди.
2025 йилда Ўзбекистонда давлат дастурларини молиялаштиришни 24,2 трлн сўмга (+5,8%) ошириш режалаштирилмоқда. Янги харажатлар орасида кам таъминланган оила фарзандлари учун тўгараклар ташкиллаш, боғчаларда Face-ID тизимини жорий этиш, футболни оммалаштириш учун кўчма ТВ-станция сотиб олиш бор.
Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.
Ўзбекистонда Япониянинг Цукуба университети кўмагида янги халқаро университет очилиши мумкин. Университет ректори Нагата Кёсукэ вазирликлар раҳбарлари билан учрашувда янги университет учун қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитишга янги технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг