Коронавируснинг кунлик ҳолати 700 тадан камайди
10 февраль 2022, 10:43

Коронавируснинг кунлик ҳолати 700 тадан камайди

Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик ҳолати 11 январдан бери илк бор 700 тадан камайди — бир суткада 692 кишининг ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Қолаверса, 114 кишида пневмония аниқланди.

Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари $40 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
10 февраль 2022, 10:17 1

Чиноз ҳокимининг биринчи ўринбосари $40 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Чиноз тумани ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари қўшни туманда жойлашган фермерга қарашли суғориладиган 35 гектар ерни ҳокимликда ишлайдиган танишлари орқали 90 минг доллар эвазига расмийлаштириб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда. Шундан 40 минг долларни олган вақтида ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 229−6-моддаси билан иш қўзғатилди.

40 га яқин дарахт кесилгани учун Қарши давлат университетининг 6 нафар ходимига нисбатан иш очилди
10 февраль 2022, 10:08

40 га яқин дарахт кесилгани учун Қарши давлат университетининг 6 нафар ходимига нисбатан иш очилди

Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесилганини ортидан муассасанинг 6 нафар ходимига нисбатан дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш моддаси билан маъмурий иш қўзғатилди. Улар табиатга 285 млн сўм миқдорида зарар етказгани айтилмоқда.

Қашқадарёда туман марказий поликлиникаси бош шифокори пора билан ушлангани айтилмоқда
10 февраль 2022, 10:00

Қашқадарёда туман марказий поликлиникаси бош шифокори пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарёда туман марказий поликлиникаси бош шифокори тиббиёт бирлашмасига қарашли автотураргоҳ ҳудудидан 20 сотих ер ажратиш эвазига 2000 доллар сўраганликда гумон қилинмоқда. У шундан 500 доллар ва 10 млн сўмни ўз хизмат хонасида олаётганда ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
10 февраль 2022, 09:48

Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 10 февраль куни соат 11:00 дан 18:00 гача туманларнинг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бир қатор туманларда ИИБ раҳбарлари ўзгарди
9 февраль 2022, 23:23

Бир қатор туманларда ИИБ раҳбарлари ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Кегейли туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди. Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларининг бир қанча туман ИИБларида ҳам лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Жиззахда тадбиркор хусусий корхона раҳбарини милтиқ билан отиб ўлдирди
9 февраль 2022, 23:14

Жиззахда тадбиркор хусусий корхона раҳбарини милтиқ билан отиб ўлдирди

Арнасойда тадбиркор ва хусусий корхона раҳбари ўртасида ер билан боғлиқ можаро келиб чиқди. Тадбиркор ўзининг ов милтиғи билан ерни олиш учун келган пахтакорлик хусусий корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қисмига ўқ узган. Жабрланувчи шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 февраль 2022, 22:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёда коронавирусга чалинганлар сонининг 400 млндан ошгани, Франция, Германия ва Польшанинг Россияни Украина чегарасидаги кескинликни пасайтиришга чақиргани, Суриянинг АҚШ назорати остидаги ҳудудларида 18 кишининг терактлар оқибатида ҳалок бўлгани, Европада кўплаб давлатларнинг коронавирус чекловларини бекор қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
9 февраль 2022, 22:00

9 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов кўпи билан 50% бўлиши кераклигини айтган Расул Кушербаев, Марҳамат ҳокими ташаббуси билан ота-оналардан узр сўраган ўқитувчилар, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилиши, «Капиталбанк» акциялариниинг бошқарув пакетини қўлга киритган Алишер Усмонов, якшанба куни йиғилиш ўтказган Бухоро вилояти ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 9 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон банки Doing Business рейтингининг «вориси» устида ишламоқда
9 февраль 2022, 20:59

Жаҳон банки Doing Business рейтингининг «вориси» устида ишламоқда

Жаҳон банки Doing Business халқаро рейтинги ўрнига ишбилармонлик муҳитини баҳолаш бўйича Business Enabling Environment рейтинги устида ишламоқда. Унинг дастлабки концепциясини тақдим этиб, респондентларни бу бўйича муҳокамада фикр билдиришга таклиф қилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
9 февраль 2022, 19:40

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,11 сўмга пасайиб, 10 835 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

«Қайта кўриб чиқиш мумкин». «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари — «иномарка» ларни олиб киришдаги бож ҳақида
9 февраль 2022, 19:28 1

«Қайта кўриб чиқиш мумкин». «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари — «иномарка» ларни олиб киришдаги бож ҳақида

«Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари Азизбек Шукуров Ўзбекистонда хорижий автомобиллар импортига қўйилган божхона божи ўта юқори деган фикрга қўшилишини маълум қилди. Унинг фикрича, божхона тўловини «қайта кўриб чиқиш мумкин». У шунингдек, иқтисодчи Юлий Юсуповнинг автомобиль саноати монополияси ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди.

Тошкентда эркак 81 ёшли аёлга куч ишлатиб, 1 млн сўм пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
9 февраль 2022, 18:48

Тошкентда эркак 81 ёшли аёлга куч ишлатиб, 1 млн сўм пулини ўзлаштиргани айтилмоқда

Мирзо Улуғбек туманида эркак 81 ёшли кекса аёлдан сув сўраб, шундан сўнг, уни синтетик мато билан бўғиб, хонадондаги 1 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Тергов ҳаракатлари натижасида бу ишни амалга оширганликда 50 ёшли эркак гумонланиб, ҳибсга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Январь ойида кам даромадли оилалар даромадининг 60% қисмини озиқ-овқатга сарфлади
9 февраль 2022, 18:31

Январь ойида кам даромадли оилалар даромадининг 60% қисмини озиқ-овқатга сарфлади

Январь ойида кам даромадли оилалар харажатларининг 60 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобига тўғри келган. Ушбу оилаларда харажатларнинг озиқ-овқатга йўналтирилган қисми юқори даромадли гуруҳга нисбатан 1,7 баробар кўпроқни ташкил этди. Бу ойда даромади нисбатан камроқ уй хўжаликлари гуруҳларининг озиқ-овқат инфляцияси 14,2 фоизга тенг бўлди.

Нурдинжон Исмоилов Қозоғистоннинг II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
9 февраль 2022, 18:25

Нурдинжон Исмоилов Қозоғистоннинг II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Чоршанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қозоғистонга ташрифи давомида II даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Шу куни Ўзбекистон делегацияси президент Касим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлиб, Қозоғистон Парламенти Мажлисида ҳам қатор учрашувлар ўтказди.

Меҳнат вазирлиги Бухоро вилояти ҳокими якшанба куни йиғилиш ўтказганига муносабат билдирди
9 февраль 2022, 17:09

Меҳнат вазирлиги Бухоро вилояти ҳокими якшанба куни йиғилиш ўтказганига муносабат билдирди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов дам олиш куни тўртта туманда маҳаллалар раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказди. Давлат меҳнат инспекцияси вилоят ҳокими қонунчилик талабларини бузганини тасдиқлади.

Ўзбекистон давлат қарзи даражаси бўйича энг хавфсиз кўрсаткични қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олди
9 февраль 2022, 16:45

Ўзбекистон давлат қарзи даражаси бўйича энг хавфсиз кўрсаткични қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олди

Ўзбекистон давлат қарзи даражаси бўйича ЯИМга нисбатан 38,9% кўрсаткич билан энг хавфсиз кўрсаткични қайд этган мамлакатлар қаторидан жой олди. Visual Capitalist томонидан эълон қилинган жаҳон қарзининг мамлакатлар кесимидаги ҳолатига оид маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистон жами 188 та давлат орасида 153-ўринда бормоқда. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати энг юқори давлатлар рўйхатида Япония, Судан ва Греция етакчилик қилмоқда.

Алишер Усмоновга алоқадор компаниялар «Капиталбанк» акциялариниинг бошқарув пакетини қўлга киритди
9 февраль 2022, 16:38 1

Алишер Усмоновга алоқадор компаниялар «Капиталбанк» акциялариниинг бошқарув пакетини қўлга киритди

Finance TCI компанияси сешанба кунги битимдан сўнг «Капиталбанк»нинг жами 12,18 фоиз акциялари эгасига айланди. Маълумотларга кўра, Finance TCI Алишер Усмоновнинг USM холдингининг шўъба корхонаси бўлган «Телекоминвест» билан афилланган. Ушбу компаниялар биргаликда банкнинг умумий 61,54 фоиз акцияларига эгалик қилишни бошлади.

Рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади — президент қарори
9 февраль 2022, 16:38

Рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади — президент қарори

Президент қарори билан бир товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритаётган, рақобат ривожланган соҳаларда давлат муассасалари тугатилади ёки хўжалик жамиятларига ўзгартирилган ҳолда хусусий секторга сотилади. Антимонополия қўмитаси тегишли таклифларни Давлат тендер комиссиясига киритиб боради.

Хоразмда 10 млн сўм пора олган туман бандликка кўмаклашиш маркази директори 5 йилга қамалди
9 февраль 2022, 16:12

Хоразмда 10 млн сўм пора олган туман бандликка кўмаклашиш маркази директори 5 йилга қамалди

Хоразм вилояти Янгибозор тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.Ж. тадбиркорга 122,5 млн субсидия ажратиш эвазига 10 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. ЖИБ Янгибозор туман суди уни айбли деб топиб, 5 йилга озодликдан, қолаверса, 2 йилга давлат ташкилотларида мансабдор сифатида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг