АОКА Sevimli телеканалидаги миллий сериалга экспертиза тайинлади
19 январь 2022, 10:11

АОКА Sevimli телеканалидаги миллий сериалга экспертиза тайинлади

Ижтимоий тармоқларда Sevimli телеканали орқали эфирга узатилаётган «Сабрия» миллий сериалидаги беҳаё саҳна кўринишлари жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганидан сўнг, АОКА сериал экспертизадан ўтказилишини маълум қилди.

Қарийб 10% фермерлар билан узоқ муддатли ижара шартномаси тузилмаган — Адлия вазирлиги
19 январь 2022, 09:53

Қарийб 10% фермерлар билан узоқ муддатли ижара шартномаси тузилмаган — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги «Фермерга мадад» ҳуқуқий акцияси доирасида қарийб 10 фоиз фермер хўжаликлари билан ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилмаганини аниқланди. Шундан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон адлия вазири ҳамда вилоятлар адлия бошқармалари бошлиқларига фермерлар ва туман ҳокимлари ўртасида ижара шартномасини тузилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Андижонда 12 нафар аёл «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини ўрганишда гумон қилинмоқда
19 январь 2022, 09:51

Андижонда 12 нафар аёл «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини ўрганишда гумон қилинмоқда

Андижонда 12 нафар аёл ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» ғояларини ўрганишда гумон қилинмоқда. Уларнинг Туркияда бўлиб турган аёлнинг кўрсатмалари асосида тез-тез йиғилиб туришгани айтилди.

Қорақалпоғистонда муқовасидаги хато сабаб «Alipbe» методик қўлланмалари қайтариб олинади
19 январь 2022, 09:10

Қорақалпоғистонда муқовасидаги хато сабаб «Alipbe» методик қўлланмалари қайтариб олинади

Қорақалпоқ тилидаги ўқитувчилар учун «Alipbe» методик қўлланмалари муқовадаги хатолик сабабли қайтариб олинмоқда. Аниқланишича, қўлланманинг муқоваси тегишли комиссияга кўриб чиқиш учун топширилмасдан, тўғридан-тўғри нашриётга юборилган.

18 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 январь 2022, 22:00

18 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган LOCHIN дрони, Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қўлга олинганини рад этган ТИВ, география фанига ажратилган соатлар қисқарганмаганини таъкидлаган ХТВ, Фарғонада ис газидан вафот этган 3 киши, 100 ёшдан ошган 570 нафар нафақахўрга тўланадиган қўшимча тўлов, Дўстлик боғи учун кураш ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 18 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Дарахт кесилиши бўйича Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
18 январь 2022, 18:35

Дарахт кесилиши бўйича Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Андижон перинатал маркази ҳудудидаги 12 туп қимматбаҳо дарахт кесилгани юзасидан шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига жиноят иши қўзғатилди. Дарахтларнинг қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Фарғонада яна уч киши ис газидан заҳарланди
18 январь 2022, 17:41

Фарғонада яна уч киши ис газидан заҳарланди

Фарғона шаҳрида икки нафар ҳарбий хизматчи ва 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, бу 2021−2022 йилги иситиш мавсуми бошидан бери 40-бахтсиз ҳодиса. Мавсум давомида ис газидан жами 54 киши вафот этган.

ЙПХ ҳамда ППХ постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизими жорий этилиши мумкин
18 январь 2022, 17:15

ЙПХ ҳамда ППХ постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизими жорий этилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан бошлаб Тошкент вилоятидаги «Чинор» ва Наманган вилоятидаги «Наманган» ЙПХ стационар постларида «Яшил» ва «Қизил» йўлаклар жорий қилиш таклифи билдирилди. Яшил йўлакдан қидирувда бўлмаган, қарздорлиги йўқ ҳамда техник соз машиналар ўтади. Қизил йўлак эса қоидабузар ва қарздорлиги мавжуд ҳайдовчиларга мўлжалланган. Постлардаги монитор ёрдамида ҳайдовчиларга қайси йўлакдан ҳаракатланиши кераклиги кўрсатиб турилади.

Назарбоев: «Элитада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ»
18 январь 2022, 17:04

Назарбоев: «Элитада ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ»

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги фожиали воқеалардан сўнг биринчи марта баёнот билан чиқди. У 2019 йилдан бери нафақада экани ва ҳеч қаерга кетмаганини таъкидлади. Қасим-Жомарт Токаев «барча ҳокимиятга эга», «элитада ҳеч қандай зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ», — деди у.

География фанига ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ — ХТВ
18 январь 2022, 16:42

География фанига ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги мактабларда юқори синфлар учун география фани соатлари қисқариши ортидан ижтимоий тармоқларда тарқалган фан ўқитувчиларининг эътирозларига муносабат билдирди. 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона 3 соатлик «Табиий фанлар» фани киритилган. Қисқараётган 3 соат эса «Табиий фанлар» доирасида 2-, 3-, 4-синфларга қўшиб берилган. Вазирлик географияга оид мавзулар 96 тага кўпайганини ҳам қўшимча қилди.

Тошкент вилоятида 77 кг опий ва гашиш айланмаси тўхтатиб қолинди
18 январь 2022, 15:48

Тошкент вилоятида 77 кг опий ва гашиш айланмаси тўхтатиб қолинди

Давлат божхона қўмитаси Тошкент туманида 77 кг гиёҳвандлик воситасини қопларда картошка кўринишида яшириб, хорижий давлат фуқаросига етказиб бермоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон биринчи чоракда COVAX дастуридан 11 млн доза вакцина олади
18 январь 2022, 15:46

Ўзбекистон биринчи чоракда COVAX дастуридан 11 млн доза вакцина олади

ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаденинг маълум қилишича, Ўзбекистон биринчи чоракда COVAX дастури доирасида 11 млн дозадан кўпроқ вакцина қабул қилиб олади. COVAX орқали ҳозиргача етказиб берилган вакциналар ҳажми 10 млн дозадан ошган.

100 ёш ва ундан ошганларнинг пенсиясига қўшимча пул тўланади
18 январь 2022, 14:42

100 ёш ва ундан ошганларнинг пенсиясига қўшимча пул тўланади

Ўзбекистонда 100 ёш ва ундан ошган фуқароларнинг нафақасига пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100% миқдорида — 289 000 сўм қўшимча тўлов қилинади. 1 январь ҳолатига мамлакатда 570 нафар 100 ёш ва ундан ошган шахс истиқомат қилади.

ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини рад этди
18 январь 2022, 14:03

ТИВ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини рад этди

ТИВ расмий вакили «Жибек жоли» ўтиш пунктида Қозоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигини рад этди.

Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди
18 январь 2022, 13:11

Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистонга тўғри келди

2021 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон Қозоғистондан 639 млн доллар қабул қилиб олган, 102 млн доллар маблағ эса қўшни мамлакатга жўнатилган. Шу тариқа Қозоғистон пул ўтказмаларининг қарийб 30 фоизи Ўзбекистон ҳисобига тўғри келмоқда.

Академик Бахтиёр Назаров вафот этди
18 январь 2022, 12:48

Академик Бахтиёр Назаров вафот этди

Ўзбекистон фан арбоби, академик, профессор Бахтиёр Назаров 77 ёшида оламдан ўтди. У 1986−1994 йилларда «Ўзбек тили ва адабиёти» журналининг бош муҳаррири, президент маслаҳатчиси, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаганди.

Ўзбекистонда LOCHIN учувчисиз дрон ишлаб чиқарилди
18 январь 2022, 11:35

Ўзбекистонда LOCHIN учувчисиз дрон ишлаб чиқарилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги марказ Ўзбекистонда илк учувчисиз дрон ишлаб чиқарди. LOCHIN аппарати — разведка қилиш, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажара олади. Қолаверса, қурилмадан қишлоқ хўжалигида ҳамда қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ва муҳим объектларни кузатишда фойдаланиш мумкин (видео).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра тўловлари ошганига изоҳ берди
18 январь 2022, 10:52

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра тўловлари ошганига изоҳ берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 киши, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштирилиши, озиқ-овқатлар махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, Саудия қироллигида жорий қилинган 15 фоиз ҚҚС умра тўлови ошишига таъсир этганини маълум қилди. Қолаверса, бу йилги мавсумда Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган меҳмонхоналар буюртма қилингани қайд этилди.

Ихтисослаштирилган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади
18 январь 2022, 10:34 4

Ихтисослаштирилган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев умумий ва ихтисослаштирилган мактабларда фанлар ва чет тилларини ўқитиш сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, ихтисослаштирилган 790 та мактаб босқичма-босқич Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига ўтказилиши маълум қилинди.

Кун давомида 935 кишида коронавирус аниқланди
18 январь 2022, 10:22

Кун давомида 935 кишида коронавирус аниқланди

Душанба куни COVID-19 билан кунлик касалланишлар сони ўтган кунга нисбатан 1037 тадан 935 тага камайди. Коронавирус билан оғриган 4 нафар бемор эса вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг