Кипрнинг Lamanka Enterprises Limited ҳамда Буюк Британиянинг Виржиния оролларидаги Giacinttar Limited компаниялари «Оҳангаронцэмент» заводидаги улушлари сотувга чиқарилганини маълум қилди. Акциялар пакети 1,88 трлн сўмга баҳоланмоқда.
Президент ҳоким ёрдамчиларини ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан «кўмиб ташламаслиги», ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши кераклигини таъкидлади. «Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент видеоселектор йиғилишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари одамларни тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозимлигини таъкидлади. Ушбу мақсадларга эса шу йилнинг ўзида 10 трлн сўм имтиёзли кредит ва 2,5 трлн сўм субсидия ажратилади, ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 млрд сўмдан тўғри келади.
Пойтахтнинг 12 туманида 24 соат фаолият олиб борувчи ковид-поликлиникалар ўз ишини бошлади. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникалар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, ПЗР-тест, зарур дори-дармонлар билан таъминланган (рўйхат).
Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар кетма-кет еттинчи кун ўсишда давом этмоқда — жума куни яна 876 кишида вирус аниқланди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (434 та ҳолат) қайд этилди. 2 киши эса COVID-19 оқибатида вафот этди.
Уйда тайёрланадиган саримсоқпиёзли сухариклар, лаваш ва пишлоқли чипслар, шпротлардан тайёрланган паштет, пишлоқли лаваш, пишлоқ ва колбасали «атиргуллар», пишлоқ ва кўкатли пишиқлар — Zira.uz газаклар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
«Айдар-Арнасой» кўллар тизими дирекциясидаги давлат улушини инвесторга ишончли бошқарувга топшириш белгиланмоқда. Бундан ташқари, Арнасой сув омборида бир йил муддатга балиқ овлашга мораторий эълон қилиш режалаштирилмоқда.
Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг 2021 йилда 146,8 млрд долларгача ўсгани, Европарламентнинг Украина бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши, Япония собиқ бош вазири Тосики Кайфунинг вафот этгани, БМТнинг 11 миллиондан ортиқ афғон хотин-қизлари инсонпарварлик ёрдамига муҳтож эканини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
14 январь куни кечки пайт метронинг Юнусобод йўналиши «Туркистон» бекатида содир бўлган қисқа туташув тутун чиқишига олиб келди. Носозлик бартараф этилган, йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш тикланган.
Онлайн аукционда сотилган қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар, 16 февраль воқеаларида қатнашганликда гумон қилинган шахснинг Ўзбекистонга қайтарилгани, Шароф Рашидов номи берилган СамДУ, эмланганлар ўртасидаги лотерея ўтказилиши ва унга автомобиль қўйилгани, хонадонида балиқ етиштирувчиларга бериладиган 81 млн сўмлик кредит, тунда «тез ёрдам» станциясига борган вазир ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 14 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У ДХАга ўтишдан олдин ҳам ушбу лавозимда фаолият юритганди.
Махсус комиссия қарори билан 15 январдан Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши мажбурий тест топшириш жорий этилмоқда. Тест топшириш нархи сўм эквивалентида 5 АҚШ доллари миқдорида бўлади. Талабаларга 50 фоиз чегирма берилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,07 сўмга пасайиб, 10 839,97 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Тошкент вилоятида Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан қурилган 240 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси электр энергиясини етказиб беришни бошлади.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 2021 йил давомида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг 48 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида харид қилинган.
Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирликлари пандемия туфайли тўхтаб қолган автобус қатновини қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. Қолаверса, «Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой» транспорт коридорини ривожлантириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Президент қарори билан Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилди. СамДУни флагман университет даражасига олиб чиқиш мақсадида трансформация дастурини амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, университет таркибида икки институт ва битта филиал ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қуролли Кучларни замонавий қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техника билан таъминлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш, сержант-йўриқчиларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди. «Янги усуллар пайдо бўлаётган ҳозирги шароитда муваффақият, кўп жиҳатдан, командир-сержант бошқарадиган кичик бўлинмалар ҳаракатига боғлиқ», — деди у.
Коронавирусга қарши эмланган фуқаролар ўртасида бош соврини автомобиль бўлган ютуқли ўйин ташкил этилади. Қолаверса, ССВ иш берувчилардан 20 январга қадар ходимлари коронавирусга қарши эмланишини таъминлашни сўради (янгиланди).
2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони 712,4 минг кишига кўпайиб, жами 35 млн нафардан ортиқни ташкил этди. Аҳолининг 49,7 фоизи аёллар ҳисобига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млндан ортиқ) яшаши қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг