Нукусда аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида кўп қаватли уй қурилмоқда
7 март 2024, 10:55

Нукусда аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида кўп қаватли уй қурилмоқда

Нукус шаҳрининг «Гулзор» маҳалласида аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида турар жой биноси қурилиши бошланди. Ўтган йили шаҳар ҳокимлиги ушбу маҳаллани намуна сифатида кўрсатганди.

Бугундан барча «метан заправка»лар очилади — Энергетика вазирлиги
7 март 2024, 10:21

Бугундан барча «метан заправка»лар очилади — Энергетика вазирлиги

Бугун, 7 мартдан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Энергетика вазирлиги табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтганини маълум қилди.

Қашқадарёда 16 ёшли қиз фоҳишаликка мажбурлангани айтилмоқда
7 март 2024, 09:49

Қашқадарёда 16 ёшли қиз фоҳишаликка мажбурлангани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида туғилган 16 ёшли қиз Қашқадарёдаги хонадонларнинг бирида фоҳишаликка мажбурланганини айтиб, болалар омбудсманига мурожаат қилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ТИВ бошқарма бошлиғи бўлди
7 март 2024, 09:43

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ТИВ бошқарма бошлиғи бўлди

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

Қашқадарёда кетма-кет иккита кучсиз зилзила қайд этилди
7 март 2024, 09:08

Қашқадарёда кетма-кет иккита кучсиз зилзила қайд этилди

Миришкор туманида соат 00:33 ва 00:34 да 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали зилзилалар қайд этилди. Уларнинг сезилиш кучи 2−3 бални ташкил этди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters
7 март 2024, 02:22

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.

Республикачи Никки Ҳейли АҚШ президентлиги учун курашдан чиқди
7 март 2024, 01:56

Республикачи Никки Ҳейли АҚШ президентлиги учун курашдан чиқди

Дональд Трампнинг партиядаги ягона рақиби Никки Ҳейли президентлик пойгасини тарк этишини маълум қилди. Аммо у ҳозирда Республикачилар партиясидан президентликка ягона номзод бўлиб қолаётган Трампни қўллаб-қувватламади.

Дунё бўйлаб мартдан майгача ҳарорат меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда — WMO
6 март 2024, 22:29

Дунё бўйлаб мартдан майгача ҳарорат меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда — WMO

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти прогнозларига кўра, Эль-Ниньо табиат ҳодисаси заифлашмоқда, аммо глобал иқлимга таъсир қилишда давом этади, бу эса март ва май ойлари орасида деярли барча қуруқлик ҳудудларида меъёрдан юқори ҳарорат бўлишига олиб келади.

ХДП Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнидаги қурилишга қарши чиқди
6 март 2024, 21:25

ХДП Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнидаги қурилишга қарши чиқди

ХДП Юнус Ражабий маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудудни бузиб, ўрнида бино қуришга қарши чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур вазият ҳақида ёзганди. Партия Тошкент шаҳри ҳокимлигига сўров юбориб, собиқ ҳоким қарорини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.

Тахтакўпирда маст эркак қўлида болта билан мактабга киришга уринганда тўхтатиб қолинди
6 март 2024, 20:35

Тахтакўпирда маст эркак қўлида болта билан мактабга киришга уринганда тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида маст эркак ўқитувчи хотини билан гаплашиш учун мактабга кирмоқчи бўлди. Эркакнинг қўлида болта бор эди. У чақирув бўйича етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қирғизистонда жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдори оширилди
6 март 2024, 20:14

Қирғизистонда жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдори оширилди

Қирғизистон ҳукумати жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдорини уч баравар — 33,5 долларгача оширди. Болаларга тамаки маҳсулотлари сотганлик учун жарима миқдори ҳам оширилди.

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади
6 март 2024, 19:23

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади

Вилоят ҳокими қарори асосида Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» 24 кунлик компанияга бериб юборилганди. Давактив агентлиги ўрганишлар натижасида мазкур ҳолатда бир қатор қонун талаблари бузилганини аниқлади. Шу сабабли ер майдони Спорт вазирлиги балансига қайтарилади.

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди
6 март 2024, 18:24

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди

Ҳокимларнинг ер ажратиш ваколати тугаганига 2,5 йил бўлди. Бироқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли»нинг ўрнини «бино ва иншоотларни» берганлик ниқоби остида ажратиб бериб, президент қарорига нотўғри ишора қилди. Ер топширилган компания қарор чиқишидан 24 кун олдин рўйхатдан ўтган.

Канада ҳосписидаги бемор ўлимидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истади. Фильм режиссёри премьерадан 1,5 ой олдин унга фильм нусхасини жўнатди
6 март 2024, 18:07

Канада ҳосписидаги бемор ўлимидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истади. Фильм режиссёри премьерадан 1,5 ой олдин унга фильм нусхасини жўнатди

Канададаги ҳоспис асосчиси Facebook`да беморлардан бири вафотидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истаётгани ҳақида ёзди. Фильм режиссёри Дени Вильнёв премьерадан 1,5 ой олдин унга ассистенти орқали фильм нусхаси ва компьютерини юборди. Бемор фильмни томоша қилганидан бир неча кун ўтгач вафот этди.

Ўзбекистонда қишдаги ҳарорат меъёрдан 2,6 даражагача юқори бўлди — Ўзгидромет
6 март 2024, 17:23

Ўзбекистонда қишдаги ҳарорат меъёрдан 2,6 даражагача юқори бўлди — Ўзгидромет

Ўзбекистонда 2023−2024 йилларнинг қишидаги ҳаво ҳарорати 1,5−2,6 даража юқори бўлди. Февраль ўтган қишда энг қорли бўлди, декабрда эса энг паст ҳарорат кузатилди.

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида болалар учун дўстона маҳаллий бошқарув синовдан ўтказилди
6 март 2024, 16:51

Ўзбекистоннинг бешта шаҳрида болалар учун дўстона маҳаллий бошқарув синовдан ўтказилди

Қўқон (Фарғона), Зарафшон (Навоий), Термиз (Сурхондарё), Янгибозор (Хоразм) ва Бўстон (Қорақалпоғистон) шаҳарларида «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббуси синовдан ўтказилди. У ҳокимият органларнинг ёшлар манфаатини таъминловчи қарорлар қабул қилишини таъминлашга қаратилган.

Тошкент вилоятидаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди
6 март 2024, 16:33

Тошкент вилоятидаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди

Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди. Аввалроқ Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабга 300 млн сўм ваъда қилганди. Ҳокимликка кўра, бу орқали «ўқувчиларнинг эътибори билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди».

Тошкентда автомобилларга ёпиштириладиган «қизил», «сариқ» ва «яшил» ёрлиқлар қандай ишлайди?
6 март 2024, 16:03

Тошкентда автомобилларга ёпиштириладиган «қизил», «сариқ» ва «яшил» ёрлиқлар қандай ишлайди?

Ўзбекистон пойтахтидаги экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди экологик ҳудудларга ажратилади. Транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига қараб уларга ёрлиқ ёпиштирилади. Ёрлиқ рангига қараб айрим экологик зоналарга кириш босқичма-босқич чекланади. Видео.

«Муштум» журнали ва унинг тармоқлардаги саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди
6 март 2024, 15:25 1

«Муштум» журнали ва унинг тармоқлардаги саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди

101 йилдан буён яшаб келаётган «Муштум» журнали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Таҳририят бунинг сабабини «иқтисодий қийинчиликлар», дея изоҳлади. Журнал фаолияти маълум вақтга тўхтатилганига оид хабар тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
6 март 2024, 14:55

Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 146-давлат бўлди. Бу ҳақдаги ҳужжат Нью-Ёркда имзоланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг