«Депутатда сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт» — Озодбек Назарбеков
28 октябр 2024, 14:40

«Депутатда сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков пойтахтдаги 531-сонли сайлов участкасида овоз берди. Парламент депутатлигига номзоди кўрсатилган вазирга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мавқеини жамият олдида юксалтириш зарур. «Депутатда айнан сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт, деб ўйлайман», — деди у.

Вазирлар депутатга айланадими? Марказий сайлов комиссияси раиси жавоб берди
28 октябр 2024, 14:09

Вазирлар депутатга айланадими? Марказий сайлов комиссияси раиси жавоб берди

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев пропорционал сайлов тизими бўйича партиялар рўйхатида номзоди илгари сурилган вазирлар депутатга айланиши ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг айтишича, бу номзодларнинг ўз ихтиёрида бўлиб, улар 5 кун ичида МСКга ўз қарори тўғрисида ариза бериши керак.

«Туркмангаз» Россияга газ етказиб бериш тўхтатилиши сабабини тушунтирди
28 октябр 2024, 13:48

«Туркмангаз» Россияга газ етказиб бериш тўхтатилиши сабабини тушунтирди

«Туркмангаз» ва «Газпром» Туркманистон газини етказиб бериш бўйича шартномани узайтирмади, чунки томонлар нарх масаласида келиша олмаган. «Газпром» 2019 йилда «Туркмангаз» билан беш йил муддатга — 2024 йил 30 июнгача шартнома тузганди.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сайлов участкаларида кузатилган айрим камчиликлар натижаларга таъсир қилмаслигини таъкидлади
28 октябр 2024, 13:43

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сайлов участкаларида кузатилган айрим камчиликлар натижаларга таъсир қилмаслигини таъкидлади

Сайлов куни участка сайлов комиссияларида айрим камчиликлар қайд этилди: паспортнинг телефондаги расми асосида овоз бериш имконияти, кабиналарда бир вақтда бир неча киши бўлгани ва бошқалар. Зайниддин Низомхўжаевнинг айтишича, ҳолатлар ўрганилди ва улар сайловнинг умумий натижасига таъсир қилмайди.

АҚШ ва ЕИ Грузия сайловларидаги қоидабузарликларни текширишга чақирди
28 октябр 2024, 13:30

АҚШ ва ЕИ Грузия сайловларидаги қоидабузарликларни текширишга чақирди

АҚШ ва Европа Иттифоқи Грузияда ўтган парламент сайловларида йўл қўйилган барча қоидабузарликларни текширишга чақирмоқда. Грузия президенти эса сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва фуқароларни норозилик намойишлари ўтказишга чорлади.

«Умумэътироф этилган мосламалар ишлаб чиқилса, кейинги сайловларда қўллаш режамиз йўқ эмас». МСК раиси онлайн овоз бериш тизими ҳақида
28 октябр 2024, 13:27

«Умумэътироф этилган мосламалар ишлаб чиқилса, кейинги сайловларда қўллаш режамиз йўқ эмас». МСК раиси онлайн овоз бериш тизими ҳақида

МСК раиси дунё бўйлаб онлайн овоз бериш тизимида унинг хавфсизлиги, шахсий маълумотларни очиқламасдан овоз бериш дастурлари ҳали етарли даражада ишлаб чиқилмаганини маълум қилди. «Агар умумэътироф этилган мосламалар бўлса, кейинги сайлов жараёнларида қўллаш режамиз ҳам йўқ эмас», — деди у.

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди
28 октябр 2024, 13:08

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк фуқароларнинг онлайн фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди. Одамларга регуляторнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юборилмоқда.

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этди
28 октябр 2024, 11:45

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эр-хотин ва уларнинг уйига меҳмонга келган йигит қозонхона мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди.

ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп ўрин олди
28 октябр 2024, 11:37

ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп ўрин олди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтган депутатлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП — 64 та, «Миллий тикланиш» — 29 та, «Адолат» — 21 та, ХДП — 20 ва Экопартия эса 16 та ўринга эга бўлди.

Депутатлик сайловида давомат 74,72 фоизни ташкил этди
28 октябр 2024, 11:25

Депутатлик сайловида давомат 74,72 фоизни ташкил этди

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев якшанба куни бўлиб ўтган депутатлик сайловида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,72 фоизи овоз берганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 28−31 октябрь ва 1−3 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
28 октябр 2024, 10:07

Ўзбекистонда 28−31 октябрь ва 1−3 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати совуқ бўлади. Ҳафтанинг ўрталаридан ҳарорат кўтарилади, дам олиш кунларига бориб эса мамлакат аҳолиси кундузи иссиқ ҳарорати тафтидан баҳраманд бўлади. Шу даражадаки, якшанба куни пешин вақти енгил кийимларда ҳам юриш мумкин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Дилшод Ахатов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси этиб тайинланди
28 октябр 2024, 09:58

Дилшод Ахатов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Швейцариядаги элчиси этиб тайинланди

2023 йил кузидан бери Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажариб келаётган Дилшод Ахатов айни пайтда Швейцарияга ҳам элчи этиб тайинланди.

«Ҳали қилинадиган ишлар кўп». Акмал Бурхонов — парламент ва кенгашлардан кутилмалари ҳақида (видео, фото)
28 октябр 2024, 00:05

«Ҳали қилинадиган ишлар кўп». Акмал Бурхонов — парламент ва кенгашлардан кутилмалари ҳақида (видео, фото)

Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов сайлов участкасига қизи билан бирга келди. «Газета.uz» билан суҳбатда у нима учун сайловда қатнашаётгани, парламент ишидан қанчалик қониқиш ҳосил қилаётгани ва унинг янги таркибидан нималар кутаётганини айтиб ўтди.

Видео: Сайлов якунига етди, овозларни санаш бошланди
27 октябр 2024, 22:42

Видео: Сайлов якунига етди, овозларни санаш бошланди

«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги 621-сайлов участкасида овоз беришнинг якунланиши ва ундан кейинги саноқ жараёнини қисман кузатди. Саноққа киришгач, участка сайлов комиссияси аъзолари мухбирлардан муассасани тарк этишни сўради.

Ногиронлиги бор ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқаролар қандай овоз берди?
27 октябр 2024, 21:31

Ногиронлиги бор ва ўзгалар парваришига муҳтож фуқаролар қандай овоз берди?

«Газета.uz» мухбири сайлов комиссияси аъзолари билан бирга Тошкентдаги ўзгалар парваришига муҳтож икки сайловчининг хонадонида бўлди. Умуман, Ўзбекистонда овоз бериш учун сайлов участкасига мустақил равишда кела олмайдиган жами 46,3 минг сайловчи рўйхатга олинган эди.

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида энг паст давомат Тошкент шаҳрида кузатилмоқда
27 октябр 2024, 18:21

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида энг паст давомат Тошкент шаҳрида кузатилмоқда

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 17:00 ҳолатига кўра, 19,9 млн нафар сайловчидан 14,2 млн нафари ёки 71,52 фоизи овоз беришда иштирок этди. Энг паст давомат Тошкент шаҳрида — 62,39 фоиз.

Фото: Тошкентдаги сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар
27 октябр 2024, 18:15

Фото: Тошкентдаги сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган сайловчилар сони 831 мингдан ортиқ. Улар сайловда иштирок этиши учун участкаларда махсус кабиналар ташкил этилган. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги шароитлар билан танишди.

Исроилда юк машинаси бекатга келиб урилди. Ўнлаб одамлар жароҳатланди
27 октябр 2024, 17:47

Исроилда юк машинаси бекатга келиб урилди. Ўнлаб одамлар жароҳатланди

Исроилнинг Тель-Авив шаҳри яқинидаги ҳарбий база олдида юк машинаси автобус бекатига урилди. Оқибатда ўнлаб одамлар яраланди. Полиция буни теракт деб тахмин қилмоқда. Ҳайдовчи отиб ташланди.

Олий суд: Сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан иккита маъмурий иш кўриб чиқилди
27 октябр 2024, 17:43

Олий суд: Сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан иккита маъмурий иш кўриб чиқилди

Олий суд вакили депутатлик сайловларида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан иккита маъмурий иш кўриб чиқилганини маълум қилди. Битта ҳолатда фуқаро жаримага тортилган.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайловга оид мурожаатларда қонун бузилишлари аниқланмади — Бош прокуратура
27 октябр 2024, 17:36

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайловга оид мурожаатларда қонун бузилишлари аниқланмади — Бош прокуратура

Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайлов масаласига оид 16 та турли хабарлар ўрганиб чиқилганини маълум қилди. Унинг маълум қилишича, улардан биронтасида қонун бузилиши аниқланмаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг