Абхазия парламенти яқинида отишма рўй берди, бир депутат ҳалок бўлди
19 декабрь 2024, 16:50

Абхазия парламенти яқинида отишма рўй берди, бир депутат ҳалок бўлди

Абхазия парламенти биноси яқинида рўй берган отишмада икки депутат яраланиб, уларнинг бири вафот этди. ОАВ парламентнинг бошқа бир депутати отишмада гумонланаётгани ҳақида хабар берди, у воқеа жойидан ғойиб бўлган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланди.

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология вазири бўлди
19 декабрь 2024, 16:34

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология вазири бўлди

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди. У бунгача Нукус тумани молия бўлими бошлиғи бўлган.

Андижондан Суриядаги террористик ташкилотларга пул жўнатган шахс 10 йилдан кўпроққа қамалди
19 декабрь 2024, 15:36

Андижондан Суриядаги террористик ташкилотларга пул жўнатган шахс 10 йилдан кўпроққа қамалди

Андижон шаҳридаги ошхонада ишлаган фуқаро 2023 йилнинг август-декабрь ойларида Суриядаги террористик ташкилотларга пул ўтказган. У 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

ЕИ давлатлари ўт очиш тўхтатилган тақдирда, тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда — Reuters
19 декабрь 2024, 15:21

ЕИ давлатлари ўт очиш тўхтатилган тақдирда, тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда — Reuters

Европа давлатлари ўт очиш тўхтатилган ёки тинчлик битими тузилган тақдирда, ўн минглаб тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда, деб ёзади Reuters. Музокаралар ҳали дастлабки босқичда.

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 сутка қамоқ жазоси олди
19 декабрь 2024, 14:32

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 сутка қамоқ жазоси олди

Тошкентда уч нафар маст эркак ишдан қайтаётган ҳомиладор аёлни ҳақоратлаб, унга тегажоғлик қилган. Суд уларни майда безориликда айбдор деб топиб, 10 суткадан қамоқ жазоси тайинлади.

Энергетика вазирининг Отабек Бакировга қарши аризаси: Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этди
19 декабрь 2024, 13:30

Энергетика вазирининг Отабек Бакировга қарши аризаси: Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этди

Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди. Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.

Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди
19 декабрь 2024, 12:41

Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

Сергели туманида 132-йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди. Кеча кечқурун Юнусобод туманида ҳам худди шу русумдаги автобус ёниб кетганди.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди
19 декабрь 2024, 12:38

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди

2017 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Эргаш Салиев ишдан олинди. Унинг ўрнини «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси Улуғбек Мустафоев эгаллади.

Қашқадарёда эркак ва унинг уч фарзанди ис газидан ҳалок бўлди
19 декабрь 2024, 12:30

Қашқадарёда эркак ва унинг уч фарзанди ис газидан ҳалок бўлди

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: «Ўзбеккосмос» томонидан йил бошидан буён 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихона аниқланди
19 декабрь 2024, 12:06

Фото: «Ўзбеккосмос» томонидан йил бошидан буён 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихона аниқланди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда умумий майдони қарийб 721 гектар бўлган 1928 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди, деб хабар қилди «Ўзбеккосмос» агентлиги. Энг кўп — 363 та чиқинди полигони Тошкент вилоятига тўғри келади.

Тошкентнинг бош арчаси 33 мингта ўйинчоқ билан безатилди
19 декабрь 2024, 11:16

Тошкентнинг бош арчаси 33 мингта ўйинчоқ билан безатилди

Тошкент марказида Янги йил бош арчаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 33 метр (юлдузи билан 35 метр) ва 33 мингта ўйинчоқ билан безатилган. Арча 25 декабрдан 10 январгача безатилган ҳолда хизмат кўрсатади.

Uzum Bank ва Visa дебет пластик карталарини ишга туширди
19 декабрь 2024, 11:00

Uzum Bank ва Visa дебет пластик карталарини ишга туширди

Uzum Bank ва Visa Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Банк экотизимдаги IТ инфратузилмаси негизида Uzum Visa пластик карталаридан эрта фойдаланиш имкониятини очди.

ОТБ Ўзбекистонда ДХШ лойиҳалари орқали мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
19 декабрь 2024, 10:35

ОТБ Ўзбекистонда ДХШ лойиҳалари орқали мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади

ОТБ Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида 500 та боғчани ривожлантириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат ёрдамини кўрсатади. Хусусан, банк Самарқанд вилоятида 100 та болалар боғчасини ривожлантириш бўйича шундай хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди
19 декабрь 2024, 10:23

Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

Президент қарори билан Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни этиб белгиланди. 2025/2026 ўқув йилидан спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади.

«Иккала ғолиб ҳам шартнома имзоламади». E-auksion — Тошкентдаги пулли парковкалар учун қайта савдо ўтказилгани ҳақида
19 декабрь 2024, 09:57

«Иккала ғолиб ҳам шартнома имзоламади». E-auksion — Тошкентдаги пулли парковкалар учун қайта савдо ўтказилгани ҳақида

Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича ўтказилган биринчи аукционда 2 компания иштирок этди ва нархни 120 млрд сўмгача кўтарди. Бироқ улар шартнома имзоламагани учун ғолиблик бекор қилинди, дея хабар берди E-auksion. Янги аукционда 3 иштирокчи қатнашди, лекин ғолиб икки таклифдан сўнг аниқланди.

Корея вони курси 15 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди
19 декабрь 2024, 09:13

Корея вони курси 15 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди

Жанубий Корея валютаси АҚШ долларига нисбатан кескин пасайиб, 2009 йилдан бери илк марта 1450 вондан ошди. Мамлакатдаги сиёсий ноаниқликлар вонни долларга нисбатан сезиларли даражада заифлаштирганди, унинг янада тушиши АҚШда асосий фоиз ставкаси 0,25 фоизга пасайиши билан боғлиқ.

Тошкентда 169-сонли Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди
18 декабрь 2024, 23:43

Тошкентда 169-сонли Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди

Тошкентда 169-йўналишдаги Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди, жабрланганлар йўқ.

Ўзбекистон 2025 йилда Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни давом эттиради
18 декабрь 2024, 23:30

Ўзбекистон 2025 йилда Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни давом эттиради

Ўзбекистон ва Афғонистон компаниялари 2025 йилда Афғонистон бозорига электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни узайтирди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини ҳам муҳокама қилди.

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади
18 декабрь 2024, 22:14

Маҳаллий фармацевтика корхоналарига божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади

Президентнинг фармацевтика корхоналари билан мулоқотида соҳада 1 млрд долларлик лойиҳалар шакллантириб, талаб юқори дориларни чет элникидек сифатда ишлаб чиқариш, бозорда рақобат муҳитини яратиш белгиланди. Маҳаллий корхоналарга божхона имтиёзлари яна 3 йил, 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерини бориб кўрди
18 декабрь 2024, 21:14

Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерини бориб кўрди

Президент Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерида биринчи босқичда технопарк, жумладан, маъмурий марказ, R&D маркази, хавфсизлик назорати лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети ва виварий қуриладиган ишларнинг боришини кўздан кечирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг