«Газета.uz» мухбири сайлов комиссияси аъзолари билан бирга Тошкентдаги ўзгалар парваришига муҳтож икки сайловчининг хонадонида бўлди. Умуман, Ўзбекистонда овоз бериш учун сайлов участкасига мустақил равишда кела олмайдиган жами 46,3 минг сайловчи рўйхатга олинган эди.
Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 17:00 ҳолатига кўра, 19,9 млн нафар сайловчидан 14,2 млн нафари ёки 71,52 фоизи овоз беришда иштирок этди. Энг паст давомат Тошкент шаҳрида — 62,39 фоиз.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган сайловчилар сони 831 мингдан ортиқ. Улар сайловда иштирок этиши учун участкаларда махсус кабиналар ташкил этилган. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги шароитлар билан танишди.
Исроилнинг Тель-Авив шаҳри яқинидаги ҳарбий база олдида юк машинаси автобус бекатига урилди. Оқибатда ўнлаб одамлар яраланди. Полиция буни теракт деб тахмин қилмоқда. Ҳайдовчи отиб ташланди.
Олий суд вакили депутатлик сайловларида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан иккита маъмурий иш кўриб чиқилганини маълум қилди. Битта ҳолатда фуқаро жаримага тортилган.
Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайлов масаласига оид 16 та турли хабарлар ўрганиб чиқилганини маълум қилди. Унинг маълум қилишича, улардан биронтасида қонун бузилиши аниқланмаган.
Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 15:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 12 504 688 нафари ёки 62,70 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Депутатлар сайловида овоз бериш учун жазони ижро этиш муассасаларидаги 40,5 мингга яқин маҳкум рўйхатга олинган. Бу жойларда 48 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб Ойбек Усмонов тайинланди. Тайинловга қадар у Миср ва Покистонда элчи бўлган.
Ўзбекистондаги депутатлар сайловини ЕХҲТ ДИИҲБнинг 200 дан ортиқ қисқа ва узоқ муддатли кузатувчилари кузатиб бормоқда. Бюро миссияси раҳбари Дуглас Уэйкнинг тушунтиришича, уларнинг вазифаси «сайлов ЕХҲТ олдидаги мажбуриятлар ва бошқа халқаро стандартларга қанчалик мос келишини» баҳолашдан иборат.
Ўзбекистонда депутатлар сайловида иштирок этганлар 47,62 фоизни ташкил этди. Сайлов бўлиб ўтган деб топилди.
Канадада ўтган фигурали учиш бўйича Гран-при турнирида Ўзбекистон номидан қатнашган Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги мамлакат тарихида илк бор совриндор бўлди. Улар эркин дастурдаги ижроси учун ҳаммадан кўп балл олди. Якунда қисқа дастурдаги чиқиш ҳам қўшилиб, жамоа 2-ўринни эгаллади.
Сенат раиси Танзила Нарбаева депутатлар сайловида овоз берди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида овоз беришнинг аҳамияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг аввалги таркиби нималар билан эътиборга сазовор бўлгани ва янги таркибдан нималарни кутиш мумкинлиги ҳақида сўзлади.
Биринчилар қаторида овоз берган Эркин Турдимов, номзодлар билан танишган Шуҳрат Абдураҳмонов ва оиласи билан сайловда қатнашган Муротжон Азимов — «Газета.uz» ҳудудлар раҳбарларининг сайлов участкасида олинган суратларини тўплади.
МСК соат 11:00 ҳолатига кўра, 5 млн 900 минг 243 нафар сайловчи овоз берганини маълум қилди. Бу умумий сайловчиларнинг 29,58 фоизини ташкил қилади.
Якшанба куни ўтаётган депутатлик сайловларида Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партия раҳбарлари ҳам пойтахдаги турли сайлов участкаларига бориб овоз берди (фото).
Ҳукмрон «Грузин орзуси» Грузиядаги парламент сайловларида 52,2 фоиз овоз олди, тўртта мухолифат блоки жами 37,3 фоиз овозни қўлга киритди. Мухолифат сайлов натижаларини тан олмаслигини ва норозилик намойишларини бошлаш ниятида эканини маълум қилиб улгурди.
Ўзбекистонда бу галги сайловлар «Менинг танловим — обод Ватаним!» шиори остида ўтмоқда. Жами 19 млн 945 мингга яқин сайловчи рўйхатга олинган. Қонунчилик палатасидаги ўринлар учун 875 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Бошқа рақамлар ва фактлар.
Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳридаги «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини биносида депутатлар сайловида оила аъзолари билан овоз берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашаётган номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли ҳисобланади. Номзодлар орасида иқтисодчилар ва педагоглар фоизи энг юқори.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг