Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашаётган номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли ҳисобланади. Номзодлар орасида иқтисодчилар ва педагоглар фоизи энг юқори.
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини яқин ҳафталарда кузатиладиган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. Агентлик йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бошланди. Парламент сайловлари илк бор аралаш тизимда ўтказилмоқда. Биринчилардан бўлиб Япония ва Жанубий Кореяда хорижий сайлов участкалари очилди. Охирги бўлиб АҚШдаги участкалар ёпилади.
Ичида Комил Алламжонов бўлган йўлтанламасга ўқ узишда гумонланганлардан бири ушланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси.
Экзит-пол натижаларига кўра, ҳукмрон «Грузин орзуси» партияси Грузиядаги парламент сайловларида шартли равишда 56,1% овоз олди. Аммо ҳукмрон партия ҳам, мухолифат ҳам ўз ғалабасини эълон қилди. МСК яқин соатларда натижалар бўйича дастлабки маълумотларни тақдим этади.
Россиянинг Липецк вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясидан 6 нафар маҳбус ер остида 65 метрлик лаҳим ковлаб, қочиб кетди. Маҳаллий Telegram каналлари маҳбуслар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлигини айтмоқда.
Рақобат қўмитаси YandexGo, Yandex Eats ҳамда Express24 компанияларини хизмат бозорида устун мавқега (монопол) эга деб топди.
Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун 270 минг сўм миқдоридаги бир марталик компенсация олади. Пул карталарга 27 ноябрдан кейин ўтказилади.
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Мурабболи пирог, американча қовоқли пирог, малина ва сметанали пирог, «Фариштанинг кўз ёшлари» ва бошқа ширин пироглар рецепти — Zira.uz жамланмасида.
Кечаси Қибрай туманида 2 номаълум шахс Range Rover машинасига бир неча марта ўқ узган. Бош прокуратура хабарида фақат ҳайдовчи ҳақида маълумот берилган, аммо манбаларга кўра машинада Комил Алламжонов ҳам бўлган. У ҳам, ҳайдовчи ҳам жароҳатланмаган. Гумонланувчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Исроил томонидан амалга оширилган авиаҳужум оқибатида Эрон ҳаво ҳудуди ёпилди. Шу туфайли Ўзбекистон шаҳарларидан бир қатор парвозлар кечикиш билан амалга оширилди, бир рейс Тошкентга қайтарилди, бошқалари эса захира аэродромларга йўналтирилди.
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Эрондаги ракета ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Зарбалар 3,5 соат давом этди, 100 дан ортиқ самолёт учирилгани айтилмоқда. Эрон қурбонлар йўқлиги, зарар кўлами аниқланаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда январь-июнь ойларида автомобиль нархлари ўсиши секинлашди. Бу автокредитлар фоиз ставкаларининг ошиши ҳамда бундай кредитлар берилишининг 2,1 баробарга камайиши фонида юз берди. Бозордаги фаолликнинг пасайиши автомобилларни рўйхатдан ўтказиш тўлови оширилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Исматулла Иргашевга кўра, Афғонистон ҳам Амударё сувидан фойдаланишга ҳақли. Аммо бу борада бир қанча масалалар мавжуд. «Биз яқин қўшнимиз бўлмиш афғон халқи билан буларнинг ечимини албатта, топамиз» — деди у. Яқинда Тошкентда Қўштепа каналини қуриш бўйича ишчи гуруҳи мажлиси ўтказилиши кутилмоқда.
Сирдарёда White Gold Klaster корхонаси 90 млрд сўмлик пахта, 3 млрд сўмлик техник чигитни биржа савдоларига қўймай, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотгани маълум бўлди. Бу Вазирлар Маҳкамаси низомига зид. Кластер корхонага чора кўрилди.
ЖССТ ва Бутунжаҳон диабет фонди юқумсиз касалликлар профилактикасини яхшилаш тажриба лойиҳасида қатнашган Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига кўзни текшириш учун бешта фундус камераси совға қилди. Пилот ҳудудларда 2-тоифа диабетга чалинган барча беморлар диабетик ретинопатия диагностикасидан ўтади.
Тўққиз ой якунларига кўра, Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,1 миллион сўмдан ошди. Ўсиш суръати 18,5% дан 16,4% гача секинлашди. Ўқитувчилар ва шифокорлар иш ҳақининг республика даражасига нисбатан тафовути ўсди.
Президент Тошкент шаҳридаги Бобур кўчаси бўйлаб пойтахт халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгични масофадан туриб ишга туширди.
25 октябрь куни Ўзбекистонда «Қоғозсиз бир кун» экоакцияси ўтказилди. Адлия вазирлигига кўра, 2024 йил 9 ойида электрон тизимлар сабабли 12,7 тонна офис қоғози тежалган. Бу орқали 240 та дарахт сақлаб қолинишига эришилди, деб ёзди вазирлик.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг